Янги дарсликлар синови қандай ўтяпти?

Бошланғич таълимнинг 4-синфи учун тайёрланган “Қирғиз тили”, “Рус тили”, “Ўзбек тили, “Адабий ўқиш”, “Математика”, “Ватаншунослик”, “Тасвирий -бадиий меҳнат”, “Мусиқа” дарсликларининг синовини ўтказувчи Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Қирғизистон Таълим академияси томонидан тузилган экспертлар гуруҳи яқинда Ўш вилояти ва Ўш шаҳри, Жалолобод вилояти ва Жалолобод шаҳри, Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳридаги мактабларда бўлишиб, дарсликлар синовининг бориши билан танишдилар.

                                                                                                                    DSCN1691

Қирғизистон Таълим академиясининг ташкилий илмий методик бўлими бошлиғи С. Жаанбоев етакчилик қилган гуруҳ таркибидаги И.Арабаев номли Қирғизистон Давлат университетининг бошланғич мактабларда қирғиз, рус тилларини ўқитиш технологияси кафедрасининг доценти, педагогика фанлари номзоди М. Раимбекова, Халқаро “Ататурк-Ала-Тоо” университетининг педагогика-психология кафедрасининг мудири, педагогика фанлари номзоди Г. Адилова, И. Арабаев номли Қирғизистон Давлат университетининг Бадиий маданият таълими факультетининг Тасвирий меҳнат ва дизайн  кафедрасининг доценти Л. Амираева,  Бишкек шаҳар мэрияси Таълим бошқармасининг етакчи мутахассиси Ж. Анарбаева, И. Арабаев номли Қирғизистон Давлат университетининг катта ўқитувчиси А. Муратова, Қирғизистон Таълим академиясининг етакчи мутахассиси, педагогика фанлари номзоди Г. Тагаевалар таълим қирғиз, ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган мактабларда юқорида номлари тилга олинган янги дарсликлар синовдан ўтказилаётган синфлардаги дарсларда бевосита иштирок этишиб, янги дасликлар юзасидан ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазалари билан батафсил танишдилар. Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳар бир янги дарсликнинг ютуқ ва камчиликларини очиқ –ойдин изҳор этиш билан бирга ўз таклифларини ҳам ўртага ташладилар.

Маълумки Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги буйруғи билан яратилаётган янги дарсликлар синови ўтган ўқув йилидан бошлаб жорий қилинган, дастлаб бошланғич таълимнинг 3-синфи учун тайёрланган дарсликлар синовдан ўтказилган ва  бу дарсликларнинг савиясини ошириш, сифатини яхшилаш  имконини берган эди.

Суратда: Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Қирғизистон Таълим академияси томонидан ташкил этилган эксперт-комиссия гуруҳи аъзолари Жалолобод шаҳридаги Қ. Зокиров номли ўрта мактабда янги дарсликлар синовининг бориши билан танишаётган пайт.

Муҳаррир ахбороти

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>