Category Сухбатдош

Адиба билан учрашув

Истеъдодли шоира Матлубахон Мусабоева номи бугунги кунда  нафақат Ўзган шаҳри , балки бутун республикамизга таниш. У ўзининг дилларни қитиқлайдиган, уларга қувонч, маънавий ва руҳий озуқа берадиган шеърлари билан қалбларга кириб борган. М.Мусабоева Ўзган шаҳридаги В.И.Ленин номли мактаб директори, жамоатчилик асосида ишлайдиган миллатлараро муносабатлар бўйича Ўзган туман кенгаши раисаси, Ўзган шаҳар хотин-қизлар кенгаши раисаси бўлишига қарамай,  илҳоми жўшиб шеърият гулшанида самарали ижод қилиб келмоқда.Унинг бугунги кунда 10 дан ортиқ шеърий тўпламлари босилиб, ўз ўқувчиларини топган. Кўплаб шеърлари қирғиз тилига ўгирилган, ўзи ҳам бу тилда ижод қилиб келмоқда. Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг мухлислари  давраларига тез-тез таклиф қилиб туришади...

Далее

Буюклар тил ва сўз қудрати ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Тил дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришнинг энг қулай воситасидир

Эразм РОТТЕРДАМСКИЙ.

Ҳар қандай халқнинг урф-одатларини билай десанг, аввало унинг тилини билишга урин

ПИФАГОР.

Кимки ўзга тилларни билмаса, ўз тилини ҳам яхши тушуна олмайди

И.ГЁТЕ.

Кўп тилни билиш-битта қулфга тушадиган бир нечта калитга эга бўлиш деган гап

Ф.ВОЛЬТЕР.

Ўз ватанингга бўлган чинакам муҳаббатингни ўз тилингга бўлган муҳаббатингсиз тасаввур этиш мумкин эмас...

Далее

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди

Устозларимиз одобнома дарсларида бизга бир-бирларимизга яхшилик қилиш, мактабдаги тенгдошларимиздан ташқари, кўча-кўйда, маҳаллада хуллас қаерда бўлмасин  каттагами, кичикками яхшилик қилишимиз ҳақида кўп сабоқ беришган. Яхшиликнинг эса катта ёки кичиги бўлмайди дейишган.

Чиндан ҳам одатда  ҳар бир инсон бир-бирларига яхшилик  қилишни истайдилар. У қандай катта ёки кичик бўлмасин яхшилик қилган инсон албатта меҳрингизни қозониши шубҳасиздир...

Далее

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди

Устозларимиз одобнома дарсларида бизга бир-бирларимизга яхшилик қилиш, мактабдаги тенгдошларимиздан ташқари, кўча-кўйда, маҳаллада хуллас қаерда бўлмасин  каттагами, кичикками яхшилик қилишимиз ҳақида кўп сабоқ беришган. Яхшиликнинг эса катта ёки кичиги бўлмайди дейишган.

Чиндан ҳам одатда  ҳар бир инсон бир-бирларига яхшилик  қилишни истайдилар. У қандай катта ёки кичик бўлмасин яхшилик қилган инсон албатта меҳрингизни қозониши шубҳасиздир...

Далее

Биз билим оламиз

Биз билим оламиз бир олам ниятларни кўзлаб, биз билим оламиз кимнингдир хожатини чиқариш учун, биз билим оламиз юртимиз  учун  жонкуяр, садоқатли бўлмоқ учун. Бу билимга чанқоқ ҳар бир ёшнинг эзгу мақсадидир.

Кун, ой, йиллар бир-бирини шундай қувлаб кетаверадики, ҳайрат билан ёқа ушламай иложимиз йўқ! Биз ҳар бир вақтни ғанимат деб билиб, олдимизга қўйган буюк мақсад-билим олиш  учун интилмоғимиз керак. Бунинг учун биз ёшларга барча шарт-шароит, имконият яратилгандир...

Далее

Саломлашишни биламизми?

                                                                                                                   ismigul_kurbanova

Саломлашиш қадимий одат ҳисобланади. Дунёдаги барча халқлар ўзаро маданий муносабат муомала ва мулоқотни саломдан бошлашади. Ҳар бир халқнинг саломлашиши билан боғлиқ бўлган ўз маданияти ва урф-одатлари бор.

Масалан ҳиндлар қўл кафтларини бирлаштирганча, пешоналарига тираб, афғонлар юзларини юзларига суйкаганча кафт уриштириб саломлашишса, инглизлар бош кийимларини олиб, енгил таъзим қилишади...

Далее

Ўтаётган йил сарҳисоби

                                                                                                                    Нилуфар Валиева

Мана барчамизнинг дилларимизга олам-олам севинч, қувонч олиб янги – 2014-йил кириб келмоқда. Хўш биз бунга тайёрмизми? Азал-азалдан эл орасида “Янги ишни бошлашдан аввал , эскисини сарҳисоб қил”-деган нақл бор. Мен  кириб келаётган янги йил олдидан ўтиб бораётган йилга бир назар ташлаб кўришга ҳаракат қилдим:

-Мен  йил бошида ўзимга режа тузиб олгандим, буни йил бўй...

Далее

Бахтли кунлар келишини кутиб яшайлик!

                                                                                                                   DSCN1324

Баъзида туриб-туриб ажабланасан, нега биз инсонлар кўп нарсаларга  нисбатан бефарқ яшаймиз. Жуда кўплаб ношукурликлар, надоматлар қиламиз Нега?

Савол кетидан жавоб излаш учун фурсат тополмаймиз. Ҳа ишонаверинг, қиладиган ишларимиз бир олам. Орзулар кетидан қувиб, елиб-югуриб, куйиб-пишиб, ўзимизни ўтдан олиб чўққа урамиз, ниманидир амалга оширмоқчи бўламиз. Ахир айтишадику ҳаракатда баракат деб. Орзулар кетидан ўтиб кетган кунларимизни сарҳисоб қилиш ҳақида ҳам ўйламаймиз...

Далее

Устоз отангдай улуғ

                                                                                                                   OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Қадимдан ота-боболаримиздан қолган ажойиб бир нақл бор-“устоз отангдай улуғ дейишади.Ҳақиқатдан ҳам бу гап бежиз айтилмаган. Ҳа,  устозлар ҳар қандай йўлларимизни нурга тўлдирадиган чироқларимиздир.Устоз билан толиби илм ўртасида  икки асосий нарса бўлиши керак.Аввалгиси устозга бўлган чексиз ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, кейингиси эса шогирд-устоз олдида ўзини жуда ҳам ожиз гўё ҳеч нарсани билмайдигандек қилиб кўрсатишлигидир...

Далее

Устоз отангдай улуғ

                                                                                                                    OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Қадимдан ота-боболаримиздан қолган ажойиб бир нақл бор-“устоз отангдай улуғ дейишади.Ҳақиқатдан ҳам бу гап бежиз айтилмаган. Ҳа,  устозлар ҳар қандай йўлларимизни нурга тўлдирадиган чироқларимиздир.Устоз билан толиби илм ўртасида  икки асосий нарса бўлиши керак.Аввалгиси устозга бўлган чексиз ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, кейингиси эса шогирд-устоз олдида ўзини жуда ҳам ожиз гўё ҳеч нарсани билмайдигандек қилиб кўрсатишлигидир...

Далее

КИТОБ – ОФТОБ

Нилуфар Валиева

Инсон феъл-атвори ва ақлини у қандай китоб ва дўст танлашидан ҳам аниқ билса бўлади

                                                                                                            К. Гелвеций.

Ҳа нақадар ҳақ гапни айтиб ўтган. Бу буюк инсоннинг сўзларини тушуниш  ҳозирги биз ёшларга тегишли деб ўйлайман. Зеро инсоннинг қалби нимага боғланган бўлса, ўша нарса унинг ошёнига, ҳамроҳига айланади.Маърифатпарварларнинг фикрларига диққат қилсангиз бир нарсани, яъни чин инсоний ҳислатларга эгаликни маънавий дўстимиз бўлган китоб беришини  алоҳида таъкидлашади...

Далее

Китоб ўқимаётганимизнинг сабаби нимада?

Ҳозирги кунга келиб катта инсонларимиздан “Китоб ўқинглар” – деган гапни жуда ҳам кўп эшитамиз, аммо биз уларнинг бу гапини бепарволик билан қабул қиламиз, бироқ бу бепарволик бизга қанчалик зиён етказишини билмаймиз. Нима учун сезмаймиз ёки ҳаётга шу даражада менсимай боқамизми? Яна биз бир нарсада ютқазамиз, бу ҳам бўлса биронта инсон билан суҳбат олиб бораётганда. Инсон китобга қанчалик меҳр қўйса, у жуда ҳам бир катта хазинани қўлга киритади.

Далее

Яхши фазилатлар инсон кўрки

Одоб аҳлоқ инсон либоси, деганда мен шуни тушунаманки, одобнома фани инсонларни одобли, тартибли, кўпчилик орасида ўзини тута билиши, одоб аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш, яқинларимизга, меҳр оқибатли бўлиш, имон эътиқод қоидаларига риоя қилишни ўргатади. Инсон боласи бир биридан ақл фаросати, муомала, муносабати, илм ҳунари, орномуси, хулқ атвори билан фарқ қилади. Шу ҳамма яхши фазилатларни инсон либоси,  десак бўлади.

Далее

Бахт ва орзулар ҳақида

                                                                                                                         

Инсоннинг улғайиши оила, мактаб, жамият таъсири остида кечади. Мен орзулар ва бахт ҳақидаги мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман. Мактабда “Ким бўлсам экан”, “Келажакдаги орзуларим” каби мавзуларда кўп фикр юритганмиз. Ундан ташқари, “Охири мурод мақсадига етибди,” деб тугалланган эртакларни кўп ўқиганмиз.

Далее

Оқ тилаклар, оппоқ тилаклар

                                                                                                                         

Ўлкамизда фасллар келинчаги баҳор. Йўллар, далалар ям-яшил кийимда. Оппоқ, пушти либосдаги дарахтларга тикиламан. Уларга қараб кўзим қамашади. Мусаффо ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оламан. Ўйларим узун, йўлларим узун. Оёқларим остидаги майсалар гўёки менга оқ йўл тилагандай. Қалбимни ёқимли ҳис-туйғу эгаллайди. Борлиқ гўзал кўринади. Атрофимдаги одамлар таниш, меҳрибон, қадрдон туюлади. Ҳаммага яхшилик қилгим келади.

Далее

Ота қадри

Дунеда бир инсон бор. У инсонсиз ҳаётнинг қизиғи йўқ. У улуғ инсон ота демакдир. Отанинг ўрнини ҳеч ким хатто ўз онанг ҳам боса олмайди. Отанг дунёдан кўз юмса бориб қабрларини зиёрат қиласан, аммо отанг тирик бўлиб сендан хабар олмаса ёки сен отангни кўришни хоҳлаб кўролмасанг бундан оғир дард йўқ.

Далее

Дўст аслида ким?

Дўст синовларда елкадош, оғир дамларда бардош бўладиган инсон. Дўст қувончни ҳам, қайғуни ҳам бирга баҳам кўрадиган, баъзан аччиқ танбеҳ, баъзан қайноқ меҳр беришга тайёр инсон. Дўст энг махфий сирларингни ҳам ишониб айтадиган, қай манзилда бўлма сен ила бирга қайтадиган инсон. Дўст йўқсизлик  пайтларда бизга борин сочадиган, ё биздан узоқроққа қочадиган, баъзан эса номингизни қораларга  булғайдиган инсон. Дўст биз учун керак бўлса жонини беришга тайёр турган инсон. Дўст чин дилдан бизга ҳавас қиладиган, ёки ҳасад ила қалбин тиладиган инсон.

Далее

Меҳр оқибат

 Одамийлик сабоқлари

Меҳр оқибат деганда мен шуни тушинаманки, бу – инсонларни бир-бирига яқинлиги, яхши ёмон кунида ёрдам қўлини чўзиши, ҳар инсонга қўлидан келганча ёрдам бериши ва меҳр оқибатлигини исботлашлиги. Мен дунёда ҳар турдаги инсонларни кузатаман. Кимдир меҳр оқибатли яна кимдир эса меҳроқибатсиз. Бундай инсонларни кўп ерда учратаман.

Далее

«Фақат ғалаба»

Баъзида мактабдан ёки бирон бир жойдан уйга кечроқ қайтиб қолсам, йўлда ишдан хориб қайтиб келаётган инсонларга кўзим тушади. Уларнинг кимларидир қўлида тўртта нон ёки бирон бошқа нарса кўтариб олганича  уйига шошади. Яна бошқа одамлар эса, бекорчиликка ошно бўлиб, эшигини олдида ёйинки бирон-бир чойхонага бориб олиб, гуноҳсизу гуноҳкорни ғийбат қилиб, уни устига уйга яна бўш қўл билан қайтиб келади. Уйда йўлини пойлаб, кўзларини милтиллатиб кутаётган фарзандлар, қайси бир отадан шод бўлади? Албатта, фарзанд боқиш осон иш эмас, бу жуда қийин.

Далее

Вақтнинг қадри

                                                                                                                         

Вақт ҳеч кимни, ҳеч нарсани кутиб турмас экан. Инсон сезмас қандай вақт ўтиб кетганини, асло эсламас-ўйламас бу дунёдаги ҳар бир дам ғаниматлигин.  Вақт мисли шамол каби тез ўтар, инсон ҳаётини шундай ўтказиши керакки кегинчалик афсусланмаслиги керак, лекин ҳар бир инсон бир кун келиб ҳаёти давомида қилиб улгурмаган ёки қилган ҳатоларидан афсуслангач ўша дамга қайта ололмаслигидан ўкинч или  яшайди.

Далее