Category Мактаб хаёти

Дарсликлар синови ниҳоясига етди

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг махсус буйруғи билан Қирғизистондаги ўзбек мактабларининг 4-синфи учун чиқарилган янги “Қирғиз тили”, “Рус тили”, “Ўзбек тили”, “Адабий ўқиш”, “Математика”, “Ватаншунослик”, “Мусиқа”, “Тасвирий-бадиий меҳнат” дарсликлари синовини ўтказиш республикадаги 6 та ўзбек мактаби, жумладан Жалолобод вилояти Жалолобод шаҳридаги №2 — мактаб, Боткен вилояти Лайлак туманидаги Тўқтағул номли ўрта мактаб, Ўш вилояти Новқат туманидаги Р.Хўжамов номли ўрта мактаб, Ўзган шаҳридаги Амир Тимур номли ўрта мактаб ва Ўш шаҳридаги И.В.Панфилов номли мактаб-гимназия ва М.В.Фрунзе номли ўрта мактабларга топширилган эди...

Далее

Дўстлик ва ҳамжиҳатлик фестивали

Тил азалдан дўстлик ва ҳамжиҳатлик воситаси бўлиб келган.Дарҳақиқат мактабимизда ана шу анъана давом эттирилиб,  жаҳон тиллари кунига бағишлаб фестиваль ўтказилди. Турли миллатларнинг урф-одатларини, қўшиқларини, миллий кийим ва таомларини акс эттиришлари учун бу тайёргарлик  ҳар бир метод бирлашмаларига бўлиб берилди.

                                                                                                                     азизака 1

Ўзбек тили метод бирлашмала...

Далее

Биринчи ўқитувчи

                                                                                                                    OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Бошқаларнинг фикри  қандай билмадим-у,  менимча мактабни тамомлаган ҳар бир ўқувчининг ҳарф танитиб, ўқишга ўргатган, билим олишга дастлабки йўлланма берган биринчи ўқитувчисини умрбод эслайди ва ширин хотиралар билан ёдга олади. Устоз Ҳурматой Сотволдиева ана шу касбни эгаллаган, мактабимизда ўзининг сидқидилдан қилган меҳнати билан обрў-эътибор  орттирган бошланғич синф ўқитувчиларидан биридир...

Далее

Касби унинг фахри

                                                                                                                   DSCN1528

Устоз математика-информатика ўқитувчиси, мактабимизнинг тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Муяссархон Режапованинг ҳар бир дарси биз учун бир янгилик, қизиқарли.У нафақат ўтаётган машғулотлари, балки қадрдон онамиздай бизга бўлган меҳри, ширин сўзи билан қалбимизга яқин бўлиб қолган.Шу боис унинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти билан яхши танишмиз.Мен 8-март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида устозим ҳақида фахр билан ҳикоя қилиб беришни лозим топдим...

Далее

Тил дўстлик ва ҳамжиҳатлик воситасидир

Фоторепортаж

 DSCN1745

“Тил дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришнинг энг қулай воситасидир” деган экан буюк олим Эразм Роттердамский. Ўш шаҳридаги М.Горький номли мактаб-гимназияда Жаҳон тиллари кунига бағишланиб ўтказилган тиллар  байрамида унинг иштирокчилари бу сўзларнинг ёрқин гувоҳи бўлдилар.

Ўш шаҳар таълим бошқармаси ташаббуси билан бу байрамни ўтказиш учун ана шу мактаб танлаб олинди ва шаҳардаги тўққизта мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўзларига топширилган миллат тили тарихи, унинг келиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йиғишиб, ўша миллатн...

Далее

Кўҳна билим даргоҳи

Ўзган шаҳридаги З.М.Бобур номли ўрта мактабдан фоторепортаж

DSCN1713

Мактабимиз  шаҳардаги кўҳна билим даргоҳларидан бири бўлиб, у ўз фаолиятини 1932-йили маҳаллий бойларнинг уйида бошланғич мактаб сифатида бошлаган.Кейинчалик 8 йиллик мактабга айлантирилди. !952-йилдан бошлаб қўшимча бино қурилиши муносабати билан ўқувчилар сони кўпайиб ўрта мактаб сифатида фаолият кўрсата бошлади. 1972-йили 870 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб биноси қуриб битказилиб, мактаб жамоаси унга кўчиб ўтди...

Далее

Касбига фидоий устоз

Ҳар гал устозимиз,  бошланғич синф ўқитувчиси Зуҳрахон Раҳимова эрта тонгдан мактаб остонасига қадам қўйганда  бир тўп ўқувчилар унга салом беришиб  қуршаб олишади, худди оналаридай унинг бағрига отилишади, қўлидаги нарсаларини кўтаришиб биргалашиб синфга кириб келишади. Устоз ўқитаётган ўқувчилар бу йил 4-синфда билим олишяпти. Улар мана тўрт йилдирки устозидан қўлларига илк бор ручка олишиб ҳарфни танишди, ёзишни, ўқишни ўрганиб олишди.Тўғрироғи устозларига суяниб, яқин фарзандидай бўлиб қолишди...

Далее

Янги дарсликлар синови қандай ўтяпти?

Бошланғич таълимнинг 4-синфи учун тайёрланган “Қирғиз тили”, “Рус тили”, “Ўзбек тили, “Адабий ўқиш”, “Математика”, “Ватаншунослик”, “Тасвирий -бадиий меҳнат”, “Мусиқа” дарсликларининг синовини ўтказувчи Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Қирғизистон Таълим академияси томонидан тузилган экспертлар гуруҳи яқинда Ўш вилояти ва Ўш шаҳри, Жалолобод вилояти ва Жалолобод шаҳри, Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳридаги мактабларда бўлишиб, дарсликлар синовининг бориши билан танишдилар...

Далее

Аълочи ўқувчилар

DSCN1671

Боткен вилояти Қизилқия шаҳридаги Чингиз Айтматов номли ўрта мактабнинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 7-синф ўқувчиси Шерзод АБДУРАҲМОНОВ, 10-синф ўқувчиси Дилрабо АБДУМЎМИНОВА, 11-синф ўқучиси Бекжон ЖАЛОЛОВ ва 10-синф ўқувчиси Мадина ТЎХТАСИНОВАлар.

Далее

Барчага ибратли умр эгаси

DSCN1527

Мана ярим асрдан ошибдики, мактабимизнинг тарих ва жамиятшунослик бўйича ўқитувчиси, бошланғич синфлар бўйича илмий бўлим мудири, устоз Турдихон Қодирова ҳамон мактаб қучоғи, болалар бағрини  тарк этмай ўзининг севган касбида сидқидилдан меҳнат қилиб  келяпти. Бу устоз ҳақида гап кетганда  кўпчилик устозларимиз, “Бошқа касбда билмадик-у, лекин ўқитувчиликда, айниқса  болалар ичида, уларга меҳрини, қалб қўрини бериб ишлаган жойда, бу ерни тарк этиш, ташлаб кетиш жуда ҳам қийиндир” дейишади. Чиндан ҳам шундай бўлсак керак. Буни устоз Турдихон Қодирова мисолида яққол кўришимиз  мумкин...

Далее

Қирғиз тили муаллимаси

рис 6Бугунги кунда мамлакатимизда Давлат тили- қирғиз тилига,  уни ривожлантиришга  катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан ўқув ўзбек тилида олиб бориладиган бизнинг  мактабда ҳам  бошланғич синфларидан тортиб, то юқори синфлардаги ўқувчиларга бу тилни ўзлаштирибгина қолмай, ўзбек халқига қондош ва жондош бўлган қирғиз халқининг тарихи, маданияти, урф-одати, санъатини ўргатиш борасида катта кўламдаги иш тадбирлари амалга оширилмоқда. “Манас” нинг етти васияти, “Манас” эпосини ўрганиш ва ёдлаб айтиш, қирғиз халқи ёзувчи ва шоирларининг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган кечалар, кўрик-танловлар  ана шулар жумласидандир...

Далее

Мактабингиз тарихини биласизми?

                                                                                                                    рис 6

Ҳар бир ўқувчи  ўзи билим олаётган қадрдон мактабининг тарихини, унга тамал тошини қўйган ва равнақ топишида  ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган устозлар номини билишлари керак деб ўйлайман. Хусусан  мен таълим олаётган  буюк мутаффакир, ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоий номли ўрта мактаб тарихига назар ташлайдиган бўлсак, у шаҳримиздаги энг кўҳна таълим муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланади...

Далее

Инфографика

Инфографика Озгон Мектеп

Далее

Аълочи ўқувчилар

                                                                                                                    DSCN1533

Ўш шаҳридаги М. Горький номли мактаб гимназиянинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 10-синф ўқувчиси Бобур Одилов, 10-синф ўқувчиси Иқбол Турғунова, 7-синф ўқувчиси Нозила Носирова, 7-синф ўқувчиси Меҳринигор  Нишонова ва 7-синф ўқувчиси Жамшид Мухторовлар.

Далее

Ҳамма севган муаллима

ismigul_kurbanova (1)

Мактабимиздагина эмас, бутун Ўш шаҳримизда илғор ўқитувчилар ҳақида гап кетганда  ўзбек тили ва адабиётидан қарийб 35 йилдан бери сидқидилдан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган севимли муаллимамиз Аширхон Жалолова номи ҳамиша ҳурмат билан тилга олинади.

 Устозимиз босиб ўтган меҳнат фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, у ҳозир ўзи ишлаётган мактабни аъло баҳолар билан битириб, Қўқон Давлат педагогика олийгоҳининг тарих-филология факультетига, ўзбек тили ва адабиёти ихтисоси бўйича ўқишга киради. Ёшлигидан ўқитувчиликка айниқса, ўзбек тили ва адабиёти фанига ихлос қўйган А...

Далее

“Биз биргамиз!”

                                                                                                                    DSCN1528

Яқинда мактабимизда ногиронлар кунига бағишланган “Биз биргамиз!” шиори остида марафон бўлиб ўтди. Уни ўтказишдан мақсад мактабимизда билим олаётган 8 нафар ногирон ўқувчимизга моддий ва маънавий ёрдам беришдан иборат эди.

Ушбу тадбирни муваффақиятли  ўтказишга мактабимиз директори Манзура Асланова  соцпедагог Эльмира Эсеналиевалар  етакчилигида катта тайёргарлик кўрилди...

Далее

Устозим дея этайлик эъзоз!…

                                                                                                                    DSCN1529

Ҳадиси-шарифларда “Устознинг шогирднинг ҳақига қилган  дуоси ижобат бўлади” деб айтилади. Устоз инсонларни билмаганларини ўргатувчи, ҳаёт мактабига тайёрловчи, фикрининг, дунёқарашининг ўсишига ёрдамлашувчи инсондир. Устозларимизнинг меҳрини таърифлашга эса тил ожиз…

Ривоят қилишларича, қадимда устоз ва шогирд ўртасида ажойиб воқеа бўлган экан...

Далее

Шундай ҳомийлар доимо бор бўлсин

                                                                                                                   DSCN14501

Новқат туманидаги Т. Қулатов номли қишлоқ округида истиқомат қилувчи Маматжан ака Анарбаев 2001-йилдан бери қишлоқ болалари келажагини ўйлаб, қишлоқдаги Т.Бекиев номли ўрта мактабга мунтазам ҳомийлик қилиб келади.

У дастлабки ҳомийликни мазкур мактабнинг авария ҳолатига келиб қолган айрим хоналарини таъмирдан чиқариб беришдан бошлади...

Далее

Янги дарсликлар келди

                                                                                                                    DSCN14501

Мактабимизнинг бошланғич синф ўқитувчилари янги ўқув йилида 4-синф ўқувчилари учун янги куррликулум асосида ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблар  учун ёзилган дарсликларни синовдан ўтказишни бошладилар. “Қирғиз тили”, “Математика”, “Русский язык и чтение”, Ўзбек тили”, “Адабий ўқиш”, “Мусиқа”, “Ватаншунослик”, “Тасвирий-бадиий меҳнат” дарсликлари ана шулар жумласидандир...

Далее

Бу ерда Абсамат Масалиев ўқиган

                                                                                                                    Scan0002 (2)

Мактабимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, у қишлоғимизнинг зиёлиларидан бири Эргаш Саидов томонидан 1932-йили ташкил этилган бўлиб, туман миқёсида ягона кечки мактаб сифатида иш юритган. Мактабимиз дастлаб эски мадраса биноси ичида фаолият кўрсатиб, кейинчалик бир бойнинг уйига кўчирилган экан.Ўқув қирғиз, рус, ўзбек ва тожик тилларида олиб борилган.Мактаб ўқувчиларини асосан Учқўрғон, Майдон, Тахтак, Қоратепа ва Марказ қишлоқларидан келган турли миллат вакиллари ташкил этган...

Далее