Тарих зарварақларида

Нурилло Абдурашид уулу

Эрамиздан аввалги 323-йилда Бобилда Искандар Зулқарнайн вафот этганидан сўнг унинг жасади қимматбаҳо буюмлар билан биргаликда 30 кун давомида ер бағрига  берилмади. Навуходоносор саройида, асалнинг консервацияланган қоришмаси жазирама иссиқ ҳаводан Искандарнинг танасини ивиб кетишдан сақлаб қолди.Издошлари тахт талашиш билан овора бўлиб уни дафн қилишни унутиб қўйишган эди. Аристандр исмли руҳоний қиролни дафн қилган одам чексиз бахт эгаси бўлади деган сўзларидан  сўнггина Искандарнинг жасади изсиз йўқолади.

Тарихда из қолдирган ушбу буюк сиймонинг қабри Мисрнинг маълум шаҳри,  яъни унинг ўз номи билан аталган Александрияда деб тахмин қилинмоқда.

***

410-йили  Калабрияда готлар қироли Аларих вафот этган. Ўша даврдан буён бир ярим минг йил ўтган. Готлар деб номланган халқ ҳам йўқ бўлиб кетган. Лекин айни пайтгача бирон бир ўғрининг ёки археологнинг қўли готлар доҳийсининг қабрига тегмаган. Ахир готлар томонидан талон-тарож қилиниб, ўғирланиб келинган бутун Европанинг қимматбаҳо ҳазинаси Аларихнинг қабрига жойлаштирилганди.

Готлар қимматбаҳо қабрларнинг овчилари ҳақида яхши билардилар. Шунинг учун улар маълум бир дарёга тўғон қуриб унинг сувини тўхтатадилар. Сўнг бир неча метрлик чуқур қазишиб, олтин қабрга солинган қиролини ва Европанинг барча ҳазинасини ўша ерга қўйиб, тўғонни бузадилар, дарё яна ўзани бўйлаб оқа бошлаган. Бундан ташқари готлар ўша дарё қаерда жойлашганлигини билганларнинг ҳаммасини қириб ташлаган.

***

453-йили бутун Европага даҳшат солган Гуннлар доҳийси Атилла вафот этган. Унинг жасади олтин қабрга жойлаштирилган. Олтин қабр эса кумуш қабрга, кумуш қабр темир қабрга жойлаштирилиб қимматбаҳо ҳазина билан ер бағрига топширилади. Гуннлар ҳам қабр қаерда жойлашганини билганларнинг ҳаммасини қириб ташлашган.

***

Чингизхон вафотидан сўнг унинг танаси қир-адирга кўмилган. Лекин қайси ерлиги ҳозиргача  номаълум. Сабаби унинг авлоди ана шу қир-адир бўйлаб 10 минг отни ҳайдаб юборишган.

***

Буюк сиймолар ичидан фақатгина  Амир Темурнинг қабри қаердалиги маълум. У ҳам бўлса Ўзбекистон республикасининг Самарқанд шаҳрида Шоҳгузарда жойлашган бўлиб, 1941-йили очилган ва унинг оқибати нима бўлганлиги ҳаммага аёндир.

АБДУРАШИД ўғли Нурилло

тўплаган

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>