ТУРСУНБОЙ қизи Хайитхон tagged posts

Ашула

Хайитхон

Ҳаводаги самолёт,

Қанотингни пастлаб ўт,

Дугонамга хат ёзай,

Уйларига ташлаб ўт.

 

Мактабимиз йўли соз,

Йўлида ўйнаймиз боз,

Қизлари ширин чарос,

Йигитлари чавандоз.

 

Ҳаводаги уч ўрдак,

Уччаласи ҳам бирдек,

Бизнинг қадрдон синф,

Худди очилган гулдек.

 

                                                        ТУРСУНБОЙ  қизи Хайитхон,

Ўзган шаҳридаги

В.И.Ленин номли ўрта мактабнинг

10-синф ўқувчиси

Далее