Ҳамма севган муаллима

ismigul_kurbanova (1)

Мактабимиздагина эмас, бутун Ўш шаҳримизда илғор ўқитувчилар ҳақида гап кетганда  ўзбек тили ва адабиётидан қарийб 35 йилдан бери сидқидилдан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган севимли муаллимамиз Аширхон Жалолова номи ҳамиша ҳурмат билан тилга олинади.

 Устозимиз босиб ўтган меҳнат фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, у ҳозир ўзи ишлаётган мактабни аъло баҳолар билан битириб, Қўқон Давлат педагогика олийгоҳининг тарих-филология факультетига, ўзбек тили ва адабиёти ихтисоси бўйича ўқишга киради. Ёшлигидан ўқитувчиликка айниқса, ўзбек тили ва адабиёти фанига ихлос қўйган А. Жалолова  олий ўқув юртида ҳам яхши ўқиб, малакали мутахассис бўлишга ҳаракат қилади. 1979- йили олийгоҳни битириб ҳеч иккиланмай ўзи ўқиган мактабга ишга келади ва шу кунгача қадрдон мактабида ёшларга сидқидилдан билим бериб келмоқда.

Устоз меҳнат фаолиятининг дастлабки йилларидан бошлаб эгаллаган касбига, қолаверса ўз ўқувчиларига меҳр қўйди, уларга чуқур билим беришга ҳаракат қилди. Тез орада ҳамкасблари, ота-оналар назарига тушди.Ҳар бир ўқувчига ўз фарзандидай муносабатда бўлди, ўқитди, тарбиялади, қимматли ўгитларини баҳам кўрди.Бугунги кунга келиб эл корига ярайдиган кўплаб шогирдлар тайёрлади.Улар бугунги кунда турли касб эгаларидир. Чунончи мактабимизда инглиз тилидан дарс бераётган Гавҳарой Алимова, математика фанидан дарс бераётган Саодатхон Юсупова, Фотимахон Солиева, чизмачилик сирларини ўргатаётган Гулшаной Соиповалар устоз таълимини, тарбиясини олганлардан.

                                                                                                                   DSCN1537

Ҳозирги кунда  ҳам у билим бераётган ўқувчилар устозининг ишончини оқламоқдалар. Жумладан Эгамберди Мамадалиев, Барно Умрзоқова, Барно Шокирова ва Сарвиноз Йўлдошева каби ўқувчилар  кейинги йиллардаги республика олимпиадаларининг ғолиблари бўлишди.

Устоз ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиб, доимо малакасини ошириб боради. Ўзи устида тиним билмай ишлайди.”Болаларга дарёдай билим бериш учун, ўзинг денгиздай билимга эга бўлишинг керак” деган нақл унинг иш шиоридир. Чунончи устоз 2006 йили танқидий тафаккур бўйича халқаро ташкилотлар лойиҳасидаги тренингларда иштирок этиб,  ПИЗА тестлаштириш дастурининг тренери бўлишга эришди.Келгусидаги мақсади эса қирғиз тилини мукаммал ўрганиш бўйича катта синф кутубхонасини ташкил этишдан иборат.

Устознинг меҳнатлари доимо қадрланиб келмоқда. У Ўш шаҳар мэрияси ва Ўш шаҳар таълим бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари, пул мукофотларини олишга сазовар бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб устозни ҳамда мактабимизнинг жамоасини, барча ўқувчиларни кириб келаётган Янги 2014-йил билан муборакбод этаман. Уларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ишларида ва ўқишларида улкан муваффақиятлар тилайман.

 Исмигул ҚУРБОНОВА,

Ўш шаҳридаги М. Горький номли

мактаб-гимназиянинг 10-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>