Буюклар оила ва жамият, ҳақиқат ва ҳақгўйлик ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Оила табиатнинг шоҳ асарларидан биридир

Ж.САНТАЯНА.

Оила мўъжазгина бир жамиятчадир, бутун инсоният жамиятининг даҳлсизлиги ҳам унинг жипслигига боғлиқ

В,ГЮГО.

Фақатгина оила ғамини  еб яшаш ҳайвоний очкўзликдир, бир киши учун яшаш –тубанлик, фақат ўзи учун яшамоқлик эса шармандаликдир

Н.А.ОСТРОВСКИЙ.

Танҳо одамнинг ҳаёти, қанчалик таъминланганидан қаътий назар, қашшоқликдан иборатдир

А.И.ГЕРЦЕН.

Оилавий ҳаётда рўй бериб турадиган майда-чуйда кемтикларни фақат кучли муҳаббатгина текислаб кетиши мумкин

Т.ДРАЙЗЕР.

Чин муҳаббат барча қийинчиликларга бардош беришда кўмаклашади

Ф.ШИЛЛЕР.

Ўз эрини олға юргазмаган аёл уни, шубҳасиз, орқага тортади

Ж.МИЛЛЬ.

Тартиб-интизомнинг энг зўр мактаби –оиладир

С.СМАЙЛС.

Оила ҳаётининг бош муддао ва мақсади болалар тарбиясидир.Болалар тарбиясининг бош мактаби эса эру хотин, ота-онанинг ўзаро муносабатидир

В.А.СУХОМЛИНСКИЙ.

Болаларни ўстириш ва тарбиялаш улкан, жиддий ва ҳаддан ташқари масъулиятли ишдир

А.С.МАКАРЕНКО.

Муҳаббат разил кишилар ўйлагандек, инсон ҳаётидаги фақат никоҳ давригача бўлган ўткинчи воқеа эмас. Бу эр-хотиннинг бутун ҳаёти давомида яшаб, мустаҳкамланиб борадиган туйғудир

Н.Г.ЧЕРНИШЕВСКИЙ..

Яхши эр-хотинда қалб иккита бўлса ҳам истак битта

М.СЕРВАНТЕС.

Яхши хотин билан яшаш-ҳаёт бўронларида сенга бир паноҳдай хизмат қилса, ёмон хотин билан яшаш-кулбангда кўтарилган бўрондай гап

Ж.ПТИТСЕН.

Одамнинг қанчалик ҳақгўйлиги аҳлоқий баркамоллигига белгидир

Л.Н.ТОЛСТОЙ.

Ҳақиқатпарвар одам шоир ёки буюк шахс бўлиши шарт эмас. У ҳеч қандай куч сарфламай туриб, ҳам шоир, ҳам буюк шахсдир

Ж.РЕНАР.

Шахсий манфаатлар ва майлларга берилмай ҳақиқатга бўйсуниш-бор ҳалоллик, бор одоблилик мана шундадир

Н.П.ОГАРЕВ.

Ҳақиқат бу ҳаводир, усиз нафас олиш мумкин эмас

И.С.ТУРГЕНЕВ.

Ҳаётни севиш –ҳақиқатни севиш деган гап

Р.КЕНТ.

Ҳақиқат аччиқ бўлса ҳам унга қулоқ сол

ҚОБУС.

Юмшоқ ҳақиқат бўлмайди

М.ГОРЬКИЙ.

Ҳақиқатнинг таъми таҳир, аммо у шифобахш аччиқ дорининг ўзгинасидир

О.БАЛЬЗАК.

Ҳақиқат хатто аямай айтилган тақдирда ҳам бирон кимсага даҳшат солмаслиги керак

Н.И.ПИРОГОВ.

Ҳақиқат—одамда инсоф диёнатнинг ғолиб келиши деган гап

М.М.ПРИШВИН.

Оқкўнгиллик барча бошқа яхши туйғуларни безайди

Ж.Ж.РУССО.

Агар сен ҳақиқатни айтмай, уни яширсанг, агар мажлисда ўрнингдан туриб уни гапирмасанг, гапирганда ҳам бор ҳақиқатни тўла айтмасанг, сен ҳақиқатга ҳиёнат қилган бўласан

Ж.ЛОНДОН.   

АБДУРАШИД ўғли Нурилло тўплаган

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>