Буюклар аёллар ҳақида

Аёл севгисидан мусаффо бўлмаган, унинг мардлигидан мадад олмаган ҳамда камтарона йўриғига юрмаган одам ҳақиқий ҳаёт кечирмаган ҳисоб

Ж.РЕСКИН.

Аёлларни севинг ва иззат қилинг: улардан фақат юпанч эмас, балки илҳомингиз куч, маънавий ва ақлий қобилиятларингизни икки баравар оширувчи қудрат ахтаринг

Ж.МАДЗИНИ.

Аёллар асабларимизни, ортиқча шахсиятпарастлигимизни юмшатади: улар бизга қандай бунёд бўлганимизни эслатиб туришади

М.БАРРЕС.

Аёлни севиш, у севги қандайлигидан ва хатто қанчалар уқубат келтиришидан қатъи назар, эркаклар учун ҳамиша фойдалидир, унда доимо бебаҳо нимадир яширин бўлади

М.ГОРЬКИЙ.

Севимли аёлнинг хаттоки қаҳри ҳам биз бахтли дамларимизда бошқа аёллардан топишимиз маҳол бўлган чексиз жозиба билан тўлиб-тошгандир

СТЕНДАЛЬ.

Аёлнинг вазифаси-эркакнинг қалб шуурини, ундаги олижаноб эҳтиросларни аланглатиш, бурч туйғуси ва юксаклик  ҳамда буюклик сари интилишини қўллаб-қувватлашдан иборатдир-аёлнинг қисмати шу ва бу қисмат буюк ва муқаддасдир

В.Г.БЕЛИНСКИЙ.

Аёлларга хос боқий назокат яхши эркакларга ҳамиша қаноат бағишлаб келган

Р.РОЛЛАН.

Аёлларга муносабат-номус, шарм-ҳаё, одоб, олижанобликнинг энг нозик ўлчови, раҳмдилликни тарбиялашнинг олий мактабидир

В.А.СУХОМЛИНСКИЙ.

Аёлни инсон сифатида кўриш ва қадрлаш-заруратгина эмас, балки аҳлоқли кишиларимизга насиб этиши мумкин бўлган муҳаббатнинг бош шарти ҳамдир

И.ГЁТЕ.

Табиат аёлга шундай дейди: уддасидан чиқсанг гўзал бўл, хоҳласанг оқила бўл, аммо идрокли бўлмоғинг шарт

П.БОМАРШЕ.

Қиз боланинг жамики бойлиги-унинг номуси, бу бойлик ва ҳар қандай меросдан ҳам қимматлидир

В.ШЕКСПИР.

Ҳамма ерда ва ҳамиша аёл кишининг энг олижаноб фазилати камтарликдир

Н.М.КАРМИЗИН.

Букилмас қатъий принципиаллигини кўз-кўз қилмайдиган, нима иш қилса ҳам ўзига ярашадиган камтар ва иффатли аёлдан гўзалроқ нима бор?

А.А.ФАДЕЕВ.

Аёл-буюк сўз.Унда қизлик мусаффолиги, дўстга хос фидойилик, она жасорати мужассамлашган

Н.А.НЕКРАСОВ.

Эркакларнинг ишончидан кўра аёлларнинг гумони кўпроқ тўғри бўлиб чиқади

Р.КИПЛИНГ.

Агар аёл эркакликни даъво қилмай , охиригача аёллигини қилса, у кўпроқ иззат-ҳурматга сазовор бўлади.Аёлда аёлга хос фазилатларини чеклаб, эркаклик ҳислатларини кучайтириш унга зиён етказиш демакдир

Ж.Ж.РУССО.

Эркакка ўхшамоқчи бўлган аёл худди аёл сифат эркак сингари тасқарадир

Л.Н.ТОЛСТОЙ.

Аёлсиз ҳаёт тонги ва оқшоми заиф, кундузи эса-ғамгин бўлиб қолар эди.

П.БУАСТ.

Кўча севгиси уни барбод этар,

Уйингни хотин меҳри обод этар

А.САЪДИЙ.

Аёл фидойиликни тушунибгина қолмай,ўзини фидо қилишни ҳам билади

И.С.ТУРГЕНЕВ.

Қизларни ўзларига, ўзларининг қизлик ғурурига катта ҳурмат билан ёндошишга ўргатмоқ зарур. Уларни хатто ўзларига ёққан йигитларга ҳам қисман зарда қилиб туришга ўргатиш керак

А.С.МАКАРЕНКО.

Муҳаббат бобида аёллар эркакларга анча сермулоҳазакордирлар, чунки муҳаббат аёл учун чин маънодаги улуғ туйғу ва бутун ҳаётининг мазмунидир

У.ИРВИНГ.

Аёлга муҳаббат биз учун буюк, ҳеч нарсанинг ўрнини босолмайдиган аҳамият касб этади.У худди гўштга сепиладиган туздек юракка сингиб, уни бузилишидан сақлайди

В.ГЮГО.

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>