Category Сухбатдош

Инсонни яхшиликка чорловчи сўзлар

Ёшлик шу нарса билан бахтиёрки, унинг келажаги бор.

Н. В. Гоголь

О, ёшлик! Ёшлик! Эҳтимол, бутун латофатинг сири ҳамма нарсани уддалаш имкониятига эга эканлигингда эмас, балки ҳамма нарсани уддалайман, деб ўйлаш имкониятига эга бўлганлигингдадир.

И. С. Тургенев

Ёшлигингни асра. Дунёда ундан яхши палла йўқ. Ундан қимматли нарса ҳам йўқ! Ёшлигингни, худди олтин каби, истаган нарсага ишлатишинг мумкин.

М. Горький

Далее

Инсонни яхшилликка чорловчи сўзлар

Маданиятнинг қай даражадалиги аёлга нисбатан муносабат билан ўлчанади.
М. Горький

Аёлларга хос боқий назокат яхши эркакларга ҳамиша қаноат бағишлаб келган.
Р. Роллан

Тўғрилик ва самимият эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам энг яхши безагидир.
О. Генри

Далее

Ёшларнинг келажакдаги орзуси

21 аср ёшлари кўпинча келажакда медик, юрист, журналист, программачи ва бошқа орзулар қилмоқдалар. Бундан биз тушинамизки, ёшлар билим томон интилмоқдалар. “Бугунги ёшлар эртанги келажак”, деб бекор айтмасалар керак. Биз ўз Ватанимизга фойдали касб-хунарларни эгалласак жонажон Қирғизстонимиз ва кундан–кун гўзаллашиб бораётган шаҳримиз чиройли ва бой мамлакатлардан бўлишига ишончимиз комил. Албатта ҳар бир инсоннинг келажакдаги ўз орзуси бўлади. Кўплар қатори менинг ҳам келажакдаги орзуим бор.  Мен келажакда юрист ва журналист бўлгим келади...

Далее

Келажакда ким бўламан?

Мен келажакда биринчи ўринда ота-онамга оиламга, ўқув юртимга ва ватанимга лойиқ инсон бўламан. Мен кичкиналигимдан буён юрак жарроҳи болишни истайман. Менинг акам Юсупов Ойбек ЎшДУнинг медицина факултетининг 6-курс талабаси, бўлажак жарроҳ. Мен акамга жуда ҳавас қиламан. Акам мени чет тилларига ўқитмоқчи. Менинг оиламда шифокорлар кўп. Онам кўз шифокори, акам бўлажак жарроҳ, опам косметолог. Шунинг учун ҳам мен уларга ўхшаб шифокор бўламан...

Далее

Келажакда ким бўлмоқчиман?

Ҳар бир инсон келажакда қандайдир касб эгаси бўлади. Қандай касб эгаси бўлмасин, ҳар бир инсон инсофли, иймонли, меҳрибон бўлмоғи лозим.

“Олим бўлгунча, одам бўл”, деган мақол бор. Олим бўлмаса ҳам, одам бўлиши керак. Мен келажакда инсонларга ёрдамим тегадиган инсон бўлмоқчиман. Мен шифокор бўлиб, беморларни ширин сўзим билан, қўлимнинг енгиллиги билан даволамоқчиман. Албатта мен келажакда шифокор бўламан.

Далее

Келажакдаги танлаган касбим

Ҳозирги пайтда мен 10 “Б” синфида ўқиб, таълим олиб келмоқдаман. Келаси йил мен 11- синф битирувчиси бўламан. Ҳозирда мен химия, алгебра, инглиз ва қирғиз тилини жуда ҳам қизиқиш билан ўқимоқдаман. Булар қатори бошқа фанларни ҳам. Худо хоҳласа, насиб қилса олий ўқув юрти, яъни медицина соҳасига ўқишга кирмоқчиман.

Далее

Инсонни яхшиликка чорловчи сўзлар

Инсон жамият ва давлатнинг кўламли манфаатлари учун канчалик фойда келтирса, у шу қадар баркамолдир.
Д. И. Менделеев

Киши ўзига қанчалик кам талаб қилиб, одамларга шунчалик кўпроқ фойда етказса, унинг яхшилиги шу қадар улуғдир; бошқаларга қанчалик кам фойда етказа туриб, ўзига кўпни талаб қилса, ёмонлиги ҳам шу кадар ортиқдир.
Л. Н. Толстой

Ҳар бир хайрли ишни иккинчиси билан шундай маҳкам боғлаб юбориш керакки, улар ўртасида заррача ҳам оралиқ қолмасин — мана шуни мен ҳаёт роҳати, деб атайман.
Марк Аврелий

Ҳаёт ўз-ўзича – яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам эмас: сиз уни нимага айлантира олишингизга қараб яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам уяси бўлиши мумкин.
М. Монтень

Далее

Ота-она ва фарзанд муносабатлари ҳақида

                                                                                                        

Ҳозирги дамда ота-она фарзандни, фарзанд эса ота-онани тушуна олмайди. Ота-она иложи борича фарзандни қанчалик тушунишга ҳаракат қилмасин, охир оқибатда кўпинча фарзандини психикасига қаттиқ тасъир қилувчи ҳаракат қилиши мумкин.

Далее