Daily Archives Суббота Апрель 12th, 2014

Ўзган шаҳридаги Ҳамид Олимжон номли ўрта мактабнинг ёш рассомлари ижодидан

узб 4

“Баҳор гуллари”.

7-синф ўқувчиси Дилноза АЗИМЖОНОВА чизган расм.

узб 3

“Иссиқкўлда”.

узб 2

“Қуёнча”.

3-синф ўқувчиси БАХТИЁРЖОН қизи Ҳадича чизган расмлар.

узб 1

“2014-йил От йили”. 3-синф ўқувчиси Оминахон НУРМАТЖОНОВА чизган расм.

узб

“Юмронқозиқ”. АБДУЛҲАМИД қизи Розия чизган расм.

Далее

Наврўз мусобақаси ғолиби

DSCN1852

Наврўз байрамига бағишлани Ўзган шаҳар мактаблари ўртасида қирғиз миллий ўйинлари мусобақасида мактабнинг 7 синф ўқувчиси Дилнозахон Азимжонова “Тогуз корго” ўйинида муваффақиятли иштирок этиб фахрли 2-ўринни ва Ўзган шаҳар бошқарувининг дипломи ҳамда қўл соатини олишга муяссар бўлди.

Дилноза Азимжонова қирғиз миллий ўйини “Тогуз корго” ни ўрганганига кўп вақт бўлгани йўқ. Ҳозир уни яна пухта ўзлаштириб боряпти. У мактабнинг аълочи ўқувчиси. Барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиб, бошқаларга ибрат бўлмоқда...

Далее

Ўзганда шундай мактаб бор…

Ўзган шаҳридаги Ҳамид Олимжон номли ўрта мактаб шаҳардаги етакчи таълим муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланади. У 360 ўқувчига мўлжалланган бўлиб 1991-йили қуриб битказилган. Бугунги кунда 427 нафар ўқувчи  комплекслашган 18 та синфда икки сменада ўқийди. Унда 27 ўқув кабинети, ўқув устахонаси, спорт зали, компьютер хоналари мавжуд.

Ўқитувчлар сони 43 та. Улардан 31 нафари олий маълумотли, 10 нафари ўрта махсус билимга эга, 2 нафари эса олий ўқув юртларида сиртдан ўқишади...

Далее

Дарсликлар синови ниҳоясига етди

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг махсус буйруғи билан Қирғизистондаги ўзбек мактабларининг 4-синфи учун чиқарилган янги “Қирғиз тили”, “Рус тили”, “Ўзбек тили”, “Адабий ўқиш”, “Математика”, “Ватаншунослик”, “Мусиқа”, “Тасвирий-бадиий меҳнат” дарсликлари синовини ўтказиш республикадаги 6 та ўзбек мактаби, жумладан Жалолобод вилояти Жалолобод шаҳридаги №2 — мактаб, Боткен вилояти Лайлак туманидаги Тўқтағул номли ўрта мактаб, Ўш вилояти Новқат туманидаги Р.Хўжамов номли ўрта мактаб, Ўзган шаҳридаги Амир Тимур номли ўрта мактаб ва Ўш шаҳридаги И.В.Панфилов номли мактаб-гимназия ва М.В.Фрунзе номли ўрта мактабларга топширилган эди...

Далее

Келинг бир кулишайлик

Имтиҳон. Ўқитувчи умуман дарсга келмаган талабадан сўрайди:

-Ҳеч бўлмаса менинг исмим ким эканлигини биласанми?

-…

-Икки!!!

Талаба ташқарига чиқади. Курсдошлари нима бўлганини сўрайди. У:

-Қўшимча саволлар билан барибир қулатди,-деб жавоб беради.

***

Талаба отасига хат ёзади:

“Ассалому-алайкум ота! Қандайсиз? Соғ-саломат юрибсизми? Эсон-омонмисиз? Талаба ўғлингизга бироз пул юбора оласизми? Сизни соғинган Азим”

Ота ўғлига хат ёзади:

“Салом ўғ...

Далее

Буюклар оила ва жамият, ҳақиқат ва ҳақгўйлик ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Оила табиатнинг шоҳ асарларидан биридир

Ж.САНТАЯНА.

Оила мўъжазгина бир жамиятчадир, бутун инсоният жамиятининг даҳлсизлиги ҳам унинг жипслигига боғлиқ

В,ГЮГО.

Фақатгина оила ғамини  еб яшаш ҳайвоний очкўзликдир, бир киши учун яшаш –тубанлик, фақат ўзи учун яшамоқлик эса шармандаликдир

Н.А.ОСТРОВСКИЙ.

Танҳо одамнинг ҳаёти, қанчалик таъминланганидан қаътий назар, қашшоқликдан иборатдир

А.И.ГЕРЦЕН.

Оилавий ҳаётда рўй бериб турадиган майда-чуйда кемтикларни фа...

Далее