Келинг бир кулишайлик

–          Жароҳатингиз 39 экан,- деди шифокор  спортчи беморга.

–          Спортчи ёрилган лаблари билан пичирлалади:

–          Жаҳон рекорди неча ўзи?

***

–          Жаноб дўхтир, ўнг оёғим ёмон зирқираб оғрияпти-да…

–          Э-э, дўстим, бу ёши ўтганнинг белгиси.

–          Ҳазилни қўйинг дўхтир! Чап оёғим ҳам худди шу ёшда, аммо оғримаяптику!

***

Синф раҳбари бутун синфнинг сурати нега кераклигини тушунтиряпти:

–          Айтайлик, 15 ёки 20 йил ўтади-да, сиз шу суратни қўлингизга олиб, эслай бошлайсиз: мана бу Нигора, у ҳозир шифокор, бу эса Дилшод, у эса юрист, Ойбек учувчи…

–          Шу пайт ўқувчилардан бир луқма ташлади:

–          Мана бу синф раҳбаримиз, жойлари жаннатда бўлсин.

***

Олимлар аниқлашдики, турли витаминлару дармондорилар сероб бўлар экан… дорихонада.

***

Сони ниҳоятда кам жониворларни “Қизил китоб” га, сони ғоятда кўп жониворларни эса мазали ва фойдали таомлар китобига киритишади.

***

Ранги оппоқ бўлиб оқариб кетган эркак улфатларига ҳикоя қилмоқда:

– Мен машинага ўтиришим билан такси ҳайдовчиси ас эканлигини сездим. Унинг машиналар орасидан қандай ўтиб кетишини, пиёдалар ёнидан елдек учиб ўтишини кўрсангиз эди! Лекин у пайтда унчалик чўчимадим, фақат ҳақиқтан ҳам, юрагим орқага тортиб кетди, биласизларми қачон, у йўлкира ҳисоблагичга  қараш учун чўнтагидан лупа чиқарганида.

***

Руҳшунос шифокор беморда 50 доллар олгач, шундай деди:

–          Жуда яхши. Менинг руҳий муаммоим ҳал бўлди. Энди Сизнинг муаммоингиз билан шуғулланамиз.

***

Бойиб кетибсан деб эшитдим. Қандай қилиб?

–          Қайиқ сотиб олиб, сайёҳларни оролга ташиб юрдим. У ерга бориш учун киши бошига 5 доллардан олдим.

–          Ахир бу оз-ку!

–          Оролдан қайтишда 500 доллардан олдим-да!

***

Тиланчи истироҳат боғида ўриндиқни бўяётган одамдан сўраяпти:

–          Кечирасиз, нима деб ўйлайсиз, мана бу бўяётган ўриндиғингиз соат тўққизгача қурирмикан?

–          Нега сўраяпсиз?

–          Кеч ётишни ёмон кўраман-да!

***

Сизни ранжитишга тўғри келади. Операция қилган жойингизни яна бир марта очамиз.

–          Нега?

–          Операция вақтида резина қўлқопим қолиб кетибди.

–          Мана бу пулга янгисини сотиб ола қолинг.

***

–          Нима гап ўзи?-деб сўради бир ҳайвон ўргатувчи иккинчисидан.- Бутун умринг давомида сичқонлар билан шуғулланган эдинг. Энди эшитсам, филни ўргатишга ўтган эмишсан.

–          Начора? –деб хўрсинди биринчи ҳайвон ўргатувчи.-Қарияпман дўстим, кўзимнинг тоби қочди.

***

Пойга натижаларидан ранжиган от эгаси чавандозга дейди:

–          Нима бало, тезроқ югурсангиз бўлмасмиди?

–          Мен-ку югурардим-а, лекин қоидага кўра отдан тушиш мумкин эмас-да.

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>