2010 йилнинг август ойида Ўш шаҳрининг мэри М. Ж. Мирзакматовнинг қарори билан 12 та ҳудудий ёшлар кенгашлари очилган эди. Очилишдан мақсад ёшларни гиёҳвандлик, зўровонлик, СПИД ва бошқа ёмон йўлларга юриб кетмаслигини олдини олишлик учун ва Ўш шаҳрига фойдаси тегадиган ўғил, қизларни яхши йўлга солиш ниятида очилган. Шу кунга қадар 12 та ҳудудий ёшлар кенгашларида 3000 дан ортиқ ёшлар ўз билимларини оширмоқда. Мен ҳам 3- “Сулайман Тоо” ёшлар ҳудудий кенгашида ўз билимимни ошириб келмоқдаман. Бизни билимимизни оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган 3- “Сулайман Тоо” ёшлар ҳудудий кенгашининг раиси Наргиза Абдупаттаевага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз Ўш шаҳрининг ёшлари қачон ва қаерда бўлмайлик, бизнинг жонажон шаҳримизни унутмаймиз...
ДалееCategory Бош вактда
Жанубий Кореялик рэпер Psy Лос-Анжелесдан 1,25 миллион долларга уй сотиб олди. У пулни нақд тўлаган, деб ёзади TMZ сайти. Psy сотиб олган уйнинг майдони 250 квадрат метрдан сал каттароқ бўлиб, иккита ётоқхонаси бор. Квартира Уилшир ва Уорнер-авеню хиёбони бурчагида, Беверли Хиллз ёнида жойлашган 29 қаватли Blair House элита биносида жойлашган. TMZ маълумотига кўра, рэпер олди-соттига қўриқчиси билан келган ва ушбу савдони сир бўлиб қолишини сўраган.
ДалееШеффилд университети талабалари идеал янги йил арчаси формуласини топишди, дея хабар тарқатди Metro. 20 ёшли бўлажак математиклар Никол Райтем ва Алекс Крейг Британия универмаглари буюртмасига асосан, янги йил арчасининг энг тўғри шакли мавзусида тадқиқот ўтказишди.
Далее













Комментарии