Муҳаммадамин ҲОЖИАКБАРОВ tagged posts

Қувноқлар ва зукколар клуби иш бошлади

Мактабимизда кейинги пайтда ўқувчиларнинг мустаҳкам билим олишларидан ташқари уларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш мақсадида турли мавзуларда танловлар, мусобақалар, фанлар бўйича қувноқлар ва зукколар клуби аъзоларининг беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Фақатгина март ойининг ўзида Халқаро хотин-қизлар куни 8-Мартга бағишланиб қизлар мусобақаси бўлиб ўтди. Унда қизларимиз ўз билимдонликларини намойиш этиш билан бирга, турли соҳаларга қизиқишлари билан бирга ҳаётга тайёргарликларини ҳам кўрсатишиб ҳаммани лол қолдиришди...

Далее

Адиба билан учрашув

Истеъдодли шоира Матлубахон Мусабоева номи бугунги кунда  нафақат Ўзган шаҳри , балки бутун республикамизга таниш. У ўзининг дилларни қитиқлайдиган, уларга қувонч, маънавий ва руҳий озуқа берадиган шеърлари билан қалбларга кириб борган. М.Мусабоева Ўзган шаҳридаги В.И.Ленин номли мактаб директори, жамоатчилик асосида ишлайдиган миллатлараро муносабатлар бўйича Ўзган туман кенгаши раисаси, Ўзган шаҳар хотин-қизлар кенгаши раисаси бўлишига қарамай,  илҳоми жўшиб шеърият гулшанида самарали ижод қилиб келмоқда.Унинг бугунги кунда 10 дан ортиқ шеърий тўпламлари босилиб, ўз ўқувчиларини топган. Кўплаб шеърлари қирғиз тилига ўгирилган, ўзи ҳам бу тилда ижод қилиб келмоқда. Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг мухлислари  давраларига тез-тез таклиф қилиб туришади...

Далее

Ёшлар ижодидан

Оналар буюк зот

Оналар бу буюк зот,

Улар-ла гўзал ҳаёт.

Агар сен бахтли бўлсанг,

Онанг бахтли умрбод.

Уни эъзозлар замон,

Ҳафа қилмоқ кўп ёмон.

Улар мўътабар ҳамон,

Уларсиз ҳаёт армон.

***

Азиздир Ватан

Киндик қон тўкилган бу Ватаннинг,

Қучоғида бир ой каби тўлай.

Унга бахш этиб бу жону-таним,

Муносиб ўғлон, бир фарзанд бўлай.

Ҳар кимнинг юрти ўзига азиз,

Бу менга ҳар нарсалардан лазиз.

Сулаймон тоғи менинг юрагим,

Фахр-ла уни доим асрагум.

Далее