Наврўз tagged posts

«Янги кун муборак»

                                                                                                                    DSCN1324

Баҳор келди гул сепий ёйиб,

Тенгсиз чирой касб этди ўлка.

Гул баҳорнинг нурли жилваси,

Сўнгсиз севинч бахш этди қалбга.

 

Баҳор, баҳор, о гўзал баҳор,

Ёшлик каби дилга яқинсан.

Юрагимга шеър бўлиб кирган,

Шодлик,  илҳом завққа тўлиқсан.

Қаҳратоннинг изғиринли кунларини ортда қолдириб, ўзининг ажойиб такрорланмас мавтункор табиати ила гулгун тобланиб, мисли сулув келинчакдай салоланиб, қишгада ўзини кўз-кўзлатиб оламу-жаҳонни гулга...

Далее

Наврўзи олам бугун

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан!

Ҳамма бир-бирига жигар сўз экан.

Олам ҳам баробар кеч-кундуз экан.

Бойчечак чиқибди, бугун Наврўз экан!

Наврўзни байрам қилиш Ўрта Шарқ  ва Ўрта Осиё мамлакатларида қадимдан таркиб топган анъанадир. У инсоннинг жуда қадимдан шакллана бошлаган маълум удум, урф-одатлари кундалик турмуш эхтиёжлари, атроф-муҳит, табиат омиллари билан муносабатлари заминида вужудга келган. Асрлар ўтиши билан бу урф-одатлар мамлакатлар, халқлар ўртасида иқтисодий маданий алоқалар ривожланиши замирида кенг ёйила борган, мазмунан бойиган ҳамда  маълум ўлкалар доирасида тарқалиб, мустаҳкам анъанага айланган...

Далее

Шарқда наврўзи олам

Фоторепортаж

DSCN1794

Эрта тонгдан Қорасув туманидаги Шарқ қишлоқ ҳукуматининг ям-яшил  ўйингоҳи ҳамма орзиқиб кутган янги йил, янги кун байрами-Наврўз либосини кийди. Майдоннинг атрофига ўрнатилган бўз уйлар атрофига қўйилган дошқозонларда сумалак, шўрвалар пишяпти. Ёзилган дастурхонларга баҳор неъматлари кўк сомса, кўк чучвара, турли пишириқлар, мева-чевалар тўшалган. Ҳар бир бўз уй қишлоқ  ҳукуматидаги мавжуд ташкилот ва муассасалар мактаблар, болалар боғчалари оилавий шифохоналар, маҳаллалар жамоаларини англатади. Улар бу байрамга катта тайёргарлик билан келишди...

Далее