Ютуқларга бой йил бўлсин!

                                                                                                                   DSCN1548

Дунёдаги ҳар бир инсон эски йилни кузатиб, Янги йилни кутиш арафасида ўтаётган йилни сарҳисоб қилиши шубҳасиз. Чунки ҳар бир йил ҳар кимда ўзига хос из қолдиради. У қандай бўлишидан қатъий назар ютуқларга бой, қувонч-ташвишларга тўлами, белгилаган режаси амалга ошдими, ошмадими барибир келгуси йилларга умид қилиб яшайверади. Йилдан кейин йиллар келаверади.

Мен таълим-тарбия соҳасида етакчи раҳбар  бўлганим учун, йил сўнгида бу борада қандай ютуқларга эришдик-у, қайсиниси амалга ошмади, қандай камчиликларга йўл қўйдик-у қайсинисининг олди олинди, ана шулар ҳақида ўйлайман.

Энг қувончлиси шундаки кейинги йилларда  мамлакатимизда  таълим тизими соҳасида  катта ўзгаришлар рўй беряпти. Энг муҳими фарзандларимизнинг пухта билим олишлари учн барча шароитлар яратиляпти.Таълим-тарбия бериш тизимига янги замонавий усулларни жорий этиш, янги мактабларнинг ишга тушиши, дарсликлар, компьютерлар ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, ўқитувчиларнинг ишлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш ва бошқа ўзгаришлар ана шулар жумласидандир. Бундай қувончли ҳолни шаҳримиздаги таълим-тарбия муассасалари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ҳа, 2013-йил биз учун муваффақиятлар йили бўлди десам муболаға бўлмайди. Аниқ бир мақсад йўлида фаолият кўрсатсанг, унга албатта эришасан.Кейинги йилдаги мақсад ана шу ютуқларни янада мустаҳкамлаб, таълим-тарбия соҳасини янада такомиллаштириш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишдан иборатдир.

Мен 10400 нафар болага таълим-тарбия бераётган 870 нафар ўқитувчидан иборат бутун жамоамизни ҳамда барча ҳамкасбларни кириб келаётган Янги -2014-йил билан чин юракдан муборакбод этаман. Уларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, машаққатли аммо шарафли ишларида улкан ижодий муваффақиятлар тилайман.

 Илҳомжон АБУЛҚОСИМОВ,

Ўзган шаҳар  таълим

 бошқармасининг бошлиғи.

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>