Дардимизнинг шифоси,
Қалбимизнинг зиёси,
Осмонимиз қуёши,
Меҳрибоним онажон.
Байрамингиз муборак,
Меҳрибоним онамиз,
Айтай сизга яхши тилак,
Қабул айланг созимиз.
Дилкаш, бол сўзларингиз,
Бизга ширин байт бўлди,
Сизларнинг байрамингиз,
Саккизинчи март бўлди.
Сизга аталган бу шеър,
Биздан сизга гулдаста.
Оғриманг бўлингиз шер
Қалбим сизга пайваста.
Муҳаммадамин ХОЖИАКБАРОВ,
Ўш шаҳридаги В.И.Ленин номли
ўрта мактабнинг 7-синф ўқувчиси...
Далее
Комментарии