Иримларга ишонасизми?
Ҳаётимизда кўпчилик турли ирим-сиримларга ишонишига кўникиб қолганмиз. Яқинда эса бир гуруҳ олимлар олиб борган тадқиқот натижаларига кўра айрим иримларнинг дунёга келиш сабаблари аниқланди.
Мана, олти юз йилдан ошдики, Европа давлатларининг кўпчилигида, хатто бизда ҳам эшикка бахт учун дея отнинг тақасини қоқиб қўйишади. Маълум бўлишича, бир пайтлар халқ донишмандлари тақа турли ёвуз кучлар, жумладан, иблисларни ҳайдаш кучига эга деган гап тарқатишган экан. Қадимда ойга сиғинган баъзи халқлар эса тақада ой рамзини кўришгани сабабли ҳам уни бахт келтирадиган восита деб билишган...
Далее
Комментарии