ОЛИМЖОН қизи Соҳибжамол tagged posts

Она-Ватан

Сохибжамол

Киндик қоним тўкилган жойим,

Менга қондош бўлар ҳар доим,

Отам каби, она каби сен,

Менга Ватан Қирғизистоним!

 

Сен баҳорим, сен ёзим доим,

Менга сирдош бўлар ҳар доим,

Меҳрибоним жон-у жаҳоним,

Менга суюк Қирғизистоним!

 

Қирғизистон ватанимсан сен,

Бутун қалбим борлиғисан сен,

Гўзал юртим гуллаб яшнай бер,

Мен-чун буюк Қирғизистоним!

 

ОЛИМЖОН қизи Соҳибжамол,

Ўзган шаҳридаги

В.И.Ленин номли мактабнинг

10-синф ўқувчиси

Далее

Устозларимга

Сохибжамол

Устозимсиз гулимсиз,

Қалбим тўрисида сиз,

Сизга таъзимдамиз биз,

Бўлинг соғ-у омон сиз.

 

Устозлар бор дунёда,

Ҳаётимиз зиёда,

Умрингиз узун бўлсин,

Қалбингиз нурга тўлсин

 

Устоз берсин билимлар,

Биз олайлик илмлар,

Келажакда биз ёшлар,

Бўлайлик зўр олимлар.

ОЛИМЖОН қизи Соҳибжамол,

Ўзган шаҳридаги

В.И.Ленин номли мактабнинг

10-синф ўқувчиси

Далее