Мактаб
Мактабда биз сабоқ оламиз,
Панд, ўгит-у одоб оламиз.
Мисли қуёш нурин сочади,
Оналардек бағрин очади.
Мактаб зарур ҳар ўғил-қизга,
Савод, билим беради бизга.
Шунинг учун севиб мактабим,
Сени келар доим мақтагим.
РАҲМАТИЛЛО ўғли Абдумўмин,
Ўш шаҳридаги М.Горький номли
мактаб-гимназиянинг 7-синф ўқувчиси
Қор ёққанда
Қор ёғсин юртимизга,
Нур кирсин уйимизга,
Нон ёғсин тўйимизга,
Қувонч бериб юзимизга.
Қор ёққанда эрталаб,
Чиқаман чанам судраб.
Ўйнайман қувнаб-қувнаб,
Дўстларимни қувалаб.
Абубакир МАМАРОЗИҚОВ,
Ўш шаҳридаги М.Горький номли
мактаб-гимназиянинг 7-синф ўқувчиси
Комментарии