Китоб маънавиятни бойитади

DSCN1324

Акс садо

“Данак” газетасиинг 6-сонида Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ қишлоқ хукумати худудидаги А.Парпиев номли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нилуфар Валиеванинг “Китоб-офтоб” деб номланган мақоласини ўқиб,  унда кўтарилган бугунги муаммо ҳақида  унинг фикрларига қўшилган ва қўллаб-қувватлаган ҳолда мен ҳам бу тўғрида ўз ўйларимни сиз азиз ўқувчилар билан ўртоқлашишни лозим деб топдим..

Заковат, билими тор, юрмагин бекор,

Кези келса нафи тегар бирор кун.

Ҳа,  Юсуф Хос Хожибнинг бу сатрларида олам-олам маъно бор.

Ана шу доно сатрлар мазмунидан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, чиндан ҳам китоб инсон маънавиятини бойитади. Китоб ўқисангиз кўнглингиз равшан тортади. Дунёда нима кўп бир-биридан ажойиб, мазмунга бой китоблар кўп. Китобни ўқиган кишининг дунёқараши теран, фикрлаш қобилияти кенгаяди. Китоб ўзининг ранг-баранглиги билан кишига завқ –шавқ бағишлайди.

Хўш! Биз ёшлар ҳаммамиз ҳам китоб ўқиймизми?

Бу саволга барчанинг жавоби турлича. Кимдир ўзи ўқиган китобларни баралла  мана шу китобни ўқидим деса, яна кимдир қачон қўлига китоб олганини ҳам эслай олмайди.

Бунга айбдор ким деб ўйлайсиз? Ота-онамизми, ўзимизми ёки бадиий асарларнинг етишмаслигими ёҳуд уларнинг нархи баландлигими? Китобларни кам дейиш ноўрин, албатта. Чунки аввалги йилларга нисбатан китоблар сероб. Турли жанрлардаги китобларни савдо дўконларида учратиш мумкин.

Биз ёшлар, мактаб ўқувчилари турли компьютер ўйинлари билан оворамиз ёки бўлмаса чўнтак телефонларини ўзимизга овунчоқ қилиб олганмиз.Кўпчилик вақтимизни компьютер хоналарида, турли ўйин клубларида ўтказиш учун ота-оналаримиз, ака-опаларимиз, яқинларимиздан пул топа оламиз-у, лекин бизнинг маънавиятимизни бойитувчи китобга пул топа олмаймиз. Топсак ҳам китоблар  сотиб олмаймиз. Ҳозир қаёққа қараманг компьютер, интернет клублар. Тўғри ХХ1-аср техника асри дейилади, лекин техника асри деб китоб ўқимаслик, бизни тор, калта ўйлашимизга олиб келмайдими? Бу шунчаки нарса эмаски, уни четлаб ўтсак. Илм-фан ўрганиш бизни оқдан-қорани, яхшидан-ёмони фарқлашни ўргатади. Донишмандлар айтганидек “Илм ўрганмаган киши, шам кўтарган кўрга ўхшайди”.

Биз нафақат техника асрида яшаяпмиз десам адашмаган бўламан. Лекин биз китоб харид қилишни хоҳламаймиз. Ахир китоб ақлни чарҳловчи қуролку! Китоб ўқимаган ёшлар ақлини нима билан чарҳлайди. Бизни юксалтирадиган, етук инсон қиладиган китобку. Нега буни билмаймиз, тушунмаймиз!

Мен бу муаммо ҳақида бошқаларнинг ҳам фикрини билишни истар эдим.

Алишер АЗИМОВ,

Ўзган шаҳридаги В.И. Ленин

номли мактабнинг 11-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>