Устоз отангдай улуғ

                                                                                                                   OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Қадимдан ота-боболаримиздан қолган ажойиб бир нақл бор-“устоз отангдай улуғ дейишади.Ҳақиқатдан ҳам бу гап бежиз айтилмаган. Ҳа,  устозлар ҳар қандай йўлларимизни нурга тўлдирадиган чироқларимиздир.Устоз билан толиби илм ўртасида  икки асосий нарса бўлиши керак.Аввалгиси устозга бўлган чексиз ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, кейингиси эса шогирд-устоз олдида ўзини жуда ҳам ожиз гўё ҳеч нарсани билмайдигандек қилиб кўрсатишлигидир.

 Ташқаридан жуда оддий кўринган бу икки гап замирида  олам-олам маъно бор. Ҳаётий бир мисол: оталар болалари учун доимо ҳар нарсага тайёр турадилар. Ўзлари не бўлганда ҳам ҳеч кимга оғиз очмайдилар, аммо фарзандларининг салгина  тоби қочиб қолгудек бўлса, дарҳол шифокорга олиб боришади. Бунга сабаб эса фарзандларининг “дада-дадажон” дея эркаланиб гапиришларидир.

Бундай ёқимли сўзлар ҳар қандай кишининг кўнглини юмшатиб юборади.Натижада оталарнинг меҳрлари фарзандлари учун ҳар нарсадан устун бўлиб қолади. Шундай экан устозларимиз   ҳам ҳурмат қилинса, уларнинг ҳам шогирдларига  нисбатан меҳри уйғонади ва улар ўзлари билган барча нарсаларни илм ва ҳунарнинг ҳар қандай қирраларини ўргатишга, ширин сўзлаб яхши йўлга бошлашга  ҳаракат қиладилар. Ўргатиш пайтларида  ҳар қандай бошқа ишларини ташлаб, оғир олмасдан узоқ вақт бирга бўлишади.

Динимиз мўмин кишиларни бир-бирларига хушомад, лаганбардонлик қилмасликка, устозлар  олдида эса ҳар доим яхши кайфият билан жилмайиб туришликка  буюради. Яна улар гапираётган ҳар бир гапни худди янги эшитаётгандек ўзи учун жуда қизиқ туюлаётгандек қабул қилишлари керак.Чунки уни устоз деб қабул қилдими, шогирд бўлиб келдими, шогирд устоздан билмаганларини ўрганиш учун шогирд бўлади.Инсон ҳеч қачон билган нарсасини ўрганиш учун шогирд бўлмайди.

Демак устозлар ўргатаётган нарсани, айтаётган гапини мен буни биламан дейишлари толиби  илм учун  жуда ҳам беодоблик, устозга нисбатан эса беҳурматлик бўлади. Ҳурмат қилиш устознинг ёнидагина бўлмайди, балки ғойибона ҳурмат қилиш ҳам бўлади. Ғойибона ҳурмат қилиш  бошқа бир кишилар даврасида бўлганда унинг устози ҳақида фалончи ёмон одам экан деб гап бошлаганда у одам менинг  устозим ҳақида бундай гапларни айтманг деб тўхтатиб қолишлиги устозни ғойибона ҳурмат қилишлигидир, индамай гапга моил бўлиб қолишлиги эса мунофиқликдир.

Мен бу ибратли сўзларни  ота-оналаримдан  қолаверса,  мени ўқитаётган устозларимдан эшитганман ва бу билан бировларга насиҳат қилмоқчи эмасман. Лекин бу айни ҳаётий ҳақиқат эканлигини таъкидлаб қўймоқчиман.   Мактабимизда бизга ўзининг фарзандларидан зиёда меҳр қўйиб ўқитаётган устозлар жуда кўп. Жумладан физикадан сабоқ бераётган мактабимиз директори Одинахон Мирзабоева, Ҳафизахон Азимова, ўзбек тили ва адабиёти оламига етаклаётган Раҳимахон Қорабоева, Раънохон Ўринбоева, математка сирларини очиб бераётган Гулмирахон Мадихонова, химия-биология фанини мукаммал ўргатаётган Қимматхон Тошбоева ҳамда қирғиз тили ва адабиётини ўргатаётган  Шаҳзодахон Мингбоева  ва бошқалар ана шулар жумласидандир. Биз шогирдлар ўз устозлар олдида ҳамиша қарздормиз. Уларни ҳар қанча қадрласак, ҳурмат қилсак, кўкларга кўтарсак ҳам озлик қилади.

 

Нурулло  АБДУРАШИД ўғли,

Ўш шаҳридаги И.В. Панфилов номли

мактаб-гимназиянинг 10-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>