Йўловчилар ташийдиган самолёт бирданига тескари тўнтарилиб уча бошлади. Стюардесса қиз йўловчиларни тинчлантирди:
–Ҳаммаси жойида, ҳавотирга ҳеч қандай асос йўқ. Фақат учувчимиз бурнига дори томизяпти холос.
***
-Сиз қизимни қўлини сўраяпсиз, шундайми?
-Ҳа.
-Оилани таъминлашга қурбингиз етадими?
-Албатта!
-Яхшилаб ўйлаб кўринг, биз оилада етти кишимиз…
***
Менинг дадам бизнесмен. Ширин булочкалар сотадилар.Бунақа булочкалардан менда кўп,- мақтанди болакай дўстига қўлларини осмонга кўтариб.
Менинг дадам ҳам ишбилармон. Шоколадлар сотади.Уйимизда шоколадлар кўп,-деди унга жавобан дўсти.
-Менинг ойим тадбиркор ва менда бунақа булочкалару, шоколаду, бунақа дадалар кўп,-деб мақтанди буларга қўшилган учинчи болакай.
***
Бир киши ўзининг маданий савиясини оширишга қарор қилади. Метрода сотиб олган китобини ўқиб кетар экан, вақти-вақти билан:
Йўқ-э! Наҳотки! Бундай бўлишини билмагандим!-деб қўярди. Ёнида ўтирган киши қизиқиб деди:
-Қанақа қизиқ китоб ўқияпсиз?
-Имло луғати.
***
Эшик қўнғироғи жиринглади. Кичкина болакай эшикни очди.
-Бизлар солиқ идорасиданмиз. Даданг уйдамилар?
-Йўқлар.
-Ойинг-чи?
-Улар ҳам беркиниб олганлар.
***
Мих қоққанда болғани қўлингга уриб олмаслик учун уни қандай ушлашни биласанми?
-Йўқ.
– Икки қўллаб ушла гаранг.
***
Кўз доктори маъруза қилмоқда:
– Ҳар бир кўзи яхши кўрмайдиган одамда иккита кўзойнак бўлиши керак. Биттаси кўриш учун, иккинчиси биринчисини топиш учун.
***
-Тишингизни олиб ташлаганим учун сиздан 300 доллар.
– Нега? Ахир 100 долардан олар эдингиз-ку!
– Ҳа, лекин қичқириғингиз билан мени иккита мижоздан маҳрум қилдингиз.
АБДУРАШИД ўғли Нурулло
тўплаган
Комментарии