Бугунги кунда таълим соҳасида меҳнат қилаётганларнинг кўпчилигини аксарият аёллар ташкил этади.Шу боис мактабимиздаги мавжуд 57 нафар ўқитувчининг 53 нафари аёллардир.Улар 966 нафар ўқувчига сидқидилдан таълим –тарбия бериб келишмоқда.Улардан бири “Қирғизистон Республикаси катта ўқитувчиси” деган юксак ном эгаси бўлса, 10 нафарга яқини “Қирғизистон Республикаси таълими аълочиларидир. Аёллар табиатан болаларга меҳрибон, жонкуяр, тўғрироғи қалбан яқин бўлишади.Уларни ўз фарзандларидай кўриб севиб ардоқлашади.Бунинг таълим бериш соҳасида аҳамияти катта...
ДалееCategory Табриклар
Дунёдаги ҳар бир инсон эски йилни кузатиб, Янги йилни кутиш арафасида ўтаётган йилни сарҳисоб қилиши шубҳасиз. Чунки ҳар бир йил ҳар кимда ўзига хос из қолдиради. У қандай бўлишидан қатъий назар ютуқларга бой, қувонч-ташвишларга тўлами, белгилаган режаси амалга ошдими, ошмадими барибир келгуси йилларга умид қилиб яшайверади. Йилдан кейин йиллар келаверади...
ДалееДунёдаги барча касблар ичида ўқитувчилик касби азалдан қадрланиб, эъзозланиб келади. Чунки у бўлажак инсонни тарбиялайди, таълим беради. Оламга машҳур олиму, фузалолар, таниқли инсонларнинг барчаси устозлар таълим-тарбиясини олган.Бирон бир инсон йўқки илк бор ҳарф танитиб, ёзиш-чизишни ўргатиб саводини чиқарган биринчи устозини унутган бўлса. Шу боис бўлса керак мен ана шундай фахрли ва машаққатли касбни эгаллаганимдан ҳечам афсусланмайман...
ДалееДунёнинг тилаги, самари ҳам биз,
Ақл нурин зиёси, жавҳари ҳам биз,
Тегарак жаҳонни узук, деб билсак,
Шаксиз унинг кўзи, гавҳари ҳам биз.
Дарҳақиқат, тегарак жаҳонни устоз ва шогирдсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Устоз доим шогирдини яхшими-ёмонми барибир ўз қалбининг ички торларида асраб-авайлаб келади, қоқилганда тираб, ютуқларга эришганда чексиз хурсанд бўлади. Устоз-шогирд тизими кенг маънода ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўз аксини топади...
ДалееСалом хурматли ўқувчилар. Мана бугун сиз “Данак” газетасининг бу ўқув йилнинг охирги сонини ўқимоқдасиз. Бизлар сиз каби ўқувчи, ёш журналистларимиз ёрдамида шу газетада сизлар учун хар хил мақолалар, шеърлар, янгиликлар, фойдали маслахатлар ҳаттоки ёш ўқувчилар чизган расмларни ҳам чиқардик.
ДалееМана бахор ойининг охирги ойи яқинлаша бошлади. Бу ой эса май. Майнинг 25 куни 11 синфлар ўз жонажон 11 йил ўқиган мактабларини тарк этади. Бу эса жуда оғир холат. Сўнгги қўнғироқ чалиниб 11 синиф ўқувчилари чиқиб келар экан юрак гуёки тўқтаб қоладигандек. Айримларининг кўзларида ёшлар. Бир синфда ўқиган ўқувчилар бир-биридан ажралишади, гуёки бир оила йўқолиб кетаётгандек.
ДалееОна мактаб қучоғида базми гирёндир бугун,
Ўқувчилар яйрар қувончдан,шоду хуррамдир бугун,
Каттаю ёш бахтиёрдир барча ўктамдир бугун,
Она мактаб оғишида нурли байрамдир бугун.
ДалееОдамларни ажратиб қайдан келди ду уруш?!
Бегунохни ўлдириб қайдан келди бу уруш?!
Орзуларни сўндириб қайдан келди бу уруш?!
Соф тилаени сўндириб қайдан келди бу уруш?!
Далее9 май бизнинг юртимизда Ғалаба куни деб нишонланилади. Ғалаба учун қанчадан-қанча инсонлар ўз жонларини фидо қилиб халқи эли юрти учун курашдилар. Бу урушда қанчадан-қанча норасида гўдаклар ота-онасиз етим қолдилар. Бу уруш дахшатнинг ўзгинаси эди.
Далее9 май ғалаба куни бўлиб хисобланади. Бу йил Ғалабамизнинг 68 йилигини нишонладик. Аммо Улуғ Ватан Урушида қатнашган нуроний меҳрибон биз учун жонини фидо қилган боболаримиз жуда ҳам кам қолган. Улар жуда жасоратли, довюрак бўлганлар. Ҳозир эса биз тинч, фаровон ҳаётда яшаяпмиз десак янгилашмаймиз деб ўйлайман.
Далее1961 йилнинг ажойиб баҳор кунларидан бири. 12-апрел. Шу куни ер юзи бўйлаб ҳаммани хайратга солган хабар тарқалди, “инсон космосда!”. Одамларнинг юлдузлар томон учиши ҳақидақи кўп асрлик орзулари рўёбга чиқди.
Юрий Гагарин афсонани ҳақиқатга айлантирди. Бутун инсоният унинг жасоратига қойил қолди. Гагариннинг номи бир зумдаёқ дунёга тарқалди. Лекин у қандай бўлса, шундайлигича – ўша-ўша камтарин ва мехрибон, лабларидан кулгу аримайдиган ва ёқимли йигитлигича қолди. Кучли иродаси, қатъийлиги ва орзусига содиқлиги туфайли у космос қаҳрамонига айланди. Бу хислатлар унда болалигидаёк намоён бўлган эди.
ДалееНаврўз – бу баҳор фаслининг энг яхши байрами бўлиб ҳисобланади. Наврўз байрамида инсонларнинг оқибати янада яхшиланади, инсонлар ўзларига янги дўстлар орттиради. Наврўзни ажойиб бир томони борки, Наврўздан дарак берувчи бу сумалак. Наврўз байрами куни инсонлар ҳар турда шириндан-ширин бўлган таомлар тайёрланади, масалан, кўк чучвара, кўк сомса ва ҳар турдаги таомлар тайёрлаб ҳар бир одам ундан баҳам кўради. Наврўзнинг шириндан шакар бўлган сумалаги борки, минг таомни ўрнини босади.
ДалееБаҳор ойининг ўрталарида Қирғизистонимизга Наврўзи олам кириб келди. Наврўз энг яхши, эсда қоларли байрамдир. Наврўзда оқибати йўқолганларнинг оқибати тикланади, қўни-қўшнилар бир жойга жам бўладилар. Узоқ-яқин қариндошлардан хабар олиниб, ҳол аҳволи сўралади. Бунда миллий таом -сумалак тайёрланилади. Бу сумалак минг дардга даво бўлиб ҳисобланилади. Сумалак тайёрлаётган инсонлар яхши ният билан қазон атрофида сумалакни кавлашиб яхши ниятларини, тилакларини тилайдилар. Биринчи бўлиб “Юртимизда тинчлик бўлсин”, – дейдилар. Тинчлик ҳам Наврўзнинг бизга бахшида қилган иноми. Наврўз байрами баҳор фаслининг элчиси демакдир.
ДалееДунёда энг азиз мўътабар бир инсон бор. Улар хар тилларда турли хил янграйди. Мен бир инсонни биламан. У инсон доимо мен учун жон куйдиради вақти келиб мен учун ўзининг умрини менинг умрим учун фидо қилиб мени дунёга келтирди. Бу инсон менинг мехрибон, чин дўстим, хаётда бир маротаба бериладиган инсонинг онамдир. Мен шу ерда бир шеърни айтиб ўтишни лозим топдим:
Далее23 февраль Ватан ҳимоячилари куни билан мен мактабимизда хизмат кўрсатган устоз домлаларимизни табриклаш мақсадида баъзилари билан суҳбатлашдим.
– Ассалому алайкум домла.
– Ва алайкум ассалом.
– Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз, илтимос.
Далее23 февраль биз Қирғизистон ёшлари сизларни Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва омад тилаб қоламиз. Юртимизнинг ишонган харбийлари сизлар. Сизлар бор экан, Ватанимиз тинчдир.
Ва яна бир қаторда Ватанимизни тинчлиги учун ўз йигитлик бурчини Армия сафида бажараётган акаларимизга ўз табригимизни етказган ҳолда, ота-онасини бағрига эсон-омон қайтишларига тилакдошмиз. Ватанимизнинг тинчлиги сизларнинг қўлингизда...
Далее8-гимназия мактабидаги 2-синф ўқувчиси қанчадир муддат мактабга келмасдан, дарсга келган куни иккинчи ёки учунчи соатдан жавоб сўраб кетиб қолган. У билан акаси- Шевченко мактабининг ўқувчиси уйларига бормай, кўринган ерда тунаб юришган. Улар тергов қилинганда, оталари ичкиликка берилиб кетгани маълум бўлди.
ДалееКелажагимиз бўлган болалар! Бир пайтлар сизлар учун мўлжалланган қатор-қатор газета-журналлар бўларди. Кейинча болалар газета ва журналлари деярли йўқ бўлиб кетди. Сизлар эса бу бўшлиқ ўрнини телевизор, компютер, интернет, турли ўйинлар орқали тўлдираяпсизлар.
Далее
Комментарии