Ўзганда шундай мактаб бор…

Ўзган шаҳридаги Ҳамид Олимжон номли ўрта мактаб шаҳардаги етакчи таълим муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланади. У 360 ўқувчига мўлжалланган бўлиб 1991-йили қуриб битказилган. Бугунги кунда 427 нафар ўқувчи  комплекслашган 18 та синфда икки сменада ўқийди. Унда 27 ўқув кабинети, ўқув устахонаси, спорт зали, компьютер хоналари мавжуд.

Ўқитувчлар сони 43 та. Улардан 31 нафари олий маълумотли, 10 нафари ўрта махсус билимга эга, 2 нафари эса олий ўқув юртларида сиртдан ўқишади.13 нафари олий категорияли, 6 нафари биринчи категорияли, 9 нафари иккинчи категорияли ўқитувчилардир.

                                                                                                                        DSCN1863

Мактаб фондидаги китоблар сони 4724 тани ташкил этган бўлса, ота-оналар фондидаги китоблар сони 2600 тадан ортиқдир.

Кейинги йилларда мактабда ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш, замонавий ахборотлар билан таъминлаш, бугунги кун талаби даражасида таълим –тарбия бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Масалан Урбан институти билан биргаликда мактабнинг эскириб қолган томи янгиланиб шифер билан ёпилди. Бу лойиҳа учун Урбан институти томонидан 174578,20 сом маблағ ажратилган бўлса, ота-оналарнинг қўшган ҳиссаси 59396 сомни ташкил этди. “Кош Аракет” билан биргаликда эса қуйидаги лойиҳалар амалга оширилди. Биринчидан мактабда “Ёшлар ахборот маркази” ташкил этилиб, бу лойиҳа учун 7741 АҚШ доллари сарфланди. Бунинг ичидан мактаб жамоасининг ҳиссаси 77560 сомни, CxIP томонидан берилган ёрдам 206220 сомни, бошқа ёрдамлар 47514 сомни ташкил этди. Иккинчидан “Акил орто” интелектуал ўйини бўйича кичик лойиҳа ёзилиб, 850 сомлик ютуқ альбомлар, ручкалар, турли фломастерлар, ватманлар, файллар ва дафтарлар мактаб ҳисобига ўтказилиб, ўқувчиларга бўлиб берилди. Учинчидан китоб бўйича  лойиҳа амалга оширилиб, 1000 АҚШ долларилик инглиз тили ва компьютерни ўрганиш бўйича  махсус китоблар, кассеталар, дисклар олиб келинди.

Бундан ташқари Ўзган шаҳар бошқаруви раҳбарлии остида АРИС билан биргаликда мактаб учун 1 миллион 566 минг сомлик лойиҳа амалга оширилиб, янги спорт зал қурилди. Мактабнинг иситиш тизими ҳам аввалгига қараганда анча яхшиланди. Шаҳар бошқаруви ёрдами билан 197000 сомлик маблағ ҳисобига янги иситиш тизими қурилиб, ишга туширилди.

Мана бир неча йиллардан бери мактабни шаҳар мактаб директорлари ичида ўзининг кўп йиллик иш тажрибаси билан обрў-эътибор топган, Қирғизистон Республикаси Таълими аълочиси Ҳалимахон Холдорова бошқариб келади. Мактаб жамоаси аҳил, соғлом иш муҳити таркиб топган. Унда кўп  йиллик тажрибага эга, ўқувчилар ва ота-оналар ҳурматини қозонган ўқитувчилар меҳнат қилиб келади. Қирғизистон Республикаси Таълими аълочилари химия ўқитувчиси Холисхон Исмоилова, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси  Тўтихон Абдусатторова, ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Нигорахон Абдурасулова, тарих ўқитувчиси Змазамхон Маҳмудова, бошланғич синф ўқитувчилари Файзилатхон Тожимаматова, Давлатой Абдураимова, Гулчеҳрахон Мўминова ва Наргизахон Худойназарова ва бошқалар ана шулар жумласидандир. Шундай фидоий ўқитувчилар туфайли мактаб ўқувчилари шаҳар туман ва вилоят олимпиадаларидан совринли ўринларни олиб келишиб, мактаб мавқеини кўиаришмоқда. Ҳар йили олий ва ўрта махсус ўқув юртларига кириб ўқиётганлар сони эса кўпайиб бормоқда.

Муҳаррир ахбороти

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>