Устозга таъзим

Мактабимизда биз ўқувчилар севган ўқитувчилар ҳақида сўз кетганда  рус ва қирғиз тиллари ўқитувчиси, мактабимиздаги ўқув қирғиз тилида олиб борилаётган синфлар етакчиси  устоз Мукадамкан Бакирова  номини ҳар доим ҳурмат билан тилга оламиз.Устозим мана салкам 20 йилдирки биздай ёшларга сидқидилдан билим бериб келмоқда.

                                                                                                                      DSCN1452

Унинг босиб ўтган ҳаёт йўли ва иш фаолиятига  назар ташлайдиган бўлсак, у Бишкекдаги В. Маяковский номли қирғиз хотин-қизлар билим юртининг рус филологияси факультетини битирган.Устоз дастлаб тумандаги Қизил-Тейит қишлоғидаги ВЛКСМ номли ўрта  мактабда  дарс берди.Устозим асосий иш фаолиятини “Бўстон”, ҳозирги биз ўқиётган Режаб Хўжамов номли ўрта мактабда рус тилидан дарс бериш билан бошлади.

Ўз касбини, энг муҳими  ўз ўқувчиларини севган М. Бакирова таълим берган ўқувчилар дастлабки йилларданоқ  туман, вилоят олимпиадаларида қатнашиб, унинг ғолиблари бўлиб келишадиган бўлди.Уларнинг сон-саноғи йўқ. Шу ўқув йилининг ўзида мактабимиз ўқувчилари З. Жўраева ва Д. Матхолиқовалар қирғиз тили бўйича вилоятда 2-ўринни  эгаллаб қайтишган бўлса, Д. Абдувапова ва Олимжон қизи Маҳбубалар рус тили бўйича вилоятда 2-3-ўринларни олиб келишди.

Бундан ташқари устозимиз қирғиз тили бўйича  туман услубий кенгашининг раҳбари сифатида тумандаги мактаб ўқувчиларини қирғиз тили бўйича “Тил билсанг-дил биласан” мавзуида Ўш вилояти бўйича  ҳар йили ўтказиладиган фестивалга ҳам тайёрлайди. Мазкур фестивлда қатнашган ўқувчиларимиз 2 марта 1-ўринни ва бир марта 2-ўринни олиб келишди. Устознинг қўлида билим олиб битириб кетган ёшлар бугунги кунда турли касбларни эгаллашиб, самарали меҳнат қилиб келишмоқда. Улар орасида эл ардоқлаган  шифокорлар, юристлар, ўқитувчилар ва бошқа касб эгаларини учратиш мумкин.

Устозимнинг меҳнатлари муносиб баҳоланмоқда.У Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги, Ўш вилоят давлат маъмурияти, Новқат туман давлат маъмуриятининг бир неча Фахрий ёрлиқларини олишга сазовар бўлган.Биз ҳамиша эли, ўқувчилари ардоғида бўлган устозимиздан фахрланамиз ва унинг олдида доимо таъзимдамиз.

СИРОЖИДДИН қизи Мавлуда,

Ўш вилояти Новқат тумани Гулистон

қишлоқ ҳукумати худудидаги

Режаб Хўжамов номли

ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>