Зарина СОЛИЕВА tagged posts

Баҳорда ҳикмат бор

Бўғотда осилиб турган сумалак,

Чидолмай ёш тўкар қуёш тафтидан.

Билинглар бу сўлим баҳордан дарак,

Мағлуб бўлган аёз йиғлар ортидан…

Ҳа, аёзли қишнинг сафари қартайиб, ёш, сулув, ойжамол баҳор фаслининг навбатдаги ташрифи табиатни сескантириб юборди. Сокин ва маъюс, ўйчан ва оқил қишнинг умидли кунларида мудраб қолган она табиат шукуҳли ва қувноқ кўклам фаслнинг янгроқ овозидан сергак тортди.”Қишдан чиққан ботир” дейди ота-боболаримиз.Ҳақиқатан бу йилги қиш фаслининг бошланиши ҳар йилгидан иссиқроқ келди, келди лекин унинг сўнгги ойлари ўзгача, қаҳри бироз қаттиқроқ, қорлари ўта мўл-кўлроқ тарзда ҳукм сурди...

Далее

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди

Устозларимиз одобнома дарсларида бизга бир-бирларимизга яхшилик қилиш, мактабдаги тенгдошларимиздан ташқари, кўча-кўйда, маҳаллада хуллас қаерда бўлмасин  каттагами, кичикками яхшилик қилишимиз ҳақида кўп сабоқ беришган. Яхшиликнинг эса катта ёки кичиги бўлмайди дейишган.

Чиндан ҳам одатда  ҳар бир инсон бир-бирларига яхшилик  қилишни истайдилар. У қандай катта ёки кичик бўлмасин яхшилик қилган инсон албатта меҳрингизни қозониши шубҳасиздир...

Далее

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди

Устозларимиз одобнома дарсларида бизга бир-бирларимизга яхшилик қилиш, мактабдаги тенгдошларимиздан ташқари, кўча-кўйда, маҳаллада хуллас қаерда бўлмасин  каттагами, кичикками яхшилик қилишимиз ҳақида кўп сабоқ беришган. Яхшиликнинг эса катта ёки кичиги бўлмайди дейишган.

Чиндан ҳам одатда  ҳар бир инсон бир-бирларига яхшилик  қилишни истайдилар. У қандай катта ёки кичик бўлмасин яхшилик қилган инсон албатта меҳрингизни қозониши шубҳасиздир...

Далее

Биз билим оламиз

Биз билим оламиз бир олам ниятларни кўзлаб, биз билим оламиз кимнингдир хожатини чиқариш учун, биз билим оламиз юртимиз  учун  жонкуяр, садоқатли бўлмоқ учун. Бу билимга чанқоқ ҳар бир ёшнинг эзгу мақсадидир.

Кун, ой, йиллар бир-бирини шундай қувлаб кетаверадики, ҳайрат билан ёқа ушламай иложимиз йўқ! Биз ҳар бир вақтни ғанимат деб билиб, олдимизга қўйган буюк мақсад-билим олиш  учун интилмоғимиз керак. Бунинг учун биз ёшларга барча шарт-шароит, имконият яратилгандир...

Далее

Янги йил муборак!

Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,

Ақл нурин зиёси, жавҳари ҳам биз,

Тегарак жаҳонни узук,  деб билсак,

Шаксиз унинг кўзи, гавҳари ҳам биз.

Дарҳақиқат, тегарак жаҳонни устоз ва шогирдсиз  тасаввур қилиб бўлмайди. Устоз доим шогирдини яхшими-ёмонми барибир ўз қалбининг ички торларида асраб-авайлаб келади, қоқилганда  тираб, ютуқларга эришганда чексиз хурсанд бўлади. Устоз-шогирд тизими кенг маънода ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўз аксини топади...

Далее

Олимпиадага тайёргарлик

Мактабимизнинг 11-синф ўқувчилари ўртасида Қорасув тумани миқёсида яқинда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган олимпиадага қизғин тайёргарлик кўриляпти. Ўқувчиларимиз  бир неча олимпиада ғолибларини етиштириб чиқарган жонажон мактаби шаънини сақлаб қолишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Шу боис бугунги кунда барча фанлардан “аъло” баҳоларга ўқиётган ўқувчилар танлаб олиниб, уларга тайёргарлик кўришларида устозлари яқиндан ёрдам беришмоқда...

Далее

Ўзимизни ўзимиз бошқарамиз

Бугунги кунда барча мактабларда демократик тизим — президент, парламент, министрлар кенгаши жорий қилиняптики, бу нарса уларда ўзларини –ўзи бошқариш имконини беряпти. Болаларнинг билим олишлари, тартиб-интизоми, ички ва ташқи муаммоллар, хуллас мактабдаги барча масалаларни ҳал қилиб  йўлга қўйишда ўқувчиларнинг ўзлари ҳам кўмаклашмоқдалар.

Яқинда мактабимизда ана шу мақсадда сайловлар бўлиб ўтди.Унда энг яхши аълочи ўқувчиларимиз ичидан сардорларимизни сайлаб олдик...

Далее