Самолар бағрини қоплаб турган оппоқ булутлар кетти-ю, қуёш оламни яна ўз нури билан тафтини улай бошлади. Эрталаб тим-тим этиб ёмғир шивираб ўтади-ю, кейин эса худди эртаклар каби офтоб чарақлай бошлайди. Найза каби музлаб қолган яхлар тим-тим эрий бошлади-ю, қорлар қоплаб турган ариқларни тошириб, сув оқа бошлади. Ажабо, қир-адирлага ўт-ўлан чиқибди, хайронман. Ие, қушлар нима деб сайрашябди? «Баҳор келди. Баҳор келди!» дейдими? Нахотки, табиат ўзгаришлари шунга эканда! Ўлкамизга баҳорой қайтиб келибди, байрамлар фасли кириб келди, яшасин баҳор!
Далее













Комментарии