Буюклар камчилик ва нуқсонлар ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Бекорчи ҳаётга одатланиш инсон учун энг оғир кулфатдир

***

Ўғри ва қотил хушёр пайтида камдан –кам ҳолда  ўғрилик ва қотиллик қилади

Л.Н. ТОЛСТОЙ.

Кулфатни на бекорчилик ва на дангасалик билан бартараф этолмайсан

М. СЕРВАНТЕС.

Гоҳо яхши ишларимиз сарҳадига ялқовликни шайтоннинг ўзи ёнма-ён келтириб қўйганми, дея ўйлаб қоласан

Ф. ЛАРОШФУКО.

Бекорчилик меҳнатдан кўра кўпроқ толиқтиради

Л. ВОВЕНАРТ.

Иш билан машғул бўлмаган одам ҳеч қачон чинакам бахтга эришолмайди, ишёқмаснинг қиёфасида сиз доимо норозилик ва лоқайдлик аломатини кўрасиз

Г.ГЕЙНЕ.

Шахсий меҳнатсиз одам олға кетолмайди, бир жойда тўхтаб ҳам туролмайди, лекин ортга кетиши аниқ

К.Д. УШИНСКИЙ.

Лоқайдлик ва дангасалик-жон билан таннинг ҳақиқий музлашидир

В.Г. БЕЛИНСКИЙ.

Қайнаётган қозонга пашша яқинлашмаганидек- иш билан банд кишиникига бекорчи меҳмон кам бўлади

Б. ФРАНКЛИН.

Ялқовлик-она. Унинг ўғли ўғрилик ва қизи очкўзликдир

В. ГЮГО.

Чинакам ва покиза қувончлардан бири-меҳнатдан кейинги ҳордиқдир

А.П. ЧЕХОВ.

Меҳнатдан олдин эмас,фақат меҳнатдан кейингина ҳақли равишда роҳат-фароғат бўлиши мумкин

АНТИСФЕН.

Ҳар қандай истиҳола ва нафратдан ҳоли бўлган буюк руҳий лаззатланиш-соғ одамнинг ишдан кейинги ҳордиғидир

И. КАНТ.

Афсуски ўз хатоларимиздан олган сабоқларимиздан фойдалана оладиган даражада кўп яшаймиз

Ж. ЛАБРЮЙЕР.

Инсониятга доғ бўлиб тушувчи жиноятларнинг ўндан-тўққиз қисми ичкилик қистови билан қилинади.

Ж. ЛОНДОН.

Фақат ўзини биладиган, юрагидаги бор ниятларини нуқул ўзига қаратадиган одам энг аҳмоқ одамдир

Ж.Ж. РУССО.

Фақат ўзини ўйлайдиган, ҳамма нарсадан ўзига манфаат излайдиган одам бахтли бўлолмайди. Ўзинг учун яшамоқни истасанг, бошқалар учун яша

СЕНЕКА.

Ўз жиғилдони учун яшаган одам қорнини тўйғазиб олган молга ўхшайди. Ҳақиқий одам инсоният учун ишлайди

ОБОЙ ҚЎНОНБОЕВ.

Худбин учун ўтмиш-бўшлиқ, ҳозир-қақроқ чўл, келажак аҳамиятсиз нарса

С. СЕГЮР.

Агар одам ўз шахсига маҳлиё бўлиб, жамоат манфаатини ўйламаса, унда шахсий кулфат-деярли фожеага айланади

Н.Н. ОСТРОВСКИЙ.

АБДУРАШИД ўғли Нурилло

тўплаган

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>