Daily Archives Понедельник Февраль 3rd, 2014

Дунё университетини биласизми?

Бутун дунё илм ва билим ўчоғининг маркази бўлиб ҳисобланган  Москва Давлат университети 1775-йилнинг баҳор ойида М.Ю. Ломоносов ташаббуси билан очилган. Ўша пайтда университетда бор-йўғи учта: фалсафа, хуқуқшунослик ва тиббиёт факультетлари мавжуд бўлган. Университет профессор-ўқитувчиларининг ташаббуси билан турли вақтларда кўпгина илмий, маданият ва санъат муассасалари очилган. 1872-йили политехник музей, 1873-йили тарихий музей, 1883-йили тиббиёт ходимларининг жамияти, 1898-йилда эса педагоглар жамияти ва тасвирий санъат музейлари ана шулар жумласидандир...

Далее

Ёшлар ижодидан

Оналар буюк зот

Оналар бу буюк зот,

Улар-ла гўзал ҳаёт.

Агар сен бахтли бўлсанг,

Онанг бахтли умрбод.

Уни эъзозлар замон,

Ҳафа қилмоқ кўп ёмон.

Улар мўътабар ҳамон,

Уларсиз ҳаёт армон.

***

Азиздир Ватан

Киндик қон тўкилган бу Ватаннинг,

Қучоғида бир ой каби тўлай.

Унга бахш этиб бу жону-таним,

Муносиб ўғлон, бир фарзанд бўлай.

Ҳар кимнинг юрти ўзига азиз,

Бу менга ҳар нарсалардан лазиз.

Сулаймон тоғи менинг юрагим,

Фахр-ла уни доим асрагум.

Далее

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди

Устозларимиз одобнома дарсларида бизга бир-бирларимизга яхшилик қилиш, мактабдаги тенгдошларимиздан ташқари, кўча-кўйда, маҳаллада хуллас қаерда бўлмасин  каттагами, кичикками яхшилик қилишимиз ҳақида кўп сабоқ беришган. Яхшиликнинг эса катта ёки кичиги бўлмайди дейишган.

Чиндан ҳам одатда  ҳар бир инсон бир-бирларига яхшилик  қилишни истайдилар. У қандай катта ёки кичик бўлмасин яхшилик қилган инсон албатта меҳрингизни қозониши шубҳасиздир...

Далее

Буюклар ирода, матонат ва мардлик ҳақида

Ҳеч нарса ўз-ўзидан, ҳаракат ва иродасиз, қурбон ва меҳнатсиз юзага чиқмайди. Инсоний ирода, биргина қатъий одам иродаси ҳам шу қадар буюкки…

А.И. ГЕРЦЕН.

Ирода одамзоднинг фарқли белгисидир, фақат ақлгина иродани бошқариш учун абадий қоидадир

Ф. ШИЛЛЕР.

Воқеалар оқими бизнинг дадил иродамизга ва ҳаракатимизга боғлиқ

Г. УЭЛЛС.

Ақл ирода йўлини ёритади, ирода эса фаолиятни идора қилади

Я. КОМЕНСКИЙ.

Қаътиятсиз одам ҳеч қачон ўзига-ўзи хўжайинлик қилолмайди...

Далее