Байрамингиз муборак, азиз муаллималар!

                                                                                                                    OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Бугунги кунда таълим соҳасида меҳнат қилаётганларнинг кўпчилигини аксарият аёллар ташкил этади.Шу боис мактабимиздаги мавжуд 57 нафар ўқитувчининг 53 нафари аёллардир.Улар 966 нафар ўқувчига сидқидилдан таълим –тарбия бериб келишмоқда.Улардан бири “Қирғизистон Республикаси катта ўқитувчиси” деган юксак ном эгаси бўлса, 10 нафарга яқини “Қирғизистон Республикаси таълими аълочиларидир. Аёллар табиатан болаларга меҳрибон, жонкуяр, тўғрироғи қалбан яқин бўлишади.Уларни ўз фарзандларидай кўриб севиб ардоқлашади.Бунинг таълим бериш соҳасида аҳамияти катта.Аёллар қўлида ўқиётган болалар мактабда ўзларини ўз уйларида бўлгандай ҳис қилишади, ўқитувчини қунт билан  тинглаб,  яхши ва аъло баҳоларга ўқишга ҳаракат қилишади.

Дарҳақиқат, мактабимизнинг таълим тизими соҳасида катта ютуқларни киритиб боришида муаллималаримизнинг ҳиссаси салмоқли десам муболаға бўлмайди.Уларнинг самарали меҳнати туфайли кўплаб ўқувчиларимиз барча фанлар бўйича шаҳар, вилоят, республика олимпиадаларининг ғолиби бўлишмоқда, спорт мусобақаларида совринли ўринларни олиб келишмоқда.Мактабимиз эса шаҳар мэрияси, шаҳар таълим бошқармаси томонидан ўтказилаётган турли танловлар  ғолиби бўлмоқда.

Мен бугун байрам арафасида мактабимизнингина эмас, балки шаҳримиз фахри бўлган тарих ва жамиятшунослик ўқитувчиси, ҳаммамизнинг  устозимиз Турдихон Қодирова, рус тили ўқитувчиси Флюра Толипова, химия ўқитувчиси Аширхон Абдумажидова, қирғиз тили ўқитувчилари Эльмира Эсеналиева, Айнагул Пазилова, ўзбек тили ўқитувчиси Маликахон Ҳайдарова, бошланғич синф ўқитувчиси Матлубахон Ўринбоева ва бошқалар номини фахр билан тилга олгим  келади.Улар ўз касбларининг устаси, тажрибаси, ижодий муносабати, илғор иш услуби билан ҳар қанча мақтовга арзигулик муаллималардир.

Бугун фурсатдан фойдаланиб барча устоз-муаллималарни кириб келаётган байрамлари 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан чин юракдан муборакбод этаман! Уларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, машаққатли,  лекин шарафли ишларида улкан муваффақиятлар тилайман!

Манзурахон АСЛАНОВА,

Ўш шаҳридаги А.Рудакий номли

мактаб-гимназиянинг  директори

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>