Category Адабиёт

“Адабиётлар дўстлиги-халқлар дўстлиги”

Яқинда Қорасув туманидаги  Ҳамза номли ўрта мактабда “Адабиётлар дўстлиги-халқлар дўстлиги “ мавзусида туман мактабларининг қирғиз тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили  ва адабиёти фани ўқитувчиларининг семинари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир нафақат қирғиз халқи, балки бутун дунё халқларининг севимли ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллуд топган куннинг 85 йиллиги ва ўзбек халқ шоири, бахт ва шодлик куйчиси Ҳамид Олимжоннинг 104 йиллигига бағишланди. Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, бу соҳа ўқитувчиларининг янги замонавий ўқув усуллари ва технологияларидан қандай фойдаланаётганлиги ва ўз навбатида ўқувчиларга  бу фанлар юзасидан қандай билим  берилаётганлиги юзасидан ўзаро тажриба алмашишдан иборат эди...

Далее

Икки совға

Зулфия ойисига тайёрлаб қуйган совғасини оқ қоғозга ўраётган эди, акаси Неъматжон кириб қолди-ю, совғасини орқасига яширди. У ўзи қилаётган ишга бировнинг, ҳатто, акасининг ҳам иштирок этишини хоҳламас эди.

Лекин Неъматжон:

—       Менинг ойимга берадиган совғам бор, кўрсатайми? – деб қолса бўладими…

—       Керакмас. Кўрсатмай қўяқол! Мен барибир сенга кўрсатмайман, — деди Зулфия.

Далее