«Янги кун муборак»

                                                                                                                    DSCN1324

Баҳор келди гул сепий ёйиб,

Тенгсиз чирой касб этди ўлка.

Гул баҳорнинг нурли жилваси,

Сўнгсиз севинч бахш этди қалбга.

 

Баҳор, баҳор, о гўзал баҳор,

Ёшлик каби дилга яқинсан.

Юрагимга шеър бўлиб кирган,

Шодлик,  илҳом завққа тўлиқсан.

Қаҳратоннинг изғиринли кунларини ортда қолдириб, ўзининг ажойиб такрорланмас мавтункор табиати ила гулгун тобланиб, мисли сулув келинчакдай салоланиб, қишгада ўзини кўз-кўзлатиб оламу-жаҳонни гулга буркаб, баҳор-ўзининг хушбўй насимлари ила ташриф буюрди.Тоғ ён бағридаги қорларни ўз тафти ила  эритиб, баҳорнинг илк даракчиси бойчечак юз очди, эрта тонгдан қушларнинг сайраши баҳор келганидан дарак эмасми? Атроф кўм-кўк майса-ю қирмизи лолага бурканмоқда. Табиатнинг бундай гўзаллигига мафтун бўлиб, саҳий қуёш ҳам эринмай нур сочмоқда. Кўкда сузиб юрган булутлар аҳён-аҳёнда ўзининг илиқ ёмғири билан майсаларни ювмоқда. Ёмғирдан сўнг ариқ бўйларида чиққан ялпиз ҳиди атрофга хушбўйлик таратади.

Ҳа азизлар, юртимизга эркатой кўклам ташриф буюргани рост. Бекорга бу фаслга нисбатан “Фасллар келинчаги” деб таъриф берилмайди.

Баҳорни барча катта-ю кичик, ёшу-қари ўзгача бир қувонч ва интиқлик билан кутади. Гўё уюлиб ётган режалар шу фаслда амалга ошадигандай, шу фаслда ўз мақсадларига етадигандай кутади.Ахир баҳор яшариш, янгиланиш фаслику. Бундай интиқлик билан кутишнинг ҳам бир сабаби бор. Пойқадами қутлуғ баҳор ўзи билан бир қанча  барчанинг бирдек севимли байрамларини олиб келди.

Кеча яқиндагина Халқаро хотин-қизлар куни-8-Март нозик ҳилқат вакилларининг яъни аёлларимиз байрамини нишонлаган бўлсак, бугунги кунларда яна бир шодиёна Наврўз байрамини нишонлаяпмиз.

Унинг илиқ нафаси қалбларимизга ҳарорат, табиатга тароват бағишлаяпти. Бутун борлиқ уйғониш, яшнаш ва яшаришда.Қалбларимиздаги баҳрий қувончларни изҳор қилиш учун барчамиз шодиёна бир байрам –Наврўзни кутиб олдик. Бу байрам тантанаси асрий удумларимизнинг энг кўркам ва шарофатлисидир. Наврўз хушкайфият, эзгулик ва шижоат улашмоқда. Кўп йиллардан буён Наврўзи олам инсонлар қалбига зебу-зиё тарқатиб келмоқда.

Абу Райҳон Беруний ўзининг “Қадимги  халқлардан қолган ёдгорликлар” китобида қадимги Эрон афсоналарига таяниб қуйидаги ҳикояни келтиради:

Ривоят қилишларича, Жамшид ўзига шоҳона тахт ясаттириб, уни ҳар хил қимматбаҳо тошлар билан безатди. Дур ва жавоҳирлар қадалган қимматбаҳо тожни кийиб, тонг маҳали тахтга ўтирибди. Шу пайт қуёш чиқиб, офтобнинг заррин нурлари Жамшиднинг тожу-тахтини ёритибди. Бутун теварак-атроф мунаввар бўлиб кетибди.Бу ғаройиб мўъзизани кўрган улус ажабланибди.Ва Жамшид тахтга ўтирган кунни “Наврўз”, “Янги кун” деб байрам қила бошлабди.

Албатта бу бир қанча ривоятлардан бири. Лекин Наврўз сабабчиси баҳорнинг ҳар бир куни байрам дилларни яшнатади. Табиийки Наврўз иссиқ кунларнинг бошланиши, Ўрта Осиё халқлари шунинг учун ҳам Наврўзни йилнинг боши сифатида нишонлаб келган.

Наврўз дилларга қувонч, хонадонларга фазу барака олиб келсин.

Наврўзингиз муборак бўлсин!

Алишер АЗИМОВ,

Ўзган шаҳридаги В.И.Ленин номли

ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>