Тил дўстлик ва ҳамжиҳатлик воситасидир

Фоторепортаж

 DSCN1745

“Тил дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришнинг энг қулай воситасидир” деган экан буюк олим Эразм Роттердамский. Ўш шаҳридаги М.Горький номли мактаб-гимназияда Жаҳон тиллари кунига бағишланиб ўтказилган тиллар  байрамида унинг иштирокчилари бу сўзларнинг ёрқин гувоҳи бўлдилар.

Ўш шаҳар таълим бошқармаси ташаббуси билан бу байрамни ўтказиш учун ана шу мактаб танлаб олинди ва шаҳардаги тўққизта мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўзларига топширилган миллат тили тарихи, унинг келиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йиғишиб, ўша миллатнинг миллий кийимларини тиктиришиб, миллий таомларини пиширишиб байрамни ўтказишга  катта тайёргарлик билан келишди.

                                                                                                                               DSCN1774

Тадбирни М.Горький номли мактаб-гимназиянинг директори Зулфияхон Қодирова очиб йиғилганларни тил байрами билан табриклади ва сўзни  шаҳар таълим бошқармасидаги услуб бирлашмасининг етакчи мутахассиси Гульмира Осековага берди. У бу йил Қирғизистонда давлатчиликни мустаҳкамлаш йили деб эълон қилингани, шаҳар мактабларида давлат тилига бағишланган ҳафталиклар бўлиб ўтаётганлиги, бугун қирғиз тили билан бирга тўққиз миллат тилида куй ва қўшиқлар жаранглаши, рақслар ижро этилиши, шунингдек ана шу миллатларнинг миллий таомлари кўргазмаси ташкил этилгани ва тилни ўргатиш бўйича давра суҳбатлари  бўлиб ўтиши ҳақида батафсил маълумот  берди.

                                                                                                                   DSCN1756

Байрам  қирғиз тилига бағишланган дастурни намойиш этиш билан бошланди.Ўқувчилар дастлаб давлат тилининг келиб чиқиш тарихи, уни ўрганиш ва ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.Кейин улар ижросида қирғиз халқининг миллий рақслари, қўшиқ ва куйлари намойиш этилди.Уларнинг ҳар бир чиқиши байрам қатнашчилари томонидан гулдурос қарсаклар билан қарши олинди.Айниқса 52-Қирғиз-Турк достугу мактаби ўқувчиси Талайбек қизи Айсулу томонидан ўқилган таниқли шоир Эсенгул Ибраевнинг “Тилим билан миллатман” деб аталган шеъри ҳаммага манзур бўлди.

Жолон Мамитов номли 32-ўрта мактабда мана бир неча йилдирки Жанубий Кореянинг Қирғизистондаги элчихонаси кўмагида корейс тили ўқитиб келинмоқда.Машғулотларни Жанубий кореялик Юй Шичи олиб боради.Мактаб ўқувчилари корейс  тилини бемалол ўзлаштириб олишгина эмас, бу миллатнинг қўшиқларини пухта билиб олишганини намойиш этишди.Корейс миллий кийимини кийган қирғиз қизларини корейслардан ажратиб бўлмасди.

                                                                                                                    DSCN1763

Хуллас байрамда рус, украин, ўзбек, тожик, татар ва бошқа тиллардаги қўшиқ ва куйлар янгради, рақслар ижро этилди.Байрам га шаҳар таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдикалик Акжолов якун ясаб, яхши тайёргарлик билан келган мактаб жамоаларига ва унинг  ўқувчиларга ўз миннатдорчилигини  изҳор этди.

Байрам иштирокчилари миллий таомлар кўргазмасини  томоша қилдилар ҳамда турли миллатларнинг миллий таомларидан  тотиб кўрдилар.Улар турли тилларга бағишланган давра суҳбатларида ҳам иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган байрам чиндан ҳам дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланиб, унинг иштирокчиларида ёқимли таассурот қолдирди.

Муҳаррир ахбороти

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>