Category Ижод

Узилган гул

Гулфуришлар арзон нарҳда сотиб кетди,

Ҳаридор ҳам суриштирмай олиб кетди.

Орзулари гулзорларда қолиб кетди,

Очилишга сал эртароқ шошилган гул.

Далее

Мўътабар онам

Мен учун дунёда ягона бўлган,

Бошим силаб аста оппоғим деган.

Оқ сут ва меҳрини аямай берган,

Онажоним менинг, мўътабар онам.

Умида АБДУЛЛАЕВА,

8-гимназия мактабнинг 11 “Б” синф ўқувчиси

Далее

“Кыялкеч кыл калемдер”

Биз сил касаллигига қаршимиз!

Қорасув туманига қарашли 94- Алтыбаев номли ўрта мактабининг 9-“Б” синф ўқувчиси Мафтуна Курбонова

Далее

«Ўлкамизда кўклам»

Самолар бағрини қоплаб турган оппоқ булутлар кетти-ю, қуёш оламни яна ўз нури билан тафтини улай бошлади. Эрталаб тим-тим этиб ёмғир шивираб ўтади-ю, кейин эса худди эртаклар каби офтоб чарақлай бошлайди. Найза каби музлаб қолган яхлар тим-тим эрий бошлади-ю, қорлар қоплаб турган ариқларни тошириб, сув оқа бошлади. Ажабо, қир-адирлага ўт-ўлан чиқибди, хайронман. Ие, қушлар нима деб сайрашябди? «Баҳор келди. Баҳор келди!» дейдими? Нахотки, табиат ўзгаришлари шунга эканда! Ўлкамизга баҳорой қайтиб келибди, байрамлар фасли кириб келди, яшасин баҳор!

 

Далее

Онажоним

Онажоним меҳрингиз чексиз бир уммон,

Ўша меҳрингиз ила кўнглимдур шодон.

Ҳаётимга қувончдир битта ширин сўзингиз,

Илоҳо узун бўлсин Аллоҳ берган умрингиз .

Дардга тўлибу кўнглим дарткашими бир ўзингиз,

Осмонимда булут бўлса нурли қуёш ўзингиз.

Далее

Ҳаёт

Кимдан яхшилик кўрдик, кимдан ёмонлик,

Кимдир жабр қилди, кимдир омонлик.

Биров холимизга етти, биров етмади,

Сохта қалблар кетди, дўстлар кетмади.

Бу дунё шундай билиб бўлмайди.

Орзу ҳаваслар кўп кўнгил тўлмайди,

Хом сут эмган банда ҳеч ҳам тўймайди.

Шукур қилиб яшашликни ҳеч ҳам суймайди…

 Санам РАҲИМОВА,
8-гимназия мактабининг 9 “Б” синф ўқувчиси

 

Далее

Ҳаёл дарёсида бунчалар оқманг

Ҳаёл дарёсида бунчалар оқманг,

Одам боласи осмонга боқманг.

Камтар бўлинг, одил бўлинг,

Яхшилик ўйланг ёлғонни касб қилманг.

Далее

«Муҳаббатнинг мангу қўшиғи»

Ўшанда куз фасли эди. Октябрь ойининг ўрталари. Дарахтлардаги зангори барглар энди қизғиш тус олиб, сарғаймоқда эди. Етти ойлик сафардан қайтиб келгандим ўшанда. Она шахрим, маҳалла куйни жуда соғинган эдим. Шу сабаб, кеч бўлишига қарамай кечаси тунда сайрга чиқдим.

Кеча шундай гўзал эдики, уни тарифлашга тилу ғазал ожизлик қиларди. Гув-гув этиб у ён бу – ён эсаётган шамол, юзимни силаб-сийпалаб мен билан ўйнашаётгандай эди гуё! Самодаги юлдузлар эса худди сой бўйида ўтириб олиб, бир бирини сочин ўраётган қизларга, кўл устида учиб юрган тунги капалакларга ўхшарди! Қорунғу йўлимни эса, ой ёритгандай бўларди гуё!

Далее

Онажоним ягонам

Онажоним ягонам,

Аллоҳ берган Дурдонам.

Сиз мени бойлигимсиз,

Меҳрибоним Дурдонам.

Далее

Онажон

Онажоним   соғиндим сизни,

Менга айтган ширин сўзизни,

Қийналдим сиз йўқсиз  ёнимда,

Соғиндим  ёнимда сиз бўлган дамларни.

Далее

ОҚ ЙЎЛ, ИРОДА!

Назм гулшани

Ирода Маразақова Қорасув туманига қарашли Моди қишлоқ округи ҳудудига жойлашган 111 Интернационал мактабининг 9-синфида ўқийди. Мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан шеър ёзишни машқ қилиб туради. Дарвоқе, Ироданинг бобоси Исмон ака Маразақов республикада кўпчиликка таниш журналист бўлган. “Ош жанириги” вилоят газетасида узоқ йиллар самарали ишлаган. Келажакда чиройли шеърлари билан бобоси руҳини шод қилишига ишонамиз.

Қуйида Ироданинг шеъларидан намуналарни эътиборингизга ҳавола қиларканмиз, бу қизимизга оқ йўл тилаб, қоламиз

Д Ў С Т Л И К

Дўстлик бу улуғ неъмат,

Дўстликда қадру-қиммат.

Дўсти кўп одамларда ,

Беқиёс бўлар ҳурмат.

Оғир кунингда ҳамдам,

Олдингда турар бардам.

Далее

Биз яшаётган олам

Тунги қора-зангори осмонда юлдузлар кичкина кўкимтир нуқтага ўхшаб кўзга ташланади. Юлдузлар сиздан нихоят даражада узоқ бўлгани учун ҳам шундай кўринади. Ҳар бир юлдуз бизнинг қуёшимизда ўхшаш осмон жисмидир. Уларнинг кўплари қуёшдан ҳам бир неча баробар каттадир. Юлдузлар коинот деб аталмиш сўнгсиз бўшлиқда учиб юришади. Биз кўриб турган жойини уфқ , дейишади.

Далее

Пул, чирой сиз учун бахтми?

Ҳозирги дамда кўп инсонларнинг кўзини пул, чирой кўр қилмоқда. Қизлар йигитларнинг чиройига, кийинишига, машинасига, йигитлар эса қизларнинг чиройига, қадди-қоматига учади. Бу чиройлар, бойликлар  абадий бўлса ҳам кошкийди.

Аммо булар бариси ўткинчи бахт, хаттоки баъзи ота- оналар ҳам қизини бой- бадавлат оилага узатишни хоҳлашади. Балким қизим ҳеч нарсага зориқмай, яшасин, дерлар.

Далее

Бевафо дўстим

Дўстга зор, душманга хор бўлдим неча бор,
Чин дўстим йўқоткач яна дўстлар топган эдим.
Дўстим бор деб қувонар эдим,
Хиёнат қилмаеди дея ишонар эдим.
Бахтиёр дамларда доим ёнимда бўларди,
Ҳаётимга дард ваа алам келгач.
Дўстим деб ишонганим душманга сотти,
Қалбимда ўчмас доғ нафратни уйғотди.

Далее

Чин дўст қайда?

Йўқотган ягона чин дўстим,
Қачонлардир бор эди чин дўстим.
У мени тушунар эди ҳар доим,
Ўғил бола бўлишига қарамай.
Синглим,  дея менга ишонар эди,
Яхши- ёмон кунимда асқатган эди.

Далее

“Нидо” шеъри

(Чингиз Айтматовнинг “ Найман она” қиссасидан олган таассуротим)

Она аламлари чексиз нихоят,
Ёнида йўқ унинг ёлғизи.
Қалби тўла оҳу фарёдла,
Мушкул бўлса-да чиқади йўлга.
Кўрадики, фарзанди тирик,
Уйғонади қалбида қувонч.
Аммо афсус надомат,
Жўломон манқурт бўлганди.
Аммо она, она-да,
Умидини сўндирмас асло.
Фарзандини қайтармоқ учун,
Сарфлайди бутун қалб кучин.

Далее

Устоз

Бир шеър тингладим,
Ёп- ёруғ кунда.
Англадим иймон не,
Не эрур ихлос.
Бирон бир дунёвий,
Даъво йўқ менда.
Сизни  Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Менга таъсир қилди,
Жаъми сўзингиз.
Демак жаъми сўзга,
Собит ўзингиз.
Кўрмаган бўлсамда,
Бир бор юзингиз.
Сизни Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.
Амал майдонида,
Ғариб эмассиз.
Шўрлик аҳволимни,
Асло сезмассиз.
Эҳтимол сиз ,
Шогирд демассиз.
Сизни  Аллоҳ учун суйдим,
Эй устоз.

Далее

Табиат гўзаллиги

                                                                                                                            

Табиат билан яқин бўлишга ички бир интилиш, ундаги гўзалликни ,нафосатни алоҳида ажратиш болаларга ҳам, катта ёшли инсонларга ҳам хосдир.Табиат – бутун табиий хилма хиллиги билан бизни ўраб турган дунё демакдир. Жонажон ўлка табиати у хоҳ тундра бўлсин ,хоҳ тоғлар, хоҳ тақир чўл бўлсин инсонга энг гўзал табиат бўлиб туюлади. Ўз онамиз сингари жонажон табиат ҳам якка-ёлғиздир. Жонли ва жонсиз табиат ўзининг мураккаб қонунлари асосида яшайди ва ривожланади. Табиат санъатда бўёқлар, сўзлар, куйлар орқали кенг акс этгандай туюлади.

Далее

Ватан туйғуси деганда…

Ватан туйғуси деганда мен шуни тушунаманки, бу туйғу фақатгина инсонларга ҳос фазилатдир. Бир инсон ўз Ватанидан айрилса, у каби роҳатда яшамайди. Шунингдек, ҳамма ўз Ватанида тинч осойишта яшаши лозим.

Ватанни ардоқлаш деганда мен шуни тушунаманки, ҳар бир инсон ўз ватанини асраш керак. Чунки ўз ватанини асраш учун бизнинг йигитлар ўн саккиз ёшга етганда армияга бир йил хизмат қилиб келгандан сўнг ўз ватанига лойиқ йигитлар бўлиб етишадилар.

Далее

Билим – бахт белгиси

Билим одобнинг калитидир. Билим билан саодат йўли очилади. Инсон қадри билим билан синалади. Билим деганда биз жуда чуқур маънони англаймиз. Биз мактаб ёшимиздан бошлаб билим олишимиз ва уни олий даражада тушунишимиз керак. Билимларни пухта ўзлаштирган ўкувчи ҳеч ҳам панд емайди. Устозларидан олган билимларни яхши ўзлаштириш ва ҳаётга тадбиқ қила олиши керак. Билимли ўкувчини одоби ҳам юқори бўлади. Одобли ўкувчини ҳамма ҳурмат қилади. Шунинг учун ҳам – “билим одобнинг калитидир” – деб бежиз айтилмаган.

Далее