Ёшлар ижодидан

Оналар буюк зот

Оналар бу буюк зот,

Улар-ла гўзал ҳаёт.

Агар сен бахтли бўлсанг,

Онанг бахтли умрбод.

 

Уни эъзозлар замон,

Ҳафа қилмоқ кўп ёмон.

Улар мўътабар ҳамон,

Уларсиз ҳаёт армон.

***

Азиздир Ватан

Киндик қон тўкилган бу Ватаннинг,

Қучоғида бир ой каби тўлай.

Унга бахш этиб бу жону-таним,

Муносиб ўғлон, бир фарзанд бўлай.

 

Ҳар кимнинг юрти ўзига азиз,

Бу менга ҳар нарсалардан лазиз.

Сулаймон тоғи менинг юрагим,

Фахр-ла уни доим асрагум.

 

Ўшим довруғинг оламга етсин,

Бағрингда эллар ўсиб, улғайсин.

Осмонинг ҳамиша мусаффо бўлсин,

Барака, дўстлик, тинчликка тўлсин.

 

Муҳаммадамин ҲОЖИАКБАРОВ,

Ўш шаҳридаги В.И. Ленин номли

ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>