Биринчи ўқитувчи

                                                                                                                    OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Бошқаларнинг фикри  қандай билмадим-у,  менимча мактабни тамомлаган ҳар бир ўқувчининг ҳарф танитиб, ўқишга ўргатган, билим олишга дастлабки йўлланма берган биринчи ўқитувчисини умрбод эслайди ва ширин хотиралар билан ёдга олади. Устоз Ҳурматой Сотволдиева ана шу касбни эгаллаган, мактабимизда ўзининг сидқидилдан қилган меҳнати билан обрў-эътибор  орттирган бошланғич синф ўқитувчиларидан биридир.

Мен устоз билан суҳбатда бўлиб, ундан ўз ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилдим. Унинг айтиши бўйича Қорасув туманидаги Совай қишлоғидаги Тоширов номли ўрта мактабда ўқиб юрган кезларида биринчи устози Ҳамидахон Ниёзова унда ўз касбига илк ҳавасни уйғотган устозларидан бири бўлса, ана шу мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Аъзамжон Ўрозматов кейинчалик унинг бу ҳавасини мустаҳкамлади.

                                                                                                                    DSCN1693

Мактабни муваффақиятли битиргандан сўнг бу орзу уни Андижондаги педагогика билим юртига етаклади. Бу ерда бошланғич таълим методикаси бўлимида ўқиб юрган пайтларида устозлари айниқса,  Абдунаби Шерматов, Нафисахон Ашуровалардан         жуда кўп сабоқ олди. Улардан ўқитиш услубларинигина эмас, балки болалар руҳий оламига кириш йўлларини ўрганди.Назарияни амалиётда синаб кўрди.”Бошланғич синф ўқитувчиси энг аввало болаларни севиши, уларга меҳрини бериши  кераклиги”ни устозлари қайта-қайта такрорларди, уқтирарди.

Ҳурматой билим юртини битириб келгандан сўнг меҳнат фаолиятини Ўш шаҳридаги И.В.Панфилов номли ўрта мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб иш бошлади. Бу ердаги устозлари Ўлмасхон Аҳмедова ва Офтобхон Неъматовалардан  яна қўшимча  дарс ўтиш сирларини ўрганди.Тўғри бирданига ишга киришиб кетиш осон бўлмади. Ана шу пайтларда улардан маслаҳат, ёрдам сўради. Касбига бўлган қизиқиш, болаларга бўлган муҳаббат туфайли барча қийинчиликларни енгиб ўтиб, тез орада яхши ўқитувчилар қаторидан ўрин олди.

Мана 30 йилдан ортибдики унинг қўлидан юзлаб бола ҳарф таниб, ўқишни ўрганиб, билим эгаллаб, олий ўқув юртларини битириб турли соҳаларда меҳнат қилишмоқда.Устоз билим юртида олган билими билан чегараланиб қолмади. У  Ўш Қирғиз-Ўзбек университетининг бошланғич таълим педагогикаси факультетига кириб ўқиб бу ерда малакали ўқитувчилар педагоика фанлари номзоди А.Анарқулов, филология фанлари номзоди О.Исмановалардан ўқитиш сирларини ўрганди. Мактабда олий даражадаги ўқитувчи деган  номга эга бўлди.

Кейинги йилларда “Имконияти чекланган болаларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва уларга билим беришни яхшилаш”, “Таълимнинг интерактив усул ва шакллари” ва “Билим сифатини яхшилаш учун баҳолаш” курсларини битириб,  малакасини оширди ва шу кунларда ҳам ошириб бормоқда. Шогирдлари Дилбархон Мирзабоева, Наргиза Аҳмедоваларга ўз касбига меҳр уйғотгани учун улар ўқитувчилик касбини эгаллашган. Кўплаб шогирдлари уни тез-тез йўқлаб туришади.

Устоз Ҳурматой Сотволдиева меҳрибон она ва буви ҳамдир.У бир ўғил ва бир қизни тарбиялаб вояга етказди. Турмуш ўртоғи Садирдин билан бир набирали бўлишиб бахтиёр ҳаёт кечиришмоқда.

АБДУРАШИД ўғли Нурилло,

Ўш шаҳридаги И.В.Панфилов номли

мактаб-гимназиянинг 11-синф ўқувчиси

One comment to Биринчи ўқитувчи

  • Фарход  says:

    Ассалому алайкум!
    Рахмат,буни тўплаганга,таркатганга.Оллох илмингларни зиёда килсин,яхшиликларни таркатаверинглар.

Написать ответ Cancel reply

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>