АБДУРАШИД ўғли Нурилло tagged posts

Буюклар оила ва жамият, ҳақиқат ва ҳақгўйлик ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Оила табиатнинг шоҳ асарларидан биридир

Ж.САНТАЯНА.

Оила мўъжазгина бир жамиятчадир, бутун инсоният жамиятининг даҳлсизлиги ҳам унинг жипслигига боғлиқ

В,ГЮГО.

Фақатгина оила ғамини  еб яшаш ҳайвоний очкўзликдир, бир киши учун яшаш –тубанлик, фақат ўзи учун яшамоқлик эса шармандаликдир

Н.А.ОСТРОВСКИЙ.

Танҳо одамнинг ҳаёти, қанчалик таъминланганидан қаътий назар, қашшоқликдан иборатдир

А.И.ГЕРЦЕН.

Оилавий ҳаётда рўй бериб турадиган майда-чуйда кемтикларни фа...

Далее

Биринчи ўқитувчи

                                                                                                                    OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Бошқаларнинг фикри  қандай билмадим-у,  менимча мактабни тамомлаган ҳар бир ўқувчининг ҳарф танитиб, ўқишга ўргатган, билим олишга дастлабки йўлланма берган биринчи ўқитувчисини умрбод эслайди ва ширин хотиралар билан ёдга олади. Устоз Ҳурматой Сотволдиева ана шу касбни эгаллаган, мактабимизда ўзининг сидқидилдан қилган меҳнати билан обрў-эътибор  орттирган бошланғич синф ўқитувчиларидан биридир...

Далее

Буюклар камчилик ва нуқсонлар ҳақида

Нурилло Абдурашид уулу

Бекорчи ҳаётга одатланиш инсон учун энг оғир кулфатдир

***

Ўғри ва қотил хушёр пайтида камдан –кам ҳолда  ўғрилик ва қотиллик қилади

Л.Н. ТОЛСТОЙ.

Кулфатни на бекорчилик ва на дангасалик билан бартараф этолмайсан

М. СЕРВАНТЕС.

Гоҳо яхши ишларимиз сарҳадига ялқовликни шайтоннинг ўзи ёнма-ён келтириб қўйганми, дея ўйлаб қоласан

Ф. ЛАРОШФУКО.

Бекорчилик меҳнатдан кўра кўпроқ толиқтиради

Л. ВОВЕНАРТ.

Иш билан машғул бўлмаган одам ҳеч қачон чинакам бахтга эришолмайди, ...

Далее

Тарих зарварақларида

Нурилло Абдурашид уулу

Эрамиздан аввалги 323-йилда Бобилда Искандар Зулқарнайн вафот этганидан сўнг унинг жасади қимматбаҳо буюмлар билан биргаликда 30 кун давомида ер бағрига  берилмади. Навуходоносор саройида, асалнинг консервацияланган қоришмаси жазирама иссиқ ҳаводан Искандарнинг танасини ивиб кетишдан сақлаб қолди.Издошлари тахт талашиш билан овора бўлиб уни дафн қилишни унутиб қўйишган эди. Аристандр исмли руҳоний қиролни дафн қилган одам чексиз бахт эгаси бўлади деган сўзларидан  сўнггина Искандарнинг жасади изсиз йўқолади...

Далее