Category Мактаб хаёти

Аълочи ўқувчилар

DSCN1449

Ўш вилояти Новқат туманидаги Гулистон қишлоқ ҳукумати худудидаги Р. Хўжамов номли ўрта мактабнинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 11-синф ўқувчиси Саҳидилло АБДИВАПОВ, 10-синф ўқувчилари Сирожиддин АБДУЛАҲАТОВ, Иноятхон .МУСАЖОНОВА ва Зебохон МИРЗАҲМАТОВАлар

Далее

Аълочи ўқувчилар

DSCN1469

Ўш шаҳридаги И. В. Панфилов номли мактаб-гимназиянинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 5-синф ўқувчиси Ҳасанбой ЖУМАБОЕВ ва 6-синф ўқувчиси Саидахон БОБОЖОНОВАлар.

Далее

Биз зўравонликка қаршимиз

                                                                                                                    DSCN1450

Яқинда Ўш вилояти Новқат тумани Гулистон қишлоқ ҳукумати худудидаги Режаб Хўжамов номли ўрта мактабда “ Биз зўравонликка қаршимиз” мавзуида рус тилида ўқитиладиган синфлар ўқувчилари қатнашган  туман семинари бўлиб ўтди.Унда тумандаги 80 га яқин мактаб жамоалари ҳамда Россия Федерациясининг Ўшдаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этдилар...

Далее

Ҳомийлар катта ёрдам беришди

                                                                                                                     DSCN1450

Янги ўқув йили арафасида мактабимизга ҳомийлар томонидан кўрсатилган ёрдам кўлами аввалгиларидан катта бўлди. Бу мактабнинг  моддий-техник базасини янада мустаҳкмлаш имконини берди.

Чунончи ҳомийларимиз ҳамда ота-оналаримизнинг беминнат кўмаги туфайли 3-синф хонасининг поли янгиланди, 6 та хона евротаъмирдан чиқарилди, информатика хонасига янги замонавий компьютерлар сотиб олинди. Бу амалга оширилган ишлар учун жами 120 минг сўм сарф қилинди...

Далее

“Оқ қоплонни асрайлик!”

Ўш шаҳар таълим бошқармаси  ташаббуси билан “Оқ қоплонни асрайлик!” мавзуида шаҳар мактабларида экология дарсларини ўтказиш ҳафталиги эълон қилинган эди.

Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган мактаб-гимназиямизда мазкур ҳафталикни ўтказишга катта тайёргарлик кўрилиб, бу тадбир юзасидан  амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ана шу асосда дастлаб бу мавзуга бағишлаб деворий газеталар  чиқарилиб деворларга илиб борилди. “Тасвирий –бадиий меҳнат” фани ўқитувчилари С. Хўжамбердиева ва С. Шералиевалар етакчилигида синфлар ўртасида расмлар танлови ўтказилди. Энг яхши деб топилган расмлар деворларга илиб борилди...

Далее

Устозга таъзим

Мактабимизда биз ўқувчилар севган ўқитувчилар ҳақида сўз кетганда  рус ва қирғиз тиллари ўқитувчиси, мактабимиздаги ўқув қирғиз тилида олиб борилаётган синфлар етакчиси  устоз Мукадамкан Бакирова  номини ҳар доим ҳурмат билан тилга оламиз.Устозим мана салкам 20 йилдирки биздай ёшларга сидқидилдан билим бериб келмоқда.

                                                                                                                      DSCN1452

Унинг босиб ўтган ҳаёт йўли...

Далее

Аълочи ўқувчилар

                                                                                                                    DSCN1465

Ўш шаҳридаги И. В. Панфилов номли мактаб–гимназиянинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 8-синф ўқувчиси Зуҳра ТОҲИРЖОНОВА, 9-синф ўқувчиси Исломжон ҚОРАБОЕВ ва 8-синф ўқувчиси Зулфия ПОЗИЛОВАлар.

Далее

Ўқувчилар янги дарсликларни ўрганишмоқда

                                                                                                                      DSCN1324

Бугунги кунда Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги буйруғи билан янги ёзилган дарсликларни синовдан ўтказиш учун танлаб олинган мактабларда 4-синф учун яратилган янги “Қирғиз тили”, “Математика”, “Ватаншунослик”, “Русский язык и чтение”, “Тасвирий –бадиий меҳнат”, “Мусиқа”, “Адабий ўқиш” ва “Ўзбек тили” дарсликлари синовдан ўтказилмоқда...

Далее

Синовлар қандай ўтяпти?

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги шу йилнинг май ойида  республикадаги умумтаълим мактаблари ( қирғиз, рус ва ўзбек мактаблари ) учун Жаҳон банки томонидан эълон қилинган 2-4-синфлар учун дарсликлар ёзиш бўйича ўтказилган Халқаро танловга якун ясаган эксперт комиссия ва Қирғизистон Таълим академиясининг олимлар Кенгаши қарорига мувофиқ  ҳамда 4-синф дарсликларини синовдан ўтказиш ва 2014-2015- ўқув йилига қарата дарсликларни мактабларга ўз вақтида етказиб бериш мақсадида  буйруқ эълон қилган эди...

Далее

Менинг мактабим – истеъдодлар маскани

                                                                                                                     Scan0002

Мактаб барча инсонлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. Ёшликдаги энг ширин хаёллар, хотиралар айнан мактаб билан боғлиқ бўлади. Агар Ватан киндик қонинг тўкилган остонадан бошланса, ҳаёт йўлинг мактаб остонасидан бошланади.

Мен билим олаётган мактаб- Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғидаги А.С. Пушкин номли ўрта мактаб қанчадан – қанча инсонларнинг ҳаёт йўлдоши бўлган...

Далее

Биз учун барча қулайликлар яратилмоқда

                                                                                                                   Нилуфар Валиева

Мактабимиз биносининг қурилганига 50 йил бўлиб қолгани учун, унинг айрим жойлари таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди. Қишлоқ хукумати, мактаб маъмурияти кейинги йилларда бу ишга алоҳида эътибор бериб, қисқа муддат ичидаёқ кўзга кўринарли ишларни  амалга оширишди.

                                                                                                                   ...

Далее

Аълочи ўқувчилар

DSCN1339

Боткен вилояти Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғидаги А. С. Пушкин номли ўрта мактабнинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 9-синф ўқувчиси Мухтор Мамажонов, 10-синф ўқувчилари Нозимахон Охунжонова, Мушарраф  Тилаволдиева ва Мурод Исмоиловлар.

                                                                                                                             DSCN1341

Боткен вилояти Қизилқия шаҳридаги Алишер Навоий номли ўрта  мактабнинг аълочи ўқувчилари (чапдан-ўнгга) 5-синф ўқувчиси Маҳфират  Носиржонова, 6-синф ўқувчилари Жамшид Тўх...

Далее

Дарсликлар етарлими?

                                                                                                                     DSCN1328

Яқинда Боткен вилояти Қадамжой тумани ўқитувчилари Учқўрғон қишлоқ  хукумати худудидаги А. С. Пушкин номли ўрта мактабда бўлиб ўтган учрашувда айнан ана шу саволга жавоб олдилар. Чунончи бу ерда улар Қирғизистондаги ўзбек мактаблари учун “Дарсликлар яратиш маркази” ходимлари билан бевосита мулоқотда бўлдилар. Учрашувни А. Жомий номли ўрта мактабнинг директори Ғ. Шокиров очиб сўзни Марказ директори, техника фанлари доктори, Қирғизистон Миллий Фанлар Академиясининг академиги М. Т. Мамасаидовга берди...

Далее

Мактаб бошқарувида-ўқувчилар кўмакдош

                                                                                                                  Алишер

Мактабимиз нафақат Ўзган шаҳридагина эмас, балки бутун Ўш вилояти, қолаверса республикада танилган ўқув даргоҳларидан биридир. Бу ерда билим олганларнинг кўпчилиги бугунги кунда барча соҳаларда самарали меҳнат қилишиб мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бугунги кундаги ўқувчилар эса шаҳар, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча мусобақаларда нуфузли ўринларни эгаллашиб, мактабимиз мавқеини тобора кўкка кўтаришмоқда...

Далее

Олимпиадага тайёргарлик

Мактабимизнинг 11-синф ўқувчилари ўртасида Қорасув тумани миқёсида яқинда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган олимпиадага қизғин тайёргарлик кўриляпти. Ўқувчиларимиз  бир неча олимпиада ғолибларини етиштириб чиқарган жонажон мактаби шаънини сақлаб қолишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Шу боис бугунги кунда барча фанлардан “аъло” баҳоларга ўқиётган ўқувчилар танлаб олиниб, уларга тайёргарлик кўришларида устозлари яқиндан ёрдам беришмоқда...

Далее

Ўзимизни ўзимиз бошқарамиз

Бугунги кунда барча мактабларда демократик тизим – президент, парламент, министрлар кенгаши жорий қилиняптики, бу нарса уларда ўзларини –ўзи бошқариш имконини беряпти. Болаларнинг билим олишлари, тартиб-интизоми, ички ва ташқи муаммоллар, хуллас мактабдаги барча масалаларни ҳал қилиб  йўлга қўйишда ўқувчиларнинг ўзлари ҳам кўмаклашмоқдалар.

Яқинда мактабимизда ана шу мақсадда сайловлар бўлиб ўтди.Унда энг яхши аълочи ўқувчиларимиз ичидан сардорларимизни сайлаб олдик...

Далее

Муқаддас орзуим йўлида

                                                                                                                      Нилуфар Валиева

Мен ёшлигимдан компьютерга, унда ишлашга, Интернет оламига киришга энг асосийси инглиз тилини  ўрганишга жуда қизиқар эдим.Бу борада менга устозим мактабимизнинг чет тили ўқитувчиси Равшан Абақулов катта ёрдам берди десам хато бўлмайди.У биринчи бўлиб компьютерни ва лидерликни ўргатди.Менга унинг  инглиз тилини ўрганиш бўйича IT йўналишидаги тренинглари жуда ёқарди.У мендаги қобилиятни  сезиб IREX ( Айрекс) дастурининг TAG лойиҳасида қатнашишга таклиф қилди.Лойиҳанинг биринчи турида сўровнома (анкета) тўлдириш керак эди.Сўровномадаги тест саволларига жавоб бериб,  унинг биринчи туридан ўтдим...

Далее

Ўқитувчилар ўртасида танлов

Ўш вилояти Қорасув туманидаги Шарқ қишлоқ округи бошқаруви ташаббуси билан  қишлоқдаги 10 та ўрта мактаб ва 3 та болалар боғчаси ўқитувчилари ва  тарбиячилари ўртасида касб байрамига бағишланган танлов бўлиб ўтди. Бу  тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ўқитувчи ва тарбиячиларнинг иш  фаолияти жараёнида орттирган тажриба ва  иқтидорларини синаб кўриш ҳамда  маҳоратларини оширишдан иборат  эди.

Танлов икки босқичда ўтказилди...

Далее

Ёшлар нега китоб ўқишмайди?

                                                                                                                    

Яқинда мактабимизда 10-11 синфлар ва устозлар ўртасида “Ёшлар нега китоб ўқишмайди?” номли мавзуда диспут бўлиб ўтди. Турли саволларга жавоблар олинди. Жумладан мен ўқувчилардан Ойбекнинг “Қутлук кон” романин ким ўқиб чиққанинин сўрадим. Фақат 11-синф ўқувчиларигина кул кутаришди. Улар ҳам фақат дарсликдан. Аммо ўқувчиларнинг биронтаси асарни китоб холида ўқимаган. Бу яхшими-ёмонми?

Бу хакида ўқувчилар ва устозлар ўртасида мулокот утказилди.

Далее

“ХАЙР, АЛИФБО!” БАЙРАМИ

                                                                                                                         

19 апрелда И.В.Панфилов номли мактабда тадбир бўлиб ўтди. Мактабнинг энг жажжи синфи 1-“альфа” рус синфининг “ПРОЩАЙ АЗБУКА” деб номланган тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда  жажжи ўқувчилар кичкина бўлишига қарамай жуда яхши қатнашдилар. Ўқувчилар қирғиз ва рус тилларида шеърлар айтишди, қўшиқлар ижро этдилар. Нафақат шеър айтишди, ҳатто ўзбекча, қирғизча ва  арабча рақсларга ҳам тушишди. Ўқувчилар саҳна кўринишлар ҳам қўйиб беришди. Мисол учун “КОЛОБОК” яъни “БЎҒИРСОҚ” эртагини саҳна кўриниш қаторида кўрсатиб бердилар.

Далее