Category Ижод

Ўзган шаҳридаги Ҳамид Олимжон номли ўрта мактабнинг ёш рассомлари ижодидан

узб 4

“Баҳор гуллари”.

7-синф ўқувчиси Дилноза АЗИМЖОНОВА чизган расм.

узб 3

“Иссиқкўлда”.

узб 2

“Қуёнча”.

3-синф ўқувчиси БАХТИЁРЖОН қизи Ҳадича чизган расмлар.

узб 1

“2014-йил От йили”. 3-синф ўқувчиси Оминахон НУРМАТЖОНОВА чизган расм.

узб

“Юмронқозиқ”. АБДУЛҲАМИД қизи Розия чизган расм.

Далее

Онажонларга таъзим

Бизга тўғри йўл кўрсатган,

Қалбимизга нурлар сочган,

Юраклар  қулфини очган,

Онажонларга таъзим.

Онажонлар бор бўлсин,

Уйимиз бахтларга тўлсин,

Доимо яйраб кулсин,

Онажонларга таъзим.

Омон бўлсин бошингиз,

Тўкилмасин кўз ёшингиз,

Кулиб турсин қошингиз,

Онажонларга таъзим.

Болам деб дуолар  қилган,

Бизларни эркалаб суйган,

Қучоқ лар очиб кутолган

Онажонларга таъзим.

Маликахон ЖЎРАБОЕВА,

Ўш шаҳридаги В.И.Ленин номли

ўрта мактабнинг 7-синф ўқувч...

Далее

Онажонимга

Дардимизнинг шифоси,

Қалбимизнинг зиёси,

Осмонимиз қуёши,

Меҳрибоним онажон.

Байрамингиз муборак,

Меҳрибоним онамиз,

Айтай сизга яхши тилак,

Қабул айланг созимиз.

Дилкаш, бол сўзларингиз,

Бизга ширин байт бўлди,

Сизларнинг байрамингиз,

Саккизинчи март бўлди.

Сизга аталган бу шеър,

Биздан сизга гулдаста.

Оғриманг бўлингиз шер

Қалбим сизга пайваста.

Муҳаммадамин ХОЖИАКБАРОВ,

Ўш шаҳридаги В.И.Ленин номли

ўрта мактабнинг 7-синф ўқувчиси...

Далее

Ҳар кимнинг чин дўсти бўлсин

Азиз сурот

Ҳар бир кимсанинг ўз чин дўсти бўлсин,

Яхши, ёмон кунда ёнида турсин.

Бойлик, давлат, пулга асло сотмасин,

Чуқурлик ҳамда жарликка отмасин.

Дўстлар танлашда ҳечам адашмайлик,

Айтган сўзларимизни талашмайлик.

Бошимизга тушса қаттиқ мусибат,

Суянчиқлар бўлиб турайлик албат.

Абубакир МАМАРОЗИҚОВ,

Ўш шаҳридаги М.Горький номли

мактаб-гимназиянинг 7-синф ўқувчиси

Далее

Ёшлар ижодидан

Мактаб

Мактабда биз сабоқ оламиз,

Панд, ўгит-у одоб оламиз.

Мисли қуёш нурин сочади,

Оналардек бағрин очади.

Мактаб зарур ҳар ўғил-қизга,

Савод, билим беради бизга.

Шунинг учун севиб мактабим,

Сени келар доим мақтагим.

РАҲМАТИЛЛО ўғли Абдумўмин,

Ўш шаҳридаги М.Горький номли

мактаб-гимназиянинг 7-синф ўқувчиси

Қор ёққанда

Қор ёғсин юртимизга,

Нур кирсин уйимизга,

Нон ёғсин тўйимизга,

Қувонч бериб юзимизга.

Қор ёққанда эрталаб,

Чиқаман чанам ...

Далее

Ёшлар ижодидан

Оналар буюк зот

Оналар бу буюк зот,

Улар-ла гўзал ҳаёт.

Агар сен бахтли бўлсанг,

Онанг бахтли умрбод.

Уни эъзозлар замон,

Ҳафа қилмоқ кўп ёмон.

Улар мўътабар ҳамон,

Уларсиз ҳаёт армон.

***

Азиздир Ватан

Киндик қон тўкилган бу Ватаннинг,

Қучоғида бир ой каби тўлай.

Унга бахш этиб бу жону-таним,

Муносиб ўғлон, бир фарзанд бўлай.

Ҳар кимнинг юрти ўзига азиз,

Бу менга ҳар нарсалардан лазиз.

Сулаймон тоғи менинг юрагим,

Фахр-ла уни доим асрагум.

Далее

Ёшлар ижодидан

Боққа чиқдик эрталаб

Боққа чиқдик эрталаб,

Дўстлар билан қувалаб,

Улар деди оҳ маза,

Мен ҳам дедим воҳ маза.

Арилар виз-виз дейди,

Гулдан-гулга қўнишиб.

Капалаклар осмонда,

Ўйнаб-кулар шўмғишиб.

Оятилло МАМАЖОНОВ,

Ўш шаҳридаги А. Горький номли

мактаб-гимназиянинг 4-синф ўқувчиси

Йиғингизни кўрмайин онам

Бедор тунлари тебратган онам,

Мени дунёга келтирган онам,

Катта бўлсам ҳам дейсиз болам,

Йиғингизни кўрмайин ҳечам.

Емай менга едирдингиз,...

Далее

Ёш рассомлар ижодидан

школа хамза кара-су 2

Табиат манзараси.

Қорасув туманидаги Ҳамза номли ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси Гулсима МУХЛИСОВА чизган расм.

школа хамза кара-су

Саман отим.

Қорасув туманидаги Ҳамза номли ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси Гулсима МУХЛИСОВА чизган расм.

школа горький

Янги йил билан.

Ўш шаҳридаги Горький номли мактаб-гимназиянинг 4-синф ўқувчиси  ҲОМИДЖОН ўғли Муҳаммадқодир чизган расм. 

Далее

Ёш рассомлар ижодидан

Ўзган шаҳридаги А. Навоий номли ўрта мактабнинг ёш рассомлари ижодидан

                                                                                                                    рис 7  

Янги йил арчаси

7-синф ўқувчиси ЗОКИРЖОН қизи Мубина чизган расм.

 рис 8

Қор маликаси 

9-синф ўқувчиси ИЗЗАТИЛЛО қизи Муқаддас чизган расм.

Далее

Ёш рассомлар ижодидан

 Ўш шаҳридаги И.В. Панфилов  номли мактаб –гимназия ёш  рассомларининг севимли ёзувчимиз Чингиз Айтматов асарлари қаҳрамонларига бағишлаб чизган расмлари

                                                                                                                    рис 1

“Бетма-бет”. 8-синф ўқувчиси Хушрўё ҲАСАНОВА чизган расм.

рис 3

“Она буғу”.  7-синф ўқувчиси Хуршида ҲАСАНОВА чизган расм.

 рис 2

“Оқ кема”. 8-синф ўқувчиси Хушрўё ҲАСАНОВА чизган расм

Далее

Биринчи устозим – иккинчи онам

DSCN1463

Эй менинг билимим сабабчиси,

Эй менинг илимим сабабчиси,

Доим бошим силаб дейсиз болам,

Биринчи устозим-иккинчи онам.

Ёмон йўлларга юрмагин дейсиз,

Ёмон кунларни кўрмагин дейсиз,

Билимлар берган эй буюк одам,

Биринчи устозим-иккинчи онам.

Илм дунёсига қадам қўйдирдингиз,

Билимни жондан азиз суйдирдингиз,

Устозлар борки гўзалдир олам,

Биринчи устозим-иккинчи онам.

Мактаб чоғларин тенги йўқ дейсиз,

Сенлардан доим кўнглим тўқ дейсиз,...

Далее

Ёш рассомлар ижоди

Ўш вилояти Ўш шаҳридаги А. Рудакий номли ўрта мактабнинг ёш рассомлари ижодидан

Рудаки 2

Сувни  ифлосламайлик! 5-синф ўқувчиси РАҲИМЖОН ўғли Азизбек

Рудаки 1

Ҳаво тоза бўлсин! 4-синф ўқувчиси Эътиборхон БОЙМАТОВА

Рудаки 3

Қиш. 5-синф ўқувчиси Зулайҳо ПАРПИЕВА

Далее

Ёш рассомлар ижоди

Ўш вилояти Новқат  тумани Гулистон қишлоқ округидаги Режаб Хўжамов номли ўрта мактабнинг ёш рассомлари ижодидан

Изображение 3

Манас. 3-синф ўқувчиси Валижон ЮЛДАШЕВ

Изображение 2

Яйлов. 6-ўқувчиси Хожиакбар ЖЎРАЕВ

             Изображение 1

Олатоғ. 8-синф ўқувчиси ЎКТАМЖОН қизи Ҳилола

 Изображение 4

Биз тинчлик истаймиз. 7-синф ўқувчиси  СОЛИМАҲАМАТ қизи Одина

Далее

АТИРГУЛИМ

Махсума

Атиргулим ғунчадек,

Япроқлари кулчадек,

Қип-қизил юзгинаси,

Гўзалликнинг ўзгинаси.

Гулбарглари қуёшда,

Олов бўлиб қизарар,

Юзларини силасам,

Хушбўй ширин ҳид тарар.

                                              Маҳсума УБАЙДУЛЛАЕВА,

                                                                                        Ўш вилояти Новқат тумани Гулистон қишлоқ ҳукумати

                                             худудидаги Р...

Далее

ВАТАН

Мадина

Тинчлик бўлсин Ватанимда,

Қирғизистон жон танимда,

Унга умрим фидо айлай,

Ёшликдаю, кексайганда.

Унга доим содиқ бўлай,

Теварагин обод қилай,

Кўркам-кўркам уйлар қурай,

Тинчлик бўлсин Ватанимда.

                                                      ДАВРОНЖОН қизи Мадина,  

                     Ўш вилояти Новқат тумани

Гулистон қишлоқ ҳукумати

                                               худудидаги Р. Хўжамов номли

ўрта макта...

Далее

ОНА

Сохиба

Сен мени ҳаётга келтирдинг Она,

Юрагингдан менга жой бердинг Она,

Ҳаётингни менга бахш этдинг Она,

Меҳринг –ла юрагим тўлдирдинг Она!

Йўлингга поёндоз бўлайин Она,

Мен фақат сени деб яшайин Она,

Меҳнатин  роҳатин кўрсин-у дея,

Оллоҳдан кўп умр тилайин Она!

                                                      Соҳиба АРАПОВА,

                                                 Ўш вилояти Новқат тумани

Гулистон қишлоқ ҳукумати

  ...

Далее

Ёш рассомлар ижоди

камалак

Камалак       

Ўзган шаҳридаги В. И. Ленин номли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси ҲАЁТИЛЛО  ўғли Ҳикматилло чизган расм

                                                                                                                      ок кема 

Оқ кема      

Ўзган шаҳридаги В. И. Ленин номли ўрта мактабнинг 7-синф ўқувчиси Мухлиса  ТУРСУНБОЕВА чизган расм

                                                                                                                    чавандоз 

Чавандоз        ...

Далее

Ашула

Хайитхон

Ҳаводаги самолёт,

Қанотингни пастлаб ўт,

Дугонамга хат ёзай,

Уйларига ташлаб ўт.

Мактабимиз йўли соз,

Йўлида ўйнаймиз боз,

Қизлари ширин чарос,

Йигитлари чавандоз.

Ҳаводаги уч ўрдак,

Уччаласи ҳам бирдек,

Бизнинг қадрдон синф,

Худди очилган гулдек.

                                                        ТУРСУНБОЙ  қизи Хайитхон,

Ўзган шаҳридаги

В.И.Ленин номли ўрта мактабнинг

10-синф ўқувчиси

Далее

Она-Ватан

Сохибжамол

Киндик қоним тўкилган жойим,

Менга қондош бўлар ҳар доим,

Отам каби, она каби сен,

Менга Ватан Қирғизистоним!

Сен баҳорим, сен ёзим доим,

Менга сирдош бўлар ҳар доим,

Меҳрибоним жон-у жаҳоним,

Менга суюк Қирғизистоним!

Қирғизистон ватанимсан сен,

Бутун қалбим борлиғисан сен,

Гўзал юртим гуллаб яшнай бер,

Мен-чун буюк Қирғизистоним!

ОЛИМЖОН қизи Соҳибжамол,

Ўзган шаҳридаги

В.И.Ленин номли мактабнинг

10-синф ўқувчиси

Далее

Устозларимга

Сохибжамол

Устозимсиз гулимсиз,

Қалбим тўрисида сиз,

Сизга таъзимдамиз биз,

Бўлинг соғ-у омон сиз.

Устозлар бор дунёда,

Ҳаётимиз зиёда,

Умрингиз узун бўлсин,

Қалбингиз нурга тўлсин

Устоз берсин билимлар,

Биз олайлик илмлар,

Келажакда биз ёшлар,

Бўлайлик зўр олимлар.

ОЛИМЖОН қизи Соҳибжамол,

Ўзган шаҳридаги

В.И.Ленин номли мактабнинг

10-синф ўқувчиси

Далее