Мактабингиз тарихини биласизми?

                                                                                                                    рис 6

Ҳар бир ўқувчи  ўзи билим олаётган қадрдон мактабининг тарихини, унга тамал тошини қўйган ва равнақ топишида  ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган устозлар номини билишлари керак деб ўйлайман. Хусусан  мен таълим олаётган  буюк мутаффакир, ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоий номли ўрта мактаб тарихига назар ташлайдиган бўлсак, у шаҳримиздаги энг кўҳна таълим муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

У 1937-йил ташкил этилган бўлиб, дастлаб бошланғич мактаб сифатида Раимбой ва Мамараимбойларнинг уйларида фаолият кўрсатган. Мактабимизнинг биринчи мудири Ўзгандаги зиёли инсонлардан бири Мамадали эшон бўлган экан. Кейинчалик бу даргоҳга К. Юнусова, Т. Иброҳимов, Н. Нуриева, М. Мусаева, А. Нуриддиновлар раҳбарлик қилишган.

                                                                                                                     DSCN1560

1962-йили эса мактабимиз 8 йиллик мактабга айлантирилиб А. Нуриддинов ташаббуси билан А. Навоий номи берилган. Мактабимиз тарихида ёзилишича ўша пайтда ўқувчилар махсус  мослаштирилган хоналарда ўқишган.Ўша пайтларда С. Бегишов, Т. Жамолдиновалар директорлик қилган.

1980-йилга келиб КЗОСС совхози ишчилари учун қурилган 60 ўринли  ётоқхона қайта таъмирланиб мактабга айлантирилган ва синф хоналари кўпайган. Шу йилдан бошлаб мактабимиз ўрта мактаб сифатида фаолият кўрсата бошлаган. 1980-2002-йиллар ичида унга А. Мирзакамолов, Р. Каримова, М. Каримова, И. Абулқосимов, Я.Бачилов, Ш. Отажонов каби устозлар раҳбарлик қилишган.2000-йили синф хоналари етишмаганлигидан совхознинг болалар боғчаси  биноси қайта таъмирланиб мактаб ихтиёрига ўтказиб берилган. 2002-йилдан бошлаб шу кунгача мактабимизга тажрибали ўқитувчи ва ташкилотчи  Ортиқбой Шокиров директорлик қилиб келяпти.

Бугунги кунда мактабимиз замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган синф хоналарига эга, унда 1006 нафар ўқувчи билим олмоқда ва 74 нафар ўқитувчи сидқидилдан меҳнат қилмоқда. Улардан 12  нафари Таълим аълочиларидир.

 Раёна ЗАБИДИЛЛАЕВА,

Ўзган шаҳридаги А. Навоий

номли ўрта мактабнинг

9-синф ўқувчиси

Написать ответ

You may use these HTML tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>