Келажак овозимиз

DSCN1324

Ёшлик гулшанида ҳормай-толмай тинимсиз изланаётган юртимиз келажаги бўлган тенгдошларимни ҳаётга, истиқболга нисбатан кайфияти бугун қандай? Шу каби мен учн қизиқарли бўлган саволларимга зимдан уларни кузатиш билан жавоб олишга ҳаракат қилдим…

Тонг саҳардан севимли мактабим томон шошаётган ўқувчиларни, тенгдошларимнинг шижоатини  кўриб қалбим қувончга тўлади. Улар шунчалар билимга чанқоқки кўп нарсаларни билишга ҳаракат қилишади. Шукроналик келтириш керак.Биз ёшларнинг мустаҳкам билим олишимиз, фан чўққилари сари интилишимиз учун барча шароитлар муҳайё. Ота-оналаримиздан тортиб, ўқитувчиларимиз, давлатимизнинг ғамхўридамиз. Қўлимизни узатсак хоҳлаган ерга етади.Лекин биз ёшлар ҳаммамиз ҳам бу имкониятлардан фойдаланаяпмизми?

Тўғри кейинги пайтда давр тақозоси, бозор иқтисодини пеш қилишга ўрганиб қолдик. Маърифат, маънавият тушунчалари иккинчи ўринга тушиб борётгандай. Биз олдимизда кўп бурч, вазифа ва фарзлар бор эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Шуларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятларимиздан оқилона фойдаланиш учун бугун биз таълим олмоқ бахтига муяссармиз.

 Афсуски бу имкониятлардан тўла фойдаланмаяпмиздеб айтиб ўтдим. Ҳа, кейинги пайтда мактаблардаги юқори синфларда ўқийдиган ўқувчилар сони борган сайин озайиб кетяпти. Айримлар ота-оналари зўри, баъзилари ўз хоҳишлари билан 9-синфни тамомлаганларидан сўнг мактабга боришмай савдо-сотиқ, тижорат ва бошқа юмушлар билан шуғулланишяпти.Уларга ҳар қанча панд-насиҳат қилмайлик, барибир ўз билганларидан қолишмаяпти.

Бугунги қўйилган ҳар бир қадамимиз  бизни кимлигимизни билдиради. Нима учун келажаги буюк давлат ёшларимиз деган шиор остида бирлашмаяпмиз.

Бешикдан то қабргача илм олмоқлик ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади. Дунё илмларидан, бепоён кенгликларда баҳра олиб фан техника чўққиларини забт этиш, меҳнаткаш, шижоатли ёшлар бўлишимиз меваси юртимиз юксалишига замин яратишин қалбдан ҳис қилиб яшамоқлигимиз даркор.

Хоҳлардимки келажак овози  бўлиш учун интилиш бахтиёрлиги ҳар бир ёшга насиб этсин.  Хуллас ҳар бир соҳанинг етук мутахассиси бўлишимиз ва халқимиз корига ярашимиз учун пухта билим олишимиз зарурдир.

Алишер АЗИМОВ,

Ўзган шаҳридаги В.И.Ленин номли ўрта

мактабнинг 11-синф ўқувчиси, мактаб президенти

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>