Category Бош вактда

Буюклар дўстлик ҳақида

Дўстлик бебаҳогина эмас, гўзаллик ҳамдир: биз дўстларни ардоқлаган кишини шарафлаймиз, кўп дўстга эга бўлиш аллақандай  ажиб нарсадек туюлади. Баъзилар  эса хатто яхши одам билан дўстни мутлақо бир-биридан ажратмайдилар.

***

Дўстлик –ҳаёт зарурати, чунки умри  гарчанд роҳат-фароғатда  ўтса ҳам ҳеч кимса  ҳаётини дўстсиз ўтказишни истамайди.

                                                                                                       АРАСТУ...

Далее

Буюклар ёшлик ҳақида

Ҳаёт ҳар бир кишига улкан ва бебаҳо туҳфа инъом этади, бу куч-қувватга тўла ёшлик, билим ва курашга чанқоқлик, ишонч ва орзу-умидга тўла ўспиринликдир

                                                                             Н. А. ОСТРОВСКИЙ

Ёшлик, бу орзу. Бу-ишонч. Бу-жасоратга интилиш. Бу лирика ва романтика. Бу-келажакка тузилган улкан режалар.Бу –истиқболнинг бошланиши

                                                                                                  ...

Далее

Компьютер билан ишлаганда кўзларни қандай асраш мумкин?

Агар тез-тез ва узоқ вақт компьютерда ишласангиз, кўриш қобилиятингиз ёмонлашиши мумкин.Америкадаги Техас университети олимлари кўзларга  мунтазам равишда ҳордиқ беришни ва “20-20-20-20” номини олган усулни қўллашни тавсия этади.

У жуда оддий- ҳар 20 дақиқада кўзларни экрандан олиб, 20 сония давомида компьютердан 20 фут ( 6 метрга яқин) масофада турган предметларга қараш керак. Бу пайтда кўзларни камида 20 марта юмиб-очиш ҳам лозим бўлади.

АҚ...

Далее

Ғаройиботлар оламида

Сиёҳ билан тўлдирилган кўл-Жазоирда мавжуд.Бу кўлнинг суви билан қоғозга ёзса бўлади.

***

Франция, Болгария ва Англияда кишига қора мушук совға қилиш –ҳурмат белгиси саналади.

***

Кардинал Ришелье ўз қасрида 12 та мушук боққан. Бу жониворлар унинг шахсий хонасида яшаган. Кардинал ўз атрофидагиларга қараганда мушукларга нисбатан меҳрибонроқ бўлган.

***

Бир жуфт мушук ва уларнинг авлоди 7 йил ичида 420 мингга яқин мушукчаларни дунёга келтиришлари мумкин...

Далее

Қулупнойли торт

                                                                                                                    

1.5 стакан ун, 1кг қулупной, 1 стакан шакар, 450 г сариғёғ,1 банка қуюлтирилган сут, 1 стакан  сметана, 4 дона тухум, 1 ч. қ . сода.

Тухум билан шакарни оқаргунча кўпиртирилади, сода солинган сметана, 150 г сариғёғ ва ун қўшилади.

Далее

Филворд

 

А К Ш Ғ И Р
О Л У Ў О С
Т И Л Б Қ М
Н Б О З К О
А Л Л Р А Ғ
И Қ О М О Л

 

 

 

 

 

Филворд нима эканлигини биласизми?

Далее

Совун кашф қилиш тарихи

                                                                                                                    

Инсониятни ифлосликдан сақлаб қолиш учун совун яратилиш тарихи доимо одамларни қизиқтириб келган.

Рим олими ва сиёсатчиси Плиний Старший совун тайёрлашни қадимий галлар ва германлар ҳам билган деб таъқидлаган. Тарихчининг гувохлик қилишича, бу ёввойи қабилалар оддий ва доимо мавжуд бўлган нарсалардан, яъни мой ва бук дарахтининг кулидан қандайдир мўъжизавий мой дори тайёрлаганлар ва бу дорини сочни тозалаш ва бўяш учун, ҳамда тери касалликларини даволаш учун ишлатганлар.

Далее

Бўш вақтни ғанимат билинг!

Бўш вақтни ғанимат билиб, фойдали ва эзгу ишларга бағишламоқ даркор. Агар бўш вақт яхши ишлар билан тўлдирилмаса, у албатта ёмон ва келажакда зиён бўладиган ишлар билан тўлади. Киши ишдан ва бошқа зарурий нарсалардан қутулиб, бўш вақт топса, уни ҳам ғанимат билиши керак.

Далее

Мантиқий саволлар

1. Ичи қизил денгизда балиқлари қора ва оқ усти, йўл-йўл думалоқ?

2. Қайси таомга туз солишмайди?

3. Қайси ҳайвон оёқ кийими билан ухлайди?

Далее

Топишмоқлар

1. Бир қозонда қирқ туя сув ичади.

2. Тўрт ой йигирма тўрт юлдуз.

3. Онаси битта – боласи мингта .

Далее

Бошқотирма

Бир одам қўлидаги суратни дўстига кўрсатиб, менинг эркак ҳам, аёл ҳам туғишганим йўқ, лекин бу боланинг отаси, менинг отамнинг ўғли дебди. Айтинчи,  сурат кимники?

Умида АБДУЛЛАЕВА 

Далее

Жилоли сочлар сири

Соч ҳам бир хусн, айниқса миллий уфуриб турадиган ўзбекона гўзал қизларнинг  гўзаллигида  узун, қалин, соғлом сочларнинг ўрни бўлакча. Сочларига қандай парвариш қилишни фойдали ва оддий усулларни қидираётган гул қизларжонларга енгиллик яратиш мақсадида сочлар парвариши ҳақида мазмунли мақола тайёрлашга ҳаракат қилдик.

Далее

Баҳор таровати

Баҳор таровати деганда мен шуни тушинаманки, баҳор – бу ўзгача бир янгиланиш фасли бўлиб ҳисобланади. Ўлкамизда ҳозир баҳор фасли. Бу баҳор фаслида иссиқ ўлкаларга учиб кетган ҳар турдаги қушлар яна ўз ўлкаларига қайтиб келади. Қушларнинг чуғур-чуғур сайрашлари, булбулнинг ширин куйи баҳорни янада гўзаллаштиради.

Далее

“Мен баҳорни соғиндим”

                                                                                                                         

Баҳор келди ўлкамга,

Қуёш тушди елкамга.

Боғларда гуллар очилди,

Ҳидлари оламга сочилди.

Гулдан тердим бир даста,

Олиб келдим охиста.

Мен бу шеърни ёзганимдан мақсад, баҳор янгиланиш, ёшариш фаслидир. Инсонлар баҳор фаслини қўмсаб яшайди. Баҳорда гуллар очилади, дарахтлар кўкариб, куртак очади ва гуллайди. Баҳор йилнинг энг гўзал, ёшариш, покланиш, янгиланиш фасли ҳисобланади. Шунинг учун инсонлар покланишга ҳаракат қилади, ёшлигини, яъни 18 ёшини эслайди.

Далее

Вақтнинг қадри

                                                                                                                         

Вақт ҳеч кимни, ҳеч нарсани кутиб турмас экан. Инсон сезмас қандай вақт ўтиб кетганини, асло эсламас-ўйламас бу дунёдаги ҳар бир дам ғаниматлигин.  Вақт мисли шамол каби тез ўтар, инсон ҳаётини шундай ўтказиши керакки кегинчалик афсусланмаслиги керак, лекин ҳар бир инсон бир кун келиб ҳаёти давомида қилиб улгурмаган ёки қилган ҳатоларидан афсуслангач ўша дамга қайта ололмаслигидан ўкинч или  яшайди.

Далее

Баҳор таровати

                                                                                                                                   

Мана ўлкамизда фасллар келинчаги бўлмиш гўзал баҳор ҳам кириб келди. Кунлар қизиб, қорлар эрий бошлади. Уйқуга кетган табиат ҳам уйғонди. Дарахтларни охиста уйғата бошлади. Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша гашти бўлгандай, бу фаслнинг ҳам ўзгача гашти бор. Баҳор фаслида табиат бир гўзал бошқача товланиб, турли хил рангга киради. Дарахтлар мисоли бир келинчакдай чирой очади, табиатнинг кўркига кўрк қўшади. Бу чиройни кўрган кишининг баҳри- дили яйрайди, кўнгли таскин топади.

Далее

Гапирмасликка берилган ваъда

Кунлардан бир кун тўрт монах тоғдаги ибодатхонанинг ҳужрасига кириб ўтириб, етти кун гапирмасликка аҳд қилишибди. Бир бола уларга керак бўладиган нарсаларни олиб келиб бериб, хизмат  қилиб юрар экан.

Қоронғи тушиши биланоқ чироқ липиллаб ҳозироқ ўчиб қоладиганга ўхшаб туюлибди. Чироққа бошқаларга қараганда яқинроқ ўтирган монах ҳовлиқиб қолибди-да:

Далее

АЗИЗ, ЛОБАР ҚИЗЛАР!

Ҳар бир хонадон Сиз каби қизи боис нурафшон ва файзли. Сиз оилангиз, ота- онангиз қувончи йўлида бир дам тиним билмайсиз. Уларнинг кулгуси, қувончи, бахти сизни янада улуғвор қилади, назаримда. Айниқса, севимли ошхонангизда сиз яратаётган мўжизалар нафақат ота-онангизни, балки табаррук хонадонингизга ташриф буюрган меҳмонларни ҳам ҳайратга солса, ажаб эмас.

“ТУХУМЛИ” салат

500 г салат, 2 та тухум, 150 г сметана,1 о.қ . уксус, таъбга кўра туз, шакар.

Далее

Тежамкорлик инсон бахти

Халқимиз тежамкорлик – инсоннинг маънавиятини бойитади, оиласида қут-барака олиб келади, деб бежиз айтмаган. Тежам – бу нарсаларни исроф қилмаслик, уни қадрлаш, ҳар бир буюмни ўз меъёрида ишлата билиш керак. Аждодларимиз тежамли оилаларнинг баракали, тўкис, дастурхони тўкин бўлишини башорат қилишган. Тежамкорлик – аввало, халқнинг ва ўзининг меҳнатини қадрлаш, қаноатли бўлиш, фақат бугунни эмас, эртани ҳам уйлаш, тадбиркор бўлишдир.

Тежамкорлик – яхши, исрофгарчилик – ёмондир. Давлатимиз, оиламиз бой бўлсин, десангиз ҳар бир нарсани оқилона, исроф қилмай фойдаланишга одатланинг. Тежамкорлик топган даромадидан режа асосида фойдаланишлиги учун бойиб, мол-у мулкка эга бўлади. Оз бўлса-да, берилган неъматнинг шукрини адо қилиб юрган киши,  шукр қилмагандан афзалдир. Биз исроф қилаётган нарсаларни оқибати ёмон бўлишини ҳамиша хис қилиб яшашимиз керак.

Далее

Тинчлик бўлсин юртимизда

Тинчлик доимо ҳамиша ҳамма ерда бутун ер юзида энг муҳим бир неъматдир. Тинчлиги бор элнинг эртанги келажаги ҳам бошқа элларда обрўси, ҳурмати, нони ҳам бутун бўлади. Ҳеч қаерда ҳеч қачон ўз ҳўрматини йўқотмайди. Тинч элда улғайган келажак авлод ҳам яхши инсон бўлиб у инсонлардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.

Юрт тинч бўлса, оила ҳам тинч, фаровон иноқ ҳаёт кечирадилар. Тинчлиги йўқ юртда, оилада фаришта ҳам бўлмайди. Инсоннинг ороми ҳам йўқолади.

Далее