Буюклар ватанпарварлик ҳақида

Бизга ота-оналар, болалар, яқин ҳеш-ақраболар қимматлидирлар: лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина “Ватан” отли сўзда мужассамлашгандир.Ватанга нафи теккудек бўлса, ахир қайси  виждонли одам  унинг учун  жон бермоққа иккиланар экан?

ЦИЦЕРОН.

Маърифатли халқларнинг жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади

Г.ГЕГЕЛЬ.

Бегона юрт Ватан бўла олмайди

И.ГЁТЕ.

Ватан таркини бир нафас айлама,

Яна ранжи ғурбак ҳавас айлама

А.НАВОИЙ.

Ўзингни Ватанга қанчалар яқин ҳис этсанг, уни шу қадар жонли вужуд каби аниқроқ ва севиброқ тасаввур қиласан

А.БЛОК.

Ким ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди

Ж.БАЙРОН.

Ўтакетган манман, оғиз кўпиртириб мақтанадиган ватанпарварларга тоқат қилолмайман, лекин боқибеғам спектиклар, нотайин кишилар, одамзод орасидаги тутуриқсиз авбошлар менга ғариб ва хунук кўринишини айтиб ўтгим келади

В.Б.БЕЛИНСКИЙ.

Ватанпарварликнинг кучи унинг замиридаги шахсий меҳнат қиммати билан пропорционалдир: дайди ва текинхўрларга Ватан туйғуси ҳамиша ёт бўлган

Л.ЛЕОНОВ.

Ўз юртидан юз ўгирганлар ўз виждонларидан ҳам юз ўгирадилар

Я.ГАЛАН.

Ким Ватанни хор қилса, у оиласидан ҳам айрилади

И.КОРНЕЕВ.

Ўз Ватанига доғ тушириш-уни сотиш деган гап

В.ГЮГО.

Шундай жиноят борки, уни оқлаб бўлмайди,-бу Ватанга ҳиёнатдир

П.БУАСТ.

Ватандан ташқарида бахт йўқ, ҳар ким жонажон ерида илдиз отсин

И.С.ТУРГЕНЕВ.

Энг мақбул фазилат-Ватанга ва одамзотга кўрсатилган хизматда

Ж.ДЕЛИЕВ.

Ҳар кимнинг қалбида ўз халқининг жажжи қиёфаси яшайди

Г.ФРЕЙТАГ.

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>