“Чингиз Айтматов болалар нигоҳида”

                                                                                                                    OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Мамлакатимизда нафақат қирғиз адабиёти, балки дунёвий адабиёт вакили, таниқли ва севимли ёзувчимиз Чингиз Айтматов таваллуд топганлигининг 85 йиллигини тантанали нишонлашга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Барча жойларда бу санага бағишлаб  турли мавзулардаги тадбирлар – ёзувчи яратган асарларни  ўқиш ва ўрганиш ҳамда кенг ёйиш бўйича ижодий кечалар, бу асарлар қаҳрамонларини мўйқаламларда акс эттириш бўйича расмлар кўргазмалари  ҳамда ёзвчи ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид бошқа кечалар ҳам ўтказилмоқда.

                                                                                                                   DSCN1471

Чунончи Ўш шаҳар таълим бошқармаси ташаббуси билан шаҳар мактаблари ўртасида “Чингиз Айтматов болалар нигоҳида” мавзуида расмлар кўргазмаси танлови эълон қилинган эди. Шаҳар таълим бошқармасининг қирғиз тили ва қирғиз адабиёти фани бўйича методик кенгаши раҳбари Г. Осекова бошчилигида бу тадбирни ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди. Расмларни баҳолаш учун малакали рассомлар  ва мактаблардаги расм ўқитувчиларидан иборат ҳайъат тузилди.

                                                                                                                   DSCN1475

Мактабларнинг “Қирғиз тили” ва “Қирғиз адабиёти” ҳамда “Тасвирий-бадиий меҳнат” фани ўқитувчилари  болаларга расм чизиш дарсларида Чингиз Айтматов асарлари қаҳрамонлари қиёфасини ўзлари билгандек мўйқалам ва бўёқларда  акс эттириш топшириқларини беришди. Улар ўртасида энг яхши расмлар танлови эълон қилиниб, ғолиб деб топилган расмлар шаҳар мактаблари миқёсида ўтказиладиган танловга тавсия қилинди.

                                                                                                                   DSCN1479

Ниҳоят яқинда шаҳардаги И. В. Панфилов номли мактаб-гимназиянинг мажлислар залида “Чингиз Айтматов болалар нигоҳида” мавзуида шаҳар мактаблари ўқувчилари ўртасидаги  расмлар кўргазмаси танлови бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги деярли барча мактаб жамоалари иштирок этди.

Кўргазмага қўйилган расмлар ранг-баранг, гўзал ва нафис бўлиб, уларда болалар акс эттирган Чингиз Айтматов асарлари қаҳрамонлари қиёфаси ўзига хослиги, болаларча қувноқлик, тиниқ нигоҳи билан бир-бирларидан ажралиб турар эди.

                                                                                                                    DSCN1485

— Кўргазма иштирокчилари бизнинг ўқувчилар чизган расмларга алоҳида диққат билан назар солиб кетишмоқда,-дейишди биз билан суҳбатда Ж. Бокомбаев номли мактаб-гимназиянинг қирғиз тили ва адабиёти ўқитувчилари Г. Амирзаева ва Ш. Токтоматовалар. – Ўйлаймизки биз намойиш қилаётган расмлар танловда албатта ғолиб бўлади.

                                                                                                                   DSCN1483

Куни-кеча  шаҳар мактаблари ўртасида “Чингиз Айтматов болалар нигоҳида” мавзуида ўтказилган  танловга қўйилган  расмларни баҳолаш учун ташкил этилган хайъат аъзолари ғолибларни аниқлади. 1- ўринни Ж.Боконбаев номли мактаб-гимназия ва М. Горький номли лицей-гимназия, 2- ўринни А. С.Пушкин номли ўрта мактаб, Ю. Гагарин номли ўрта мактаб ва С. Киров номли ўрта мактаб, 3-ўринни эса В. Терешкова номли мактаб-интернат, А. Рудакий номли ўрта мактаб ва № 53 – ўрта мактаб ўқувчилари эгаллади. Энг яхши деб топилган бу расмлар баннерларга жойлаштирилиб, шаҳарнинг кўзга кўринарли жойларига илиб қўйиладиган бўлди.

 

Нурулло АБДУРАШИД ўғли,

Ўш шаҳридаги И.В. Панфилов номли

мактаб-гимназиянинг 10-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>