Дўстлик ва ҳамжиҳатлик фестивали

Тил азалдан дўстлик ва ҳамжиҳатлик воситаси бўлиб келган.Дарҳақиқат мактабимизда ана шу анъана давом эттирилиб,  жаҳон тиллари кунига бағишлаб фестиваль ўтказилди. Турли миллатларнинг урф-одатларини, қўшиқларини, миллий кийим ва таомларини акс эттиришлари учун бу тайёргарлик  ҳар бир метод бирлашмаларига бўлиб берилди.

                                                                                                                     азизака 1

Ўзбек тили метод бирлашмаларига ўзбек халқининг, математикларга қирғиз халқининг, рус тили ўқитувчиларига рус халқининг, мусиқа ва расм метод бирлашмаларига турк миллатининг, бошланғич синф ўқитувчиларига грузин халқининг, чет тили ўқитувчиларига эса тожик миллатининг миллий урф-одатлари, кийимлари ва таомларини акс эттириш топширилиб,  улар бу фестивалга катта тайёргарлик билан келдилар.

Фестивални мактабимиз директори Қирғизистон Республикаси таълими аълочиси Динара Қурбонова очиб, жаҳон тиллари, унинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мстаҳкамлашнинг муҳим воситаси эканлигини  алоҳида таъкидлаб ўтди.

                                                                                                                     азизака 3

Фестивалда  биринчи бўлиб қирғиз халқининг урф-одатлари кўрсатиб берилди.Унда ёш чақалоқнинг “биринчи қадам ташлаш маросими” намойиш этилиб, рақслар ва қўшиқлар ижро этилди.Ўзбек тили метод бирлашмалари эса ўзбек халқининг анъанавий урф-одатларидан бири бўлган гўдакни бешикка белаш, алла айтиш, қирқи чиққан гўдакка  атаб тарқатилувчи холвайтар, кулча нон тарқатиш маросимлари кўрсатилди.Она тили ҳақида  шеърлар ва рақслар ижро этилди. Кейинги навбат бошланғич синф ўқитувчиларига келганда, улар дастлаб грузинлар истеъмол қиладиган миллий таомлар, шашлик ва винолари ҳақида маълумот бердилар. Грузин халқининг санъатга жуда шинаванда халқ эканлигини 4-синф ўқувчилари ижро этган рақсларда яққол намоён бўлди. Айниқса ўзларига мос кийимлари, қўлларидаги гитаралари уларга жуда ярашиб турди.Улар ижро этган рақсларига ҳамма турган жойида биргаликда қўшилиб ўйнади.

Турк миллатига навбат келганда улар “Қиз узатиш” маросимини кўрсатиб беришди.Узатилаётган қизни ўртага стол қўйиб ўтқазишиб, қўлларига хиналар қўйишиб, атрофида шам ёқишиб, қўшиқлар айтишиб  айланишди.Тожик миллати эса тожик қўшиқлари ва рақсларини ижро этишди.Рус тили метод бирлашмалари эса рус халқининг миллий таомлари ва рақсларини намойиш қилиб беришди.

Бу фестивални ўтказишдан мақсад, Қирғизистондаги турли миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратиш эди.

                                                                                                                     азизака 2

Ҳар бир миллат ўзининг урф-одатларини маромига етказиб ижро этганлиги учун Шарқ қишлоқ ҳукуматининг фаҳрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан мукофотландилар. Уни Шарқ қишлоқ ҳокимияти бошлиғининг ўринбосари А.Ақматов ва қишлоқ ҳукумати Маданият уйининг мудири Т.Юлдашевалар топширишди.

Фествалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда мактаб ўқитувчилари З.Қўчқорова, Ч.Эгемдердиева, Б.Долимова, Л.Амирхонова, Ё.Солиева ва бошқаларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Дилдора ЮЛДАШЕВА,

Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ қишлоқ

ҳукумати худудидаги А.Парпиев номли ўрта

мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>