Касби унинг фахри

                                                                                                                   DSCN1528

Устоз математика-информатика ўқитувчиси, мактабимизнинг тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Муяссархон Режапованинг ҳар бир дарси биз учун бир янгилик, қизиқарли.У нафақат ўтаётган машғулотлари, балки қадрдон онамиздай бизга бўлган меҳри, ширин сўзи билан қалбимизга яқин бўлиб қолган.Шу боис унинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти билан яхши танишмиз.Мен 8-март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида устозим ҳақида фахр билан ҳикоя қилиб беришни лозим топдим.

Устоз Ўш шаҳрида ишчилар оиласида таваллуд топган.Отаси Тўланбой бобо шаҳардаги “Обувшчик” фабрикасида косиб, ойиси Маъсудахон буви “Мурас” бадиий-ҳунармандчилик бирлашмасида тикувчи бўлиб ишлаб давлатимизнинг бир неча орден ва медалларини олишга сазовар бўлган меҳнаткаш инсонлардан бўлган.Улар фарзандларининг билим олиши, келгусида зиёли инсон бўлиб етишишлари учун жон куйдирган.2 ўғил ва 3 нафар қизини олий маълумотли мутахассис қилиб вояга етказишган.

Ана шу фарзандларидан бири устоз Муяссархон Режапова Ўш шаҳридаги И.В.Панфилов номли ўрта мактабда ўқиб юрган  пайтларида устозлари Майрамхон Ҳабибуллаева, Кимёхон Саидовалар унга ўқитувчилик касбига бўлган илк ҳавасни уйғотган бўлса, математика фанига бўлган қизиқишни эса Майрамхон Ёдгорова уйғотиб кетган.Устознинг айтишига қараганда М.Ёдгорова айниқса унинг қалбидан чуқур ўрин олган бўлиб, ҳамон хотирасида қолган.Устозининг эрта 38 ёшида кўз юмганлиги унинг ёш мурғак қалбига чуқур  таъсир кўрсатган ва  ўшанда албатта математика ўқитувчиси бўламан деб қаътий аҳд қилган.

                                                                                                                        DSCN1716

Мактабни аъло баҳолар билан битиргандан сўнг бу ҳавас уни Ўш Давлат педагогика олийгоҳининг математика факультетига етаклади.Бугунги кунда таниқли математик олим Елисей Елисеевич Синдан, кейинчалик эса Андижон Давлат педагогика олийгоҳидаги Қ.Абдуллаев, И.Назаров сингари устозлардан сабоқ олиб етук мутахассис бўлиб етишди.Ўқишни тамомлагандан сўнг илк меҳнат фаолиятини А.С.Пушкин номли ўрта мактабда математика  фани ўқитувчисилигидан бошлади.Бу мактабда эса унга М.Абдурахмонова, Т.Отабоев, К.Ортиқовлар устозлик қилишиб дарс ўтиш сирларини ўргатишди.Қорасув туманидаги ВЛКСМ қишлоғига турмушга чиққандан сўнг шу ердаги ВЛКСМ номли ўрта мактабда ишини давом эттирди.3 нафар қизнинг онаси бўлди.2005-йилдан бошлаб эса мактабимизда математика фанидан дарс бера бошлади.

Устоз бугунги кунда дарс бериш билан бирга тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари сифатида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига оид турли тадбирлар ўтказишга ҳаракат қилмоқда.Мактабимиз директори Манзурахон Асланова унга яқин маслаҳатчи, устоз эса яқин кўмакдош. Шу боис бўлса керак мактабимиз бугунги кунда Ўш шаҳридаги етакчи таълим муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Устоз ҳар доим ўз касбидан фахрланиб юради.Бу фахр унинг 3 нафар қизига ҳам юққан. Улардан бири  Ўш қирғиз-ўзбек университетида инглиз тили ихтисоси бўйича бешинчи йил таълим олётган бўлса, икки нафар қизи Ўш тахнология университетида онасининг касбини эгаллашмоқда. Устознинг меҳнати туфайли мактабимиздаги кўпчилик ўқувчилар ҳам математика ва информатика фанига қизиқишиб олимпиада ғолиблари бўлишган ва келгусида ана шу касбни эгаллашга аҳд қилишган.

Фурсатдан фойдаланиб мактабимиздаги барча муаллималарни ва қизларимизни келаётган байрамлари билан чин қалдбимдан муборакбод этаман ҳамда  уларнинг иш ва ўқишларида улкан муваффақиятлар тилайман.

Фарҳод ҲАЙДАРОВ,

Ўш шаҳридаги А.Рудакий номли мактаб-

гимназиянинг 11-синф ўқувчиси,

мактабнинг маданият министри

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>