1.5 стакан ун, 1кг қулупной, 1 стакан шакар, 450 г сариғёғ,1 банка қуюлтирилган сут, 1 стакан сметана, 4 дона тухум, 1 ч. қ . сода.
Тухум билан шакарни оқаргунча кўпиртирилади, сода солинган сметана, 150 г сариғёғ ва ун қўшилади.
Далее1.5 стакан ун, 1кг қулупной, 1 стакан шакар, 450 г сариғёғ,1 банка қуюлтирилган сут, 1 стакан сметана, 4 дона тухум, 1 ч. қ . сода.
Тухум билан шакарни оқаргунча кўпиртирилади, сода солинган сметана, 150 г сариғёғ ва ун қўшилади.
Далее– Бошликнинг хонасига кириб, столга каттик муштлаб, маошимни оширишни талаб килдим.
– Хўш, натижаси нима булди?
– Хеч нима, чунки бошлик хонасида йўқ эди-да.
ДалееҚирғизистон менинг Ватаним. Тупроғи зўр, ҳосили гавҳар, одамлари саҳий, бағри кенгу, меҳри дарё, меҳмондўст, хушхулқ, хушсухан диёр! Бутун оламни кезиб чиққанда, барча ажойибу ғаройиб, мўжизакор жойларни тамоша қилганда Қирғизистоннинг кичик бир қишлоғидаги файзу тароватдан баҳра олгандай, лаззатлангандай бўлмайди киши.
ДалееКариеснинг ҳосил бўлишга оғиз бўшлиғида яшовчи бактериялар Streptococcus mutans сабабчидир. Улар оқ қандни сут кислотасига айлантиради, бу кислота эса тиш эмалини емиради. Ушбу бактериялар инсон оғиз бўшлиғида яшайди ва тишларга ёпишиб қолган углеводли овқат қолдиқлари билан озуқланади. Уларни озуқадан маҳрум қиламан десангиз, оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилинг, тишларни кунида икки марта (эрталаб нонуштадан сўнг ва кечқурун уйқудан олдин), энг яхшиси эса, ҳар овқатланганингиздан сўнг ювинг.
ДалееИнсониятни ифлосликдан сақлаб қолиш учун совун яратилиш тарихи доимо одамларни қизиқтириб келган.
Рим олими ва сиёсатчиси Плиний Старший совун тайёрлашни қадимий галлар ва германлар ҳам билган деб таъқидлаган. Тарихчининг гувохлик қилишича, бу ёввойи қабилалар оддий ва доимо мавжуд бўлган нарсалардан, яъни мой ва бук дарахтининг кулидан қандайдир мўъжизавий мой дори тайёрлаганлар ва бу дорини сочни тозалаш ва бўяш учун, ҳамда тери касалликларини даволаш учун ишлатганлар.
ДалееБўш вақтни ғанимат билиб, фойдали ва эзгу ишларга бағишламоқ даркор. Агар бўш вақт яхши ишлар билан тўлдирилмаса, у албатта ёмон ва келажакда зиён бўладиган ишлар билан тўлади. Киши ишдан ва бошқа зарурий нарсалардан қутулиб, бўш вақт топса, уни ҳам ғанимат билиши керак.
ДалееШвейцариянинг Базел шаҳридаги ботаника боғида дунёдаги энг катта гул очилди. Титан Арум деб номланувчи гулнинг баландлиги 2,27 метр келади. Гулнинг барглари тўқ қизил рангда, сўтаси эса сариқ. Гулдан айниган гўштнинг хиди келишига қарамасдан, уни томоша қилиш учун кўплаб одамлар ташриф буюрди, дея хабар беради Женева Лунч.
ДалееОдоб аҳлоқ инсон либоси, деганда мен шуни тушунаманки, одобнома фани инсонларни одобли, тартибли, кўпчилик орасида ўзини тута билиши, одоб аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш, яқинларимизга, меҳр оқибатли бўлиш, имон эътиқод қоидаларига риоя қилишни ўргатади. Инсон боласи бир биридан ақл фаросати, муомала, муносабати, илм ҳунари, орномуси, хулқ атвори билан фарқ қилади. Шу ҳамма яхши фазилатларни инсон либоси, десак бўлади.
Инсоннинг улғайиши оила, мактаб, жамият таъсири остида кечади. Мен орзулар ва бахт ҳақидаги мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман. Мактабда “Ким бўлсам экан”, “Келажакдаги орзуларим” каби мавзуларда кўп фикр юритганмиз. Ундан ташқари, “Охири мурод мақсадига етибди,” деб тугалланган эртакларни кўп ўқиганмиз.
ДалееБир одам қўлидаги суратни дўстига кўрсатиб, менинг эркак ҳам, аёл ҳам туғишганим йўқ, лекин бу боланинг отаси, менинг отамнинг ўғли дебди. Айтинчи, сурат кимники?
Умида АБДУЛЛАЕВА
ДалееМен учун дунёда ягона бўлган,
Бошим силаб аста оппоғим деган.
Оқ сут ва меҳрини аямай берган,
Онажоним менинг, мўътабар онам.
Умида АБДУЛЛАЕВА,
8-гимназия мактабнинг 11 “Б” синф ўқувчиси
ДалееСумалак тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак. Буғдой, ун, ёғ ва сув керак. 10 килограмм буғдойни ундириб, у гўшт қийма қиладиган мослма ёрдамида майдаланади.
ДалееЭртаклар яхшилликка етаклар
Хўжайин хизматкорини нокка юбораётиб тайинлабди : ”Нокни энг аслидан олиб келгин,” дебди. Хизматкор бозорга бориб, нок сўрабди. Сотувчи нок узатган экан, хизматкор шундай дебди. ”Йўқ, сен менга энг аслидан бергин”. Сотувчи айтибди : ”Биттасини тотиб кўргин, яхшилигини биласан қўясан”.
ДалееДўст синовларда елкадош, оғир дамларда бардош бўладиган инсон. Дўст қувончни ҳам, қайғуни ҳам бирга баҳам кўрадиган, баъзан аччиқ танбеҳ, баъзан қайноқ меҳр беришга тайёр инсон. Дўст энг махфий сирларингни ҳам ишониб айтадиган, қай манзилда бўлма сен ила бирга қайтадиган инсон. Дўст йўқсизлик пайтларда бизга борин сочадиган, ё биздан узоқроққа қочадиган, баъзан эса номингизни қораларга булғайдиган инсон. Дўст биз учун керак бўлса жонини беришга тайёр турган инсон. Дўст чин дилдан бизга ҳавас қиладиган, ёки ҳасад ила қалбин тиладиган инсон.
ДалееСоч ҳам бир хусн, айниқса миллий уфуриб турадиган ўзбекона гўзал қизларнинг гўзаллигида узун, қалин, соғлом сочларнинг ўрни бўлакча. Сочларига қандай парвариш қилишни фойдали ва оддий усулларни қидираётган гул қизларжонларга енгиллик яратиш мақсадида сочлар парвариши ҳақида мазмунли мақола тайёрлашга ҳаракат қилдик.
ДалееБаҳор келди ўлкамга,
Қуёш тушди елкамга.
Боғларда гуллар очилди,
Ҳидлари оламга сочилди.
Гулдан тердим бир даста,
Олиб келдим охиста.
Мен бу шеърни ёзганимдан мақсад, баҳор янгиланиш, ёшариш фаслидир. Инсонлар баҳор фаслини қўмсаб яшайди. Баҳорда гуллар очилади, дарахтлар кўкариб, куртак очади ва гуллайди. Баҳор йилнинг энг гўзал, ёшариш, покланиш, янгиланиш фасли ҳисобланади. Шунинг учун инсонлар покланишга ҳаракат қилади, ёшлигини, яъни 18 ёшини эслайди.
Далее5 март куни мактабимизда бошланғич синф ўқитувчилари шаҳар метод сексиясининг семинари ўтказилди. Бу семинарда бошланғич синфларда очиқ дарслар ва “Достүктүн кучу биримдикте” мавзусида фестиваль ўтказилди. Бу фестивалда миллатларнинг дўстлиги, ҳамжиҳатлиги, қардошликда эканлиги намойиш этилди. Фақат бирдамликда бўлган халқгина дўстликни енгиб чиқади. Фестивалда 6 миллат қатнашди. Булар – қирғиз, рус, тожик, уйғур, ўзбек, турк.
ДалееЗулфия ойисига тайёрлаб қуйган совғасини оқ қоғозга ўраётган эди, акаси Неъматжон кириб қолди-ю, совғасини орқасига яширди. У ўзи қилаётган ишга бировнинг, ҳатто, акасининг ҳам иштирок этишини хоҳламас эди.
Лекин Неъматжон:
– Менинг ойимга берадиган совғам бор, кўрсатайми? – деб қолса бўладими…
– Керакмас. Кўрсатмай қўяқол! Мен барибир сенга кўрсатмайман, – деди Зулфия.
ДалееҲар бир инсон келажакда қандайдир касб эгаси бўлади. Қандай касб эгаси бўлмасин, ҳар бир инсон инсофли, иймонли, меҳрибон бўлмоғи лозим.
“Олим бўлгунча, одам бўл”, деган мақол бор. Олим бўлмаса ҳам, одам бўлиши керак. Мен келажакда инсонларга ёрдамим тегадиган инсон бўлмоқчиман. Мен шифокор бўлиб, беморларни ширин сўзим билан, қўлимнинг енгиллиги билан даволамоқчиман. Албатта мен келажакда шифокор бўламан.
ДалееЯхшиликни бағри кенг, соф кўнгил, бошидан қийинчиликни ўтказган инсон яхшилик қилади. Халқ мақоли бор. “Бахлнинг бағри кўкармайди”. Шу мақол кўп инсонни яхшилик қилишга ундаб туради. Яхшилик қиладиган инсонлар борлиги учун дунё тик турибди.
Далее
Комментарии