З.Солиева tagged posts

Мен учун газетанинг фойдаси

                                                                                                                    

Инсон ҳамма нарсадан бор бўлиши керак деб ўйлайман. Менимча мен учун ҳам бу гап рост.

Мен газетамизни ўқиб шу ўзим қизиқиб мақолаларни ёзишни бошлаганимдан буён ўзимда жуда ҳам катта ўзгариш сездим.

Далее

Хайр мактабим

                                                                                                                    

Мана бахор ойининг охирги ойи яқинлаша бошлади. Бу ой эса май. Майнинг 25 куни 11 синфлар ўз жонажон 11 йил ўқиган мактабларини тарк этади. Бу эса жуда оғир холат. Сўнгги қўнғироқ чалиниб 11 синиф ўқувчилари чиқиб келар экан юрак гуёки тўқтаб қоладигандек. Айримларининг кўзларида ёшлар. Бир синфда ўқиган ўқувчилар бир-биридан ажралишади, гуёки бир оила йўқолиб кетаётгандек.

Далее

9 май – Ғалаба Куни

                                                                                                                    

9 май ғалаба куни бўлиб хисобланади. Бу йил Ғалабамизнинг 68 йилигини нишонладик. Аммо Улуғ Ватан Урушида қатнашган нуроний меҳрибон биз учун жонини фидо қилган боболаримиз жуда ҳам кам қолган. Улар жуда жасоратли, довюрак бўлганлар. Ҳозир эса биз тинч, фаровон ҳаётда яшаяпмиз десак янгилашмаймиз деб ўйлайман.

Далее

Китоб ўқимаётганимизнинг сабаби нимада?

Ҳозирги кунга келиб катта инсонларимиздан “Китоб ўқинглар” – деган гапни жуда ҳам кўп эшитамиз, аммо биз уларнинг бу гапини бепарволик билан қабул қиламиз, бироқ бу бепарволик бизга қанчалик зиён етказишини билмаймиз. Нима учун сезмаймиз ёки ҳаётга шу даражада менсимай боқамизми? Яна биз бир нарсада ютқазамиз, бу ҳам бўлса биронта инсон билан суҳбат олиб бораётганда. Инсон китобга қанчалик меҳр қўйса, у жуда ҳам бир катта хазинани қўлга киритади.

Далее

12 апрел — космонавтика куни

1961 йилнинг ажойиб баҳор кунларидан бири. 12-апрел. Шу куни ер юзи бўйлаб ҳаммани хайратга солган хабар тарқалди, «инсон космосда!». Одамларнинг юлдузлар томон учиши ҳақидақи кўп асрлик орзулари рўёбга чиқди.

                                                                                                                         

Юрий Гагарин афсонани ҳақиқатга айлантирди. Бутун инсоният унинг жасоратига  қойил қолди. Гагариннинг номи бир зумдаёқ дунёга тарқалди. Лекин у қандай  бўлса, шундайлигича — ўша-ўша камтарин ва мехрибон, лабларидан кулгу  аримайдиган ва ёқимли йигитлигича қолди. Кучли иродаси, қатъийлиги ва  орзусига содиқлиги туфайли у космос қаҳрамонига айланди. Бу хислатлар унда  болалигидаёк намоён бўлган эди.

Далее

Ота қадри

Дунеда бир инсон бор. У инсонсиз ҳаётнинг қизиғи йўқ. У улуғ инсон ота демакдир. Отанинг ўрнини ҳеч ким хатто ўз онанг ҳам боса олмайди. Отанг дунёдан кўз юмса бориб қабрларини зиёрат қиласан, аммо отанг тирик бўлиб сендан хабар олмаса ёки сен отангни кўришни хоҳлаб кўролмасанг бундан оғир дард йўқ.

Далее

Ассалом, Наврўз

Баҳор ойининг ўрталарида Қирғизистонимизга Наврўзи олам кириб келди. Наврўз энг яхши, эсда қоларли байрамдир. Наврўзда оқибати йўқолганларнинг оқибати тикланади, қўни-қўшнилар бир жойга жам бўладилар. Узоқ-яқин қариндошлардан хабар олиниб, ҳол аҳволи сўралади. Бунда миллий таом -сумалак тайёрланилади. Бу сумалак минг дардга даво бўлиб ҳисобланилади. Сумалак тайёрлаётган инсонлар яхши ният билан қазон атрофида сумалакни кавлашиб яхши ниятларини, тилакларини тилайдилар. Биринчи бўлиб “Юртимизда тинчлик бўлсин”, — дейдилар. Тинчлик ҳам Наврўзнинг бизга бахшида қилган иноми. Наврўз байрами баҳор фаслининг элчиси демакдир.

Далее

Баҳор таровати

                                                                                                                                   

Мана ўлкамизда фасллар келинчаги бўлмиш гўзал баҳор ҳам кириб келди. Кунлар қизиб, қорлар эрий бошлади. Уйқуга кетган табиат ҳам уйғонди. Дарахтларни охиста уйғата бошлади. Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша гашти бўлгандай, бу фаслнинг ҳам ўзгача гашти бор. Баҳор фаслида табиат бир гўзал бошқача товланиб, турли хил рангга киради. Дарахтлар мисоли бир келинчакдай чирой очади, табиатнинг кўркига кўрк қўшади. Бу чиройни кўрган кишининг баҳри- дили яйрайди, кўнгли таскин топади.

Далее

Дунёдаги энг азиз инсон

                                                                                                                    

Дунёда энг азиз мўътабар бир инсон бор. Улар хар тилларда турли хил янграйди. Мен бир инсонни биламан. У инсон доимо мен учун жон куйдиради вақти келиб мен учун ўзининг умрини менинг умрим учун фидо қилиб мени дунёга келтирди. Бу инсон менинг мехрибон, чин дўстим, хаётда бир маротаба бериладиган инсонинг онамдир. Мен шу ерда бир шеърни айтиб ўтишни лозим топдим:

Далее

Келажакдаги танлаган касбим

Ҳозирги пайтда мен 10 “Б” синфида ўқиб, таълим олиб келмоқдаман. Келаси йил мен 11- синф битирувчиси бўламан. Ҳозирда мен химия, алгебра, инглиз ва қирғиз тилини жуда ҳам қизиқиш билан ўқимоқдаман. Булар қатори бошқа фанларни ҳам. Худо хоҳласа, насиб қилса олий ўқув юрти, яъни медицина соҳасига ўқишга кирмоқчиман.

Далее

Минг бор таъзим, сизга Устоз

                                                                                                                

Дунёда ҳар-хил сўзлар мавжуд. Ҳамда ҳар-хил касб эгалари ҳам. Мен шундай касбни биламанки, жуда ҳам машаққатли ўз ишида пухта, абжир, чаққон бўлишни талаб қилади. Бу сўзни эшитганда юраклар соғинч хисини сезади, қўмсайди ва ўша инсонга интилади. Бу инсон эса “Устоздир”. Мен 8- синфдан Қорасув туманига қарашли № 65 ўрта мактабининг 8 синфига қабул қилиндим. Яъни, шу мактабга ўтдим.

Далее

Тежамкорлик инсон бахти

Халқимиз тежамкорлик – инсоннинг маънавиятини бойитади, оиласида қут-барака олиб келади, деб бежиз айтмаган. Тежам – бу нарсаларни исроф қилмаслик, уни қадрлаш, ҳар бир буюмни ўз меъёрида ишлата билиш керак. Аждодларимиз тежамли оилаларнинг баракали, тўкис, дастурхони тўкин бўлишини башорат қилишган. Тежамкорлик – аввало, халқнинг ва ўзининг меҳнатини қадрлаш, қаноатли бўлиш, фақат бугунни эмас, эртани ҳам уйлаш, тадбиркор бўлишдир.

Тежамкорлик – яхши, исрофгарчилик – ёмондир. Давлатимиз, оиламиз бой бўлсин, десангиз ҳар бир нарсани оқилона, исроф қилмай фойдаланишга одатланинг. Тежамкорлик топган даромадидан режа асосида фойдаланишлиги учун бойиб, мол-у мулкка эга бўлади. Оз бўлса-да, берилган неъматнинг шукрини адо қилиб юрган киши,  шукр қилмагандан афзалдир. Биз исроф қилаётган нарсаларни оқибати ёмон бўлишини ҳамиша хис қилиб яшашимиз керак.

Далее

Тинчлик бўлсин юртимизда

Тинчлик доимо ҳамиша ҳамма ерда бутун ер юзида энг муҳим бир неъматдир. Тинчлиги бор элнинг эртанги келажаги ҳам бошқа элларда обрўси, ҳурмати, нони ҳам бутун бўлади. Ҳеч қаерда ҳеч қачон ўз ҳўрматини йўқотмайди. Тинч элда улғайган келажак авлод ҳам яхши инсон бўлиб у инсонлардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.

Юрт тинч бўлса, оила ҳам тинч, фаровон иноқ ҳаёт кечирадилар. Тинчлиги йўқ юртда, оилада фаришта ҳам бўлмайди. Инсоннинг ороми ҳам йўқолади.

Далее

Ватан туйғуси деганда…

Ватан туйғуси деганда мен шуни тушунаманки, бу туйғу фақатгина инсонларга ҳос фазилатдир. Бир инсон ўз Ватанидан айрилса, у каби роҳатда яшамайди. Шунингдек, ҳамма ўз Ватанида тинч осойишта яшаши лозим.

Ватанни ардоқлаш деганда мен шуни тушунаманки, ҳар бир инсон ўз ватанини асраш керак. Чунки ўз ватанини асраш учун бизнинг йигитлар ўн саккиз ёшга етганда армияга бир йил хизмат қилиб келгандан сўнг ўз ватанига лойиқ йигитлар бўлиб етишадилар.

Далее

Билим – бахт белгиси

Билим одобнинг калитидир. Билим билан саодат йўли очилади. Инсон қадри билим билан синалади. Билим деганда биз жуда чуқур маънони англаймиз. Биз мактаб ёшимиздан бошлаб билим олишимиз ва уни олий даражада тушунишимиз керак. Билимларни пухта ўзлаштирган ўкувчи ҳеч ҳам панд емайди. Устозларидан олган билимларни яхши ўзлаштириш ва ҳаётга тадбиқ қила олиши керак. Билимли ўкувчини одоби ҳам юқори бўлади. Одобли ўкувчини ҳамма ҳурмат қилади. Шунинг учун ҳам – “билим одобнинг калитидир” – деб бежиз айтилмаган.

Далее