Дўстлик байрамига тайёргарлик

                                                                                                                   OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Бундан йигирма йил муқаддам Қирғизистон халқларининг биринчи қурултойида Қирғизистон халқи Ассамблеяси ташкил топган эди. Бугунги кунда 80 га яқин миллат вакиллари истиқомат қилаётган Қирғизистон халқи келгуси йили ўзининг қутлуғ санасини нишонлашга катта тайёргарлик кўрмоқда.

Хусусан Қирғизистон халқи Ассамблеясининг Ўш вилоят бўлими дўстлик байрамини ўтказишга аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган.Унинг таркибидаги 12 миллий-маданий марказлар, жамоатчилик бирлашмалари, жамоатчилик жамғармалари, комитетлар томонидан шу йилнинг баҳор ойида умумхалқ байрами бўлган Наврўзни катта тантана билан нишонладилар. Ўш вилоятида қирғизлар билан қавму-қариндош, ҳамжиҳат  бўлиб яшаётган рус, ўзбек, турк, уйғур, қозоқ, татар, татар-бошқирд, немис, курд, тожик, корейс ва бошқа миллатлар вакиллари бу байрамда ўзларининг миллий қўшиқ ва рақслари, урф-одатлари, миллий таомларини бир-бирларига тортиқ қилдилар.

– Бугунги кунда Қирғизистон халқи Ассамблеяси Ўш вилояти бўлими байрамни муваффақиятли ўтказиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқяпти,- дейди бўлим раисининг ўринбосари Пўлатжон Саидов,- Бўлимимиз, миллий –маданий марказлар, жамоатчилик  бирлашмалари, жамоатчилик жамғармалари, комитетлар жойлашган бино-Дўстлик уйи хоналаридаги иш фаолиятимизни акс эттирувчи кўргазма жиҳозлари деярли янгилаб бўлинди.Ҳар бир миллат халқ , бадиий-ҳаваскорлик ансамбллари янги концерт дастурларини тайёрлашга киришди. Хуллас асосий мақсадимиз дўстлик байрамини қизиқарли ва мазмунли ўтказишдан иборатдир.

Нурулло АБДУРАШИД ўғли,

Ўш шаҳридаги И.В. Панфилов номли

мактаб-гимназиянинг 10-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>