Қувноқлар ва зукколар клуби иш бошлади

Мактабимизда кейинги пайтда ўқувчиларнинг мустаҳкам билим олишларидан ташқари уларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш мақсадида турли мавзуларда танловлар, мусобақалар, фанлар бўйича қувноқлар ва зукколар клуби аъзоларининг беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Фақатгина март ойининг ўзида Халқаро хотин-қизлар куни 8-Мартга бағишланиб қизлар мусобақаси бўлиб ўтди. Унда қизларимиз ўз билимдонликларини намойиш этиш билан бирга, турли соҳаларга қизиқишлари билан бирга ҳаётга тайёргарликларини ҳам кўрсатишиб ҳаммани лол қолдиришди.”Иншо” ёзиш бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги танлов ҳам қизиқарли ўтди. Энг яхши иншо муаллифлари мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Яқинда 7-синф ўқувчилари ўртасида  “Алгебра” ва “Геометрия” фанлари бўйича ўтказиладиган  қувноқлар ва зукколар клуби аъзолари мусобақага қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Беллашадиган командалар ҳам аниқлаб олинди. “Лочин” командасига Ҳасанбой Жумабоев, “Бургут” командасига Муҳаммадамин Хожиакбаровлар сардор этиб тайинланди.

Бугунги кунда ҳар икки команда аъзолари мусобақа шартлари-саломлашув, ўзи ҳақида маълумот, билимдонлик, рақс, ҳажвия ва кимўзарлик беллашуви шартлари бўйича катта тайёргарлик кўришмоқда. Ўйлайманки бу мусобақа ҳам қизиқарли ва мазмунли ўтади.

Муҳаммадамин ҲОЖИАКБАРОВ,

Ўш шаҳридаги В.И.Ленин номли

ўрта мактабнинг 7-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>